Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис
Download 6.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЗАМОНАВИЙ РАҨБАРЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР ВА УЛАРНИНГ КОМПЕТЕНТЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДАГИ АҨАМИЯТИ Х.Аляминов
Адабиѐтлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги ПФ-4947-сон Фармони. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ―Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ–3931-сон Қарори. 3. Интернатионал Буреау оф Эдуcатион Cомпетенcй – басед аппроачес http://www.ibe.unesco.org/en/communities/community-of-practice- cop/competency-based- approaches.html 4. Зарипов К.З. Ўқитувчи фаолияти ва шахсини педагогик ташхис асосида Ўрганиш. // Халқ таълими 2002. 3- сон, 83-87 б. 5. Джураев Р.Х. Непрерывное образование профессиональное развитие педагога. // Узлуксиз таълим. Тошкент.2014. №-1. 3-10б. 156 ЗАМОНАВИЙ РАҨБАРЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР ВА УЛАРНИНГ КОМПЕТЕНТЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДАГИ АҨАМИЯТИ Х.Аляминов - ҚДУ.доц., Г.Қайпназарова – НДПИ, Таълим муассасаларини бошқариш мутахассислиги 1 курс магистранти Мамлакатимиз ўз тараққиѐти йўлида янги уфқлар ва мақсадларга интилаѐтган, жамиятимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаѐтган ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаѐтган бир пайтда энг аввало раҳбарларнинг вазифасини ҳалол ва малакали бажаришга, қолаверса, фидоийлигига кўп нарса боғлиқ. Шу боис, Президентимиз Ш.М.Мирзиѐев таъкидлаганидек, ―Ҳақиқий раҳбар, ҳақиқий етакчи одамларнинг бардошини синаш учун эмас, балки уларга муносиб шарт-шароит яратиб бериш оғиририни енгил қилиш учун раҳбар этиб тайинланади‖ [1]. Албатта юқоридаги масалаларни ҳал этишда олий таълим муассасаси раҳбарлари инновацион компетентлиги, яъни инновацион жараѐнларни ташкил этиш ва бошқариш билан боғлиқ функцияларни бажариш ва мавжуд бўлган муаммоларни жамоа аъзолари билан биргаликда, коллегиал ҳал қилишни ташкил этиш фаолиятини такомиллаштириш йўналишида бошқарув қобилиятларини шакллантириш зарурияти туғилади. Олий таълим муассасалари раҳбарларига қўйиладиган асосий талаблар: - ишда тўғри йўлни танлай олиш, вазиятни педагогик таҳлил қила билиш; - ўзининг шахсий ибрати, ишга бўлган муносабати билан педагогик жамоани ўз ортидан эргаштира билиш; - педагогик маҳорат ва бошқара олиш маҳорати, фан ютуқларини ўзлаштириш; - янги ғоялар, ички имкониятларни қидириб топиб, уни амалиѐтга татбиқ этиш; - жаҳон маданияти дурдоналаридан хабардорлик, дунѐқарашнинг кенглиги; - жамоа ишончига кириш, айтилган фикр, таклиф, қабул қилинган қарорнинг ўз вақтида бажарилишига эришиш; Юқорида келтириб ўтилган раҳбар учун асосий деб белгиланган талаблар раҳбар компетенциясини белгилаб беради. Жамият талабларини қондириш ҳозирги замон раҳбаридан юқори маданият, чуқур маънавият, Ватан учун жавобгарлик ҳисси, масъулиятлилик, чуқур билимга эга бўлиши, ўз ижодий потенциалини ривожлантиришга, инновацион фаолиятга, ўз устида ишлашга, касбий фаолликка қобилиятлилик ва шу каби бошқа бир қатор сифатларни талаб этади. Раҳбарнинг касбий компетентлигини шакллантириш масаласи бугунги кунда ўта муҳим ҳисобланади. Шу билан бирга таълим муассасаларида раҳбар ходимлар ва педагог кадрларнинг иш фаолиятини сифатли ташкил этиш ва таълим сифатини кўтариш учун етарли шароитларни амалга ошириш лозим. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, ―Ўзбекистон - улкан табиий захиралар, иқтисодий ва инсоний салоҳиятга бой мамлакат. Аммо Яратганнинг ўзи ато этган яна бир бебаҳо бойлигимиз борки, у ҳам бўлса, халқимизнинг беқиѐс интеллектуал ва маънавий салоҳиятидир. Илм-фан намояндаларининг, таъбир жоиз бўлса, «игна билан қудуқ қазийдиган» заҳматкаш олимларимизнинг машаққатли илмий изланишлари мамлакатимиз, унинг бугунги ва келгуси равнақи учун жуда катта аҳамиятга эга. Бу фидойи инсонлар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш мақсадида биз бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз‖ [4; 85]. Президентимиз Ш.Мирзиѐевнинг мазкур фикрлари нафақат хукумат олдига балки Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари олдига ҳам катта талабларни қўяди. Энг аввал яратиладиган шароитлар ва бериладиган имкониятлар таълим тизими 157 иштирокчиларининг илмий, ўқув ва маърифий соҳаларда ўз вазифаларини виждонан бажариш, ватанимиз олдидаги вазифаларни силқидилдан амалга ошириш учун махсус компетенцияларни тақозо этади. Зеро олий таълим - инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини руѐбга чиқаришнинг шароитлари ва таъсирчан механизмларини яратувчи, республикада амалга оширилаѐтган ислохотларнинг асосий мақсадини харакатлантирувчи ижтимоий институт хисобланади. «Компетентли» ѐндошувга асосланган таълим тизимида таълим берувчи ва таълим олувчининг роли ҳам ўзгариши лозим. Шундан келиб чиқиб Президентимизнинг қуйидаги ―Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз, деб биламиз‖ [2; 124] деган фикраларини келтириш жоиз. Таълим муассасаларида таълим ва тарбия тизими фолиятини замон талаблариги мослаштириш Республикамизда таълимни модернизациялашнинг замонавий босқичида энг аввало унинг мақсади тубдан ўзгартиради. Бундай муҳим ва долзарб вазифаларни бажаришда, кадрлар тайѐрлаш ва улар сифатини оширишда халқаро тажрибаларга таяниш ва амалиѐтда қўллаш ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш қийин хисобланади. Шунинг учун бу борадаги ишларни йўлга қўйиш учун Президентимиз томонидан - Қандай оғир бўлмасин, тан олишимиз керак, юртимиз равнақи учун энг зарур йўналишлар бўйича изланувчан, истеъдодли ѐш кадрларни четда, ривожланган давлатларда ўқитишга мажбурмиз. Шунинг учун ҳам Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртлари, мамлакатимиздаги илмий марказлар «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан яқин ҳамкорликда самарали иш олиб бориши керак [2] – деб, таъкидланган. Албатта мазкур амалий ишларни бажариш нафақат ѐшларни касбий кўникма ва билимларини ошириш, шу билан бирга олий таълим муассасалари раҳбар ходим ва педагог кадрларининг касбий компетенцияларини оширишда ҳам катта аҳамият касб этади. Мамлакатимизда кадрлар тайѐрлаш тизими ривожлантириш юқори малакали, замон талабига мос олий маълумотли кадрлар тайѐрлаш тизимини янада такомиллаштиришни кўзда тутади. Бунга эришиш учун қабул қилинган соҳага оид қонун ва қонун ости ҳужжатлари асосида тегишли соҳалар бўйича янги ва замонавий билимларга эга бўлган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайѐрлаш, ўқув- лаборатория базасини модернизациялаш, ўқув режаси ва фан дастурларида соҳа бўйича замонавий ишлаб чиқариш жараѐнлари, юқори унумли ва ресурс тежамкор илғор технологиялар бўйича билимларни акс эттириш, таълим бериш жараѐнида назария ва амалиѐт бирлигини таъминлаш орқали олий таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, талабаларга таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича соҳада амалга оширилаѐтган модернизация ва жорий этилаѐтган замонавий технологияларга оид янги билим ва кўникмаларни сингдирган ҳолда сифатли таълим бериш каби вазифалар белгиланган. Профессор-ўқитувчиларнинг касбий билими, педагогик маҳорати ва илмий салоҳиятини мунтазам равишда ошириш, хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, илмий ва илмий-педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва малака оширишини ташкил этишда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам эътибор қаратилган. Шунингдек, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш орқали манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини амалиѐтга жорий этиш, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий-техник вазифаларни ҳал 158 этишга йўналтирилган амалий ва инновацион изланишларни ташкил этиш, соҳа учун кадрлар тайѐрлашнинг узвий тизимини яратиш, уларда сифатли таълим берилишини ташкиллаштириш, олий таълим муассасаларини битираѐтган кадрларни ўз мутахассислиги бўйича ишга йўналтириш, уларнинг касбий фаолияти мониторингини тизимли жорий этиш лозим. Бундай муҳим масалаларини ечими ―...жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади. Олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни янада ошириш, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайѐрлаш кўламини кенгайтириш - энг муҳим масалалардан биридир‖ [3]. Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайѐрлашнинг мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайѐрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ―Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-2909-сон Қарори қабул қилинган. Шунингдек 2017 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Олий маълумотли мутахассислар тайѐрлаш сифатини оширишда иқтисодиѐт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ги Қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатларнинг асосий масалалардан бири сифатида ишлаб чиқариш, илм-фан ва таълим ўртасида интеграцияни чуқурлаштиришга йўналтирилган ислоҳотлар таъкидлаб ўтилган. Ушбу ислоҳотлар олий таълим тизимидаги раҳбарлар ва педагог ходимларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш билан бевосита боғлиқ саналади. Маълумки бугунги кун ишлаб чиқариш жараѐнинини ташкил этишда тайѐрланаѐтган кадрларда замонавий компетенцияларини пастлиги кадрлар сифати олдидаги катта муаммолардан хисобланади. Бу борада кадр тайѐрловчи педагог ходимларни билим, кўникма ва малакаларида замонавийликни етишмаслиги асосий омиллардан биридир. Download 6.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling