Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис
Download 6.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021
Adabiyotlar
1. Деркач А.А. «Общая акмеология», -Москва, Издательство РАГС 2004 2. Tillayeva G.H. Akmeologiya asoslari. – Toshkent, ―Tafakkur bo‘stoni‖ -2014 ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎҚУВ-БИЛУВ ҨАРАКАТЛАРИНИ ФАОЛЛАШТИРИШДА АЖДОДЛАРИМИЗ ТАЖРИБАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ М.Е.Пазылова – Нукус ДПИ Педагогика кафедраси мудири, п.ф.н.,доцент Аждодларимиз ўзларидан улкан маданий илмий мерос қолдирганлар. Бу мерос ўзининг мазмунига кўра биринчи навбатда шахсни ақлий фаоллаштиришга йўналтирилган. Қадим-қадим замонлардан бошлаб аждодларимиз ўзларининг ақл- заковат маҳсуллари билан дунѐни лол қолдирганлар. 141 Ушбу меросни ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида ѐш авлодни маънавий- интеллектуал жиҳатдан ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилади. Ёзув пайдо бўлиши билан аждодларимиз ўз қарашларини битиклар шаклида қолдирганлар. Ушбу битикларда инсон ақл-заковатини чархлайдиган воситалар ўз ифодасини топган. Ёзувнинг мунтазам такомиллашуви натижасида шахснинг интеллектуал тараққиѐти ҳамда кишиларнинг ўзаро алоқа қилиш эҳтиѐжи, турли ахборотларни тўплаш, сақлаш, ўзаро узатиш, келгуси авлодларга қолдириш зарурияти билан бевосита боғлиқ. Ёзув пайдо бўлиш баробарида педагогик фикрлар ҳам ѐзиб қолдирилган Ушбу манбалар ѐрдамида аждодларимиз томонидан яратилган педагогик таълимотлар кейинги авлодларга етказилган ва уларнинг ақлий интеллектуал тараққиѐтига хизмат қилган. Педагогик фикрларни ѐзиш ва тарқатиш натижасида таълим олувчиларда ўқув- билув ҳаракатларини ривожлантириш тизими вужудга келган. Аждодларимиз томонидан яратилган ушбу йўналишдаги билимлар кўп асрлар давомида бизгача етиб келган. Дастлабки педагогик таълимотлар ўша даврлардаѐқ таълим олувчиларни интеллектуал ривожлантириш, таҳлил-мутолаага тайѐрлашга хизмат қилган. Халқимизнинг аждодлардан авлодларга ўтиб келаѐтган ниҳоятда қадимий ва бой педагогик фикрлари адабий-маданий меросда ўз ифодасини топган. У ўзбек халқининг урф-одатлари, расм-русмлари, байрамлари, қадимий битиклар ва археологик топилмалар, халқ оғзаки ижоди намуналари, ѐзма бадиий адабиѐт ва фан соҳасида яратилган ноѐб асарлар, тасвирий ва амалий санъат ҳамда мусиқа дурдоналари, бетакрор меъморий обидалар пештоқидаги ѐзувлардан иборат. Ушбу ѐзувлардаги матнлар ўзининг мазмун моҳиятига кўра инсонни чуқур ўйлаш, фикрлашга зукколикка ундайди. Маънавий оламини кенгайтиради. Ўзбек халқининг педагогик мероси биринчи навбатда битмас-туганмас ақлий - маънавий тарбия, фикр манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ушбу меросдан олий педагогик таълим тизимида талабаларнинг ақлий ҳаракатларини фаоллаштириш мақсадида фойдаланиш алоҳида долзарблик касб этмоқда. Ўзбек халқининг педагогик таълимотлари Авесто, Урхун-Енисей тош битиклари, туркий (уйғур) қўлѐзма ѐдгорликларида ўз ифодасини топган. Аждодларимизнинг ақлий тарбияга оид қарашлари дастлаб Авестода мужассамлаштирилган. Олам ва одам ҳақидаги илк қарашлар инсонни мушоҳада қилишга, фикрлаш ва фалсафий қарашларини баѐн қилишга ундаган бўлиб, мазкур таълимотлар бугунги кун учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Қуръоннинг нозил бўлиши ва ѐйилиши баробарида аждодларимиз педагогик тафаккурида янгича мушоҳада юритиш даври бошланган. Чунки Қуръонда инсонни ақлий фаолликка ундовчи, унинг фикрлаш лаѐқатини жадал ривожлантирувчи қарашлар ўз ифодасини топган. Аждодларимиз инсоннинг ақлий ҳаракатларини фаоллаштириш йўлларини Калом илмида мужассамлаштирганлар. Тасаввуф таълимоти эса Калом илми негизига қурилиб, инсонни мантиқий мушоҳадага чорловчи ѐндашувларни илгари сурган. Суқротона савол-жавоб эса шахснинг ақлий камолотида муҳим аҳамият касб этган. Инсонни мантиқий мушоҳадага чорлаш, ақлий фаоллаштиришда ҳадисларнинг тутган ўрни беқиѐс. Исломни қабул қилган халқлар маданий ва педагогик меросининг кўп элементлари исломга Ҳадислар шаклида ўтган. Ҳадислар йиғиш ўрта аср мусулмон маданиятининг муҳим хусусияти бўлиб, инсонни ақлий фаолликка ундовчи асосий восита сифатида хизмат қилган. 142 Биринчи ва Иккинчи Ренессанс инсонни ақлий ривожлантиришнинг ўзига хос пойдеворини яратган. Буюк аждодларимиз Термизий ал-Ҳаким, Имом ал-Бухорий, Абу Исо Муҳаммад Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Аҳмад Яссавий, Абу Ҳафс Нажмиддин Умар Ибн Муҳаммад Насафий, Маҳмуд Қошғарий, Унсурул Маолий Кайковуслар инсонни билим ѐрдамида ақлий фаолликка ундаш соҳасида жуда катта илмий мерос қолдирганлар. Илк уйғониш даврининг ўзига хос хусусиятларидан бири, қалб тарбияси орқали инсонни ақлий ривожлантириш, билиш фаоллигига ундаш методларининг кашф этилганлигидадир. Олий таълим муассасалари бўлган мадрасаларда қалб тарбияси орқали шахс ақл-заковатини ривожлантиришга бағишланган асарлардан дарслик сифатида фойдаланилган. Шунга кўра Х асрдан бошлаб барча мактаб ва мадрасаларда «тадрис» усулидан кенг фойдаланилган. «Тадрис» усули ўша даврда қабул қилинган илмий мунозара усули ҳисобланади. «Усули тадрис» қисман мактабларда, кўпроқ мадрасаларда қўлланган. Натижада, янгича ўқитиш усуллари: мунозара, тафсир, шарҳ усуллари талабларига жавоб берадиган таълим тизими шаклланган. Х асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, «тадрис» усули жорий этилиши натижасида ҳар бир таълим олувчи билан алоҳида шуғулланиш баробарида ўқувчи ва талабалар гуруҳи билан бирйўла шуғулланиш усули ҳам жорий этилган. Бундай гуруҳли иш усули таълим олувчиларни бахс-мунозарага ундаш орқали уларнинг ақлий ҳаракатларини фаоллаштиришга асос бўлган. Иккинчи Ренессанс даври бўлган XII-XIV асрларда фаннинг кўплаб соҳалари билан бир қаторда педагогик таълимотлар тараққиѐти янги босқичга кўтарилган. Бу даврда шахснинг билиш фаолиятини ривожлантиришга устивор аҳамият қаратилган бўлиб, бу даврда мадрасаларда суҳбат, бахс-мунозара, таҳлил-мутолаа усуллари ѐрдамида таълим олувчиларнинг ақлий ҳаракатларини фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Аждодларимизнинг ушбу тажрибасидан бугунги кунда ҳам олий таълим муассасаларида самарали фойдаланиш орқали талабаларни тадқиқотчилик, эвристик изланиш, рефлексив фаоллик кўрсатишга ундаш зарурияти мавжуд. Download 6.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling