Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Adabiyotlar
1. Yusupova P. Maktabgacha tarbiya pedagogikasi. Т.: О‗qituvchi. 1993. 
2. Xasanboyeva O.U. va boshq. Maktabgacha ta‘lim pedagogikasi. T.: Ilm ziyo. 2006.
3. Sodiqova Sh. Maktabgacha pedagogika. ―Tafakkur sarchashmalari‖, T.: 2013. 
4. Kayumova N. Maktabgacha pedagogika. ―TDPU‖ nashriyoti, T.: 2013 y.
 
CИРТҚИ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИНГ 
СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ 
О.Қ.Ботиров - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ҳузуридаги таълим муассасаларида электрон таълимни
жорий этиш маркази директори 
 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясида узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли 
таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий 
эҳтиѐжларига мос юқори малакали кадрлар тайѐрлаш сиѐсатини давом эттириш, педагог 
ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш устувор вазифа сифатида 
белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-
4391-сонли― Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини 
жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги қарорида олий таълим тизимида ахборот-
коммуникация технологиялари, интернет ва мультимедиа ресурсларидан фойдаланиш 
самарадорлигини 
оширишга 
қаратилганлигини 
инобатга 
олиб
соҳасидаги 
ислоҳотларнинг энг муҳим аҳамиятли томони шундаки, олий таълим тизимига ахборот-
коммуникация технологияларнинг изчил жорий қилиниши натижасида таълим 
мазмунини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш, унинг халқаро таълими 
мазмуни, таълим назарияси ва амалиѐти билан ўйғунлашуви жараѐнини кучайтирди.
Сиртқи таълим йўналишлари ўқув жараѐнинг сифатини таъминлашда ахборот-
коммуникация технологиялари талабаларда янги билим, кўникма ва малакаларини 
такомиллаштириш асосида уларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан 


149 
фойдаланиш бўйича инновацион компетентлигини ривожлантиришдан иборат. 
Жумладан: 
талабаларнинг ўқув жараѐнини модернизациялашнинг асосий тамойиллари ва олий 
таълимда қўлланиладиган инновацион таълим технологиялари билан таништириш;
- ахборот-коммуникация технологиялари тизими, жумладан Интернетдан 
фойдаланишда хавфсизлик ва этика масалаларини ўрганиши; 
- ахборот-коммуникация технологиялари ва ўқув жараѐни ўртасидаги ўзаро 
алоқаларни ўрганиш; 
- ахборот-коммуникация технологиялари ресурслари ва воситалари ѐрдамида 
талабаларда хорижий тил (инглиз тили)да мулоқот кўникмаларини ривожлантириш; 
- талабаларда ўқув материалларини ўзлаштиришда ахборот-коммуникация 
технологияларини қўллашнинг самарали жиҳатларини ўргатиш; 
- таълим сифатини таъминлашда ахборот-коммуникация технологияларидан 
самарали фойдаланиш йўл-йўриқларини ўрганиши; 
- локал ва глобал тармоқларни, виртуал ахборот алмашишларни таъминлаш 
усулларини;
- ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг хавфсиз ва ҳуқуқий 
асосларини;
- давлат ва жамиятнинг ахборот хавфсизлигига таҳдидларини;
- давлат, хизмат ва тижорат миқѐсидаги ахборот хавфсизлигини таъминлаш 
воситаларини ўрганиши/
Ўқув жараѐнини ахборот коммуникация технологияларини ўринли (мақсадли) 
қўллаган ҳолда ташкиллаштириш каби кўникмаларнинг талабаларда шаклланиши 
натижасида олий таълим муассасаларида қуйидаги натижаларга эришилади: 
- олий таълим муассасаларидаги мавжуд сиртқи таълим йўналишлари тўғрисида 
тўлиқ маълумот базаси яратилади;
- сиртқи таълим йўналишлари on-line руйхатдан ўтказиш тизими ишлаб чиқилади; 
- ҳар бир курснинг ўқув режа ва дастури,ўқув – услубий мажмуаларнинг электрон 
шакллари яратилиб талабалар фойдаланиш имкониятига эга бўлади; 
- талабаларнинг ўзлаштирганлик даражаларини баҳолашнинг online тест тизими 
амалиѐтга жорий этилади; 
- курс ишлари ва битирув малакавий ишларнинг очиқ маълумотлар базаси 
шакллантирилади; 
- ҳар бир курснинг ўқув режа ва дастури асосида мустақил таълим ресурлари,тест 
саволлари базаси,баҳолаш- назорат материаллари базаси шакллантирилади; 
- талабаларнинг ўзлаштирганлик даражаси фанлар ва ҳудудлар кесимида 
мониторинги шакллантирилади. 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling