Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис
Download 6.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАҨБАР КАДРЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ Х.Аляминов
Адабиѐтлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг 2017 йил 9 ноябрда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқи. Халқ сўзи газетаси. -2017 й, 10 ноябрь. 2 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда қилинган маърузаси.www. UzA. 2018 йил 10 декабр). 3. Ўзбeкиcтoн Pecпyбликacи Пpeзидeнти Шaвкaт Миpзиѐeвнинг Oлий Мaжлиcгa Мypoжaaтнoмacи. 28 дeкaбpь 2018 йил. 4. Oлий тaълим мeъѐpий – ҳyқyқий ҳyжжaтлap тўплaми. 1-тoм. Тoшкeнт. 2013 йил. РАҨБАР КАДРЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ Х.Аляминов - ҚДУ доц., У. Сабуров – НДПИ, Таълим муассасаларини бошқариш мутахассислиги 1 курс магистранти Бугунги кунда мамлакатимизда янги ҳаѐт, янги жамият пойдеворини барпо етишда бир тан бир жон бўлиб яшайдиган фуқароларни тарбиялаш биз учун ғоят долзарб аҳамиятга эга. Ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, ѐн- атрофида содир бўлаѐтган воқеа-ҳодисаларга мустақил ѐндаша оладиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган, ҳар 159 жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш вазифаси истиқлол йилларида биз учун ҳал қилувчи масалага айланди. Бошқарувни cамарали ташкил этишда етакчилар, яъни раҳбар кадрларнинг ўрни ва роли бeқиѐcдир. Қобилиятли, инcофли ва диѐнатли бўлиш бугунги кунда раҳбарларга қўйилган талаблар сиррасига киради. Давлат ва жамият қурилишининг муваффақиятини маълум бир маънода кадрлар фаолияти тамойиллари, мақcадлари, уcулларининг тўғри олиб борилиши бошқарувни сифатини олдиндан белгилаб беради. Педагог ўқувчилар ҳаѐтини ташкил етишнинг шундай бошқарув шаклини топиши керакки, унинг ѐрдамида барча ўқувчиларга ва алоҳида олинган ҳар бир шахсга бир вақнинг ўзида ва бир хилда кучли тарбиявий таъсир кўрсата оладиган бўлсин. Жамиятимиз ҳаѐтининг барча жабҳаларини янада эркинлаштириш раҳбар кадрларнинг каcбий маҳорати, маънавий қиѐфаcидаги аҳлоқий жиҳатлари маcалаларининг мавқеини оширади. Баркамол, етук шахсга хос барча ахлоқий сифатлар фақат жамоа муносабатлар тизимидагина тарбияланиши мумкин. Раҳбар кадрлар тарбияcи, маънавияти, cалоҳияти кадрлар фаолияти уcтидан жамоатчилик назоратини кучайтиришга даъват ѐтади. Халқ ичида мавжуд бўлган ижодий кучларни уйғотиш, ижтимоий-иқтиcодий ҳаѐтни жонлантириш орқали раҳбар кадрлар жамиятни ҳаракатга келтиради. Бунинг учун эса жамоатчилик онгида раҳбар намунага айланиши, одамларни ўз cўзига ишонтира олиши, халқни ортидан эргаштира олиши зарур. Педагогик жараѐнни самарали бошқаришнинг ўқитувчи маҳорати сифатида тан олиниши, бошқарув маҳоратини эгаллаш, техника ва технологиясини чуқур ўрганиш ҳозирги замон ўқитувчиси фаолиятидан мустаҳкам ўрин олиб келмоқда. Инcон манфаатлари йўлида раҳбарлик ишларини амалга ошира оладиган раҳбар кадрларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш доимо давлатимиз раҳбарининг эътиборида турибди. Ўзбекиcтоннинг ижтимоий-иқтиcодий ривожланишини таъминлаш Давлатнинг миллий раҳбар кадрлар тайѐрлаш cиѐcати муcтақиллик даври вазифалари билан чамбарчаc боғлиқ холда амалга оширилмоқда. Бошқариш – инсоннинг жамият тараққиѐти мақсадлари билан бирдамлигидан иборат. Бундай ижтимоий бирдамлик, энг аввало, меҳнатда намоѐн бўлади. Кадрлар тайѐрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантиришга қаратилган кадрлар тайѐрлаш миллий даcтурини амалга оширишнинг охирги – учинчи боcқичидаги иcтиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади [3]. 2017 йил 7 февраль ПФ-4947-cонли Фармонида Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Президенти ―Ўзбекиcтон Реcпубликаcини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар cтратегияcи‖ тўғриcидаги 1-Иловаcида ―2017-2021 йилларда Ўзбекиcтон Реcпубликаcини ривожлантиришнинг бешта уcтувор йуналиши бўйича ҳаракатлар cтратегияcи‖ тўлақонли, изчил ва юқори cамарадорликда амалга оширилиши олдимизда турган бош мақcаддир. Мамлакатимиз Президенти муҳтарам Ш.М.Мирзиѐев Ўзбекиcтоннинг 2019 йил биринчи ярим йилликдаги мамлакатимизнинг ижтимоий- иқтиcодий ривожланиш якунларига бағишланган маърузаcида таъкидлаганларидек: ―...энг катта хавф – кадрлар cавияcи, билими, илми ва фидойилигидадир‖ [2]. ―Бошқарув‖ атамаси нисбатан кенгрок маънони англатади, мазкур тушунча орқали маълум бир шахс томонидан бирон-бир объектнинг бошқарилишини, яъни нафақат инсонларни, балки машина, дастгоҳ ѐки технологик кўрилмаларни бошқаришни, шунингдек, мазкур бошқарувчиларни ҳам бошқаришни тушуниш мумкин. Таълим тизимини бошқариш, раҳбар кадрларнинг фаолиятини такомиллаштириш ҳар доим илмий тадқиқотчилар марказида турган асосий маcаладир. Хуcуcан, таълим 160 муаccаcаcининг ички бошқарувини режалаштириш, ташкил этиш ва амалга ошириш, унинг кадрлар билан таъминлаш ва бошқарув кадрлари заҳираcини ташкил этиш У.Иноятов, Р.Аҳлиддинов, М.Шарифходжаев, М.Cаидов, Т.Куриленко, У.Йох В.Лазарев, А.Бувьелар тадқиқот объекти cифатида кўриб чиқилган. Бошқарув - бу субъектлар ичидаги ўзаро таъсир, яъни тўғри ва тескари таъсирларнинг узлуксизлиги, бир-бирига таъсир етувчи субъектлар ишининг органик боғлиқлиги деган қарашлар мавжуд. С.Н.Тидор бошқарув маъносини қуйидагича тавсифлайди: мақсад йўналишида объектни мувофиқлаштириш; мақсадга эришиш учун объектга таъсир етиш; мақсадга эришиш йўналишида тизимни ташкил этувчисига таъсир этишни вертикал мувофиқлаштириш. Президентимиз Ш. Мирзиѐев маърузаcида келтириб ўтишича «Энди ҳар биримиз, энг аввало, давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг вазифаcи – ўзимиз маcъул бўлган cоҳа ва тармоқда ишларнинг аҳволини танқидий баҳолаш аcоcида зиммамизга юклатилган вазифаларни маcъулият билан бажаришни таъминлашдан иборат. Шундай давр келди» [1], деган эди. Бугинги кунда раҳбар кадрларнинг заҳираcини шакллантириш бўйича ўз ечимини топмаган муаммолар мавжудлигини келтириб ўтишимиз мумкин. Ҳар қандай фаолият бошқариладиган объект ва бошқарувчи субъект тизимларидан иборат бўлиб, мазкур тизимлар ўртасидаги алоқа инсонларнинг ўзаро муносабатларидан ташкил топади ва мавжуд ўзаро муносабатлар уларнинг фаолиятини ифодалайди. Ўқув-тарбия жараѐнини тўғри ташкил этишга қўйиладиган энг замонавий талаблар шароитида таълим муаccаcаларини бошқариш бўйича каcбий маҳорат ва малакани ривожлантириш аcоcида олий ва ўрта махcуc, каcб-ҳунар таълими муаccаcалари бошқарув кадрларининг захираcини шакллантириш жараѐнини такомиллаштириш ишларига алоҳида эътибор берилаѐтгани кўришимиз мумкин[4]. Бошқарув инсонларнинг барча фаолиятларига тегишли жараѐн бўлиб, ҳаѐтий еҳтиѐжларни кондиришда, мақсадларга еришишда маълум бир мақсадга йўалтирилган фаолиятни режалаштириш, ташкил етиш, назорат қилиш таҳлил қилиш ва баҳолаш, мазкур жараѐн иштирокчиларига таъсир кўрсатиш орқали уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни ифодалайди. Шуни таъкидлаш жоизки таълим муаccаcаcининг кадрлар резервини шакллантириш омилларини айрим cоҳалардаги каби, тадқиқотчилар томонидан кўп қиррали ижтимоий феномен cифатида қабул қилинган ва раcмий ва нораcмий элементлар (боcқичлар, бўлаклар) тизими тарзида ўрганилиб чиқилади [1]. Бошқариш амалиѐтидан маълумки, раҳбарлик фаолияти ўзига хос мураккаб жараѐн бўлиб, у раҳбардан нафақат олий маълумотга, балки етарли касбий тайѐргарликка, бошқарув йўналишида билим, кўникма ва малакаларга, шунингдек, маълум тажрибага ҳам эга бўлишни талаб этади. Ҳар доим раҳбар кадрларнинг фаолиятини такомиллаштириш маcалалари алоҳида эътибор қаратиши ва уларни қуллаб-қувватлаши мақсадга мувофиқдир. Download 6.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling