Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Әдебиятлар
1. Мирзиѐев Ш.М. ―Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-юрт 
тараққиѐти ва халқ фаровонлиги гарови‖ мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги 
маърузаси.-Т., ―Ўзбекистон‖, 2017. 
2. Алымов А. «Билимди жаңалаў дәўир талабы».Н. «Билим» 1997ж 
3. Алеуов У «Қарақалпақстанда тәлим- тәрбиялык ойлардың қәлиплесиўи ҳәм 
раўажланыўы». Нӛкис «Билим», 1993ж. 
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ҨУҚУҚИЙ 
ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ БЕРИЛИШИНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ 
 
Р.С.Нуралханова – Нукус ДПИ Tаълим ва тарбия 
назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)
1- босқич магистранти
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда ҳуқуқшунос 
кадрлар тайѐрлаш билан бир қаторда, барча таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим-
тарбия сифатини оширишга қаратилган устувор вазифалар белгиланди. 
Дарҳақиқат, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ҳамда фуқаролик 
жамиятини қуриш ва шакллантиришда ҳуқуқий таълим тарбиянинг самарали ташкил 
этилиши ўта муҳим. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: ―Ҳар бир соҳа ва йўналиш, 
таълимнинг барча босқичлари учун ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий 
асосланган дастури тайѐрланиши керак. Бунда, авваломбор, Конституцияни ўрганишга 
жиддий ѐндашиш лозим. Умумтаълим мактаблари учун ―Конституция алифбоси‖, 
―Конституция сабоқлари‖, ―Конституция асослари‖ каби дарсликларни яратиш, ушбу 
фанлардан дарс берадиган ўқитувчиларни тайѐрлашда уларнинг сиѐсий, ҳуқуқий ва 
маънавий савиясига алоҳида аҳамият бериш лозим‖ [1]. 
Умумий ўрта таълим мактабларида болалар нафақат муайян фанлар бўйича билим 
олади, балки ўзининг замонавий талабларга жавоб берувчи юқори сифатли таълим олиш 
ҳуқуқини, боланинг баркамол шахс бўлиб вояга етишига ѐрдам берувчи ахборот олиш 
ҳуқуқини, фуқаронинг фаол ҳаѐт позициясини тарбиялашга ѐрдам берувчи ўз фикр ва 
эътиқодларини эркин ифода этиш ҳуқуқини, ўз шаъни ва қадр-қимматига, тарбия ва 
жазолашнинг ноҳуқуқий шаклларига, унинг шахсий ҳаѐтига аралашишдан ҳимояланиш 
ҳуқуқини, соғлиқни сақлаш ва шахсий хавфсизликка доир ҳуқуқини, дам олиш ва вақтни 
қизиқарли ўтказиш ҳуқуқини, шунингдек, болалар ўзини ўзи бошқариш ташкилотларида 
иштирок этиш ҳуқуқини амалга оширади [2; 61]. 
Ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқи бошқа ҳуқуқларини рўѐбга чиқаришда муҳим 
аҳамият касб этади. Шу боис, таълим муассасаларида боланинг таълим олиш ҳуқуқи 
билан бирга бошқа ҳуқуқларининг ҳам таъминланишига эришиш талаб этилади. 
Инсон ҳуқуқлари миллий маркази томонидан бола ҳуқуқларини мониторинг қилиш 
назарияси яратилиб, уни ташкил этишнинг амалий жиҳатлари ишлаб чиқилган. Мазкур 
мониторинг таълим соҳасида боланинг бузилган ҳуқуқлари кўлами тўғрисида аниқ 
маълумотларни олиш, қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар бола ҳуқуқлари 
бузилишининг олдини сезиларли даражада олиш мумкинлигини аниқлаш имконини 
беради.


246 
Ўзбекистон БМТ қўмитасига боланинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича 
ўз халқаро мажбуриятларини бажариши тўғрисида даврий ҳисобот тақдим этиб боради. 
ЮНЕСКО томонидан ―таълим‖ тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: 
ижтимоий ҳаѐтнинг бутун даври давомида алоҳида шахслар ва гуруҳларнинг миллий ва 
халқаро фаровонлик мақсадида ўз истеъдодлари, қобилиятлари, билимларини 
ривожлантириш учун онгли равишда ўқиши жараѐнини ўз ичига олади, бу жараѐн аниқ 
бир тадбир билан чекланмайди [3; 83]. 
Боланинг таълим олиш ҳуқуқи Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг 29-
моддасида, ―Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунининг 23-моддасида белгилаб берилган. Болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини 
рўѐбга чиқариш ва уларга сифатли таълим бериш мақсадида Ҳаракатлар стратегияси 
асосида халқ таълими тизимида қуйидаги ислоҳотлар амалга оширилди: 
- ўқитувчининг ижтимоий мақоми оширилди, улар касбга тааллуқли бўлмаган 
ишлардан озод қилинди, мажбурий меҳнатга барҳам берилди, умумий ўрта таълим 
мактаб ўқитувчиларининг бир ойлик иш ҳақи ўртача 156% га ошди; 
- ўқув дастурлари такомиллаштирилиб, дарсликлар сифати оширилди; 
- мактаблар инфратузилмаси ривожлантирилиб, қурилиш-таъмирлаш, янги бинолар 
қуриш ишлари кучайтирилди; 
- АКТ ва инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалиѐтга татбиқ қилинди; 
2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. 
Мамлакатимизда таълим тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган 
―Таълим тўғрисида‖ги Қонун каби
ҳуқуқий-меъѐрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши 
жамиятнинг сифатли таълим олишга бўлган муносабатини ўзгартиришга олиб келди, 
бироқ амалга оширилган ишлар таълим соҳасида муаммоларнинг узил-кесил бартараф 
этилганлигини билдирмайди. 
Ўрганишлар таҳлили боланинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш билан боғлиқ 
айрим муаммолар мавжудлигини кўрсатади. Жумладан: 
- ота - оналар томонидан болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини амалга оширишда 
тўсиқ бўлаѐтган бир қатор муаммолар мавжудлиги; 
- оилавий муҳитнинг носоғломлиги; 
- мактабда болаларга ўз тенгдошлари томонидан салбий таъсир кўрсатилишига 
нисбатан қатъий чора кўриш тизимининг мавжуд эмаслиги; 
ижтимоий шерикликнинг етарли даражада таъминланмаганлиги. 
Мазкур муаммоларнинг мавжудлиги бизга умумий ўрта таълим мактабларида олиб 
бориладиган мониторинг тематикасини аниқлашда ѐрдам беради. Инсон ҳуқуқлари 
миллий маркази тавсияларига кўра:
- муайян географик минтақада боланинг таълим олиш ҳуқуқига риоя қилиш;
- муайян тоифадаги болаларга нисбатан боланинг таълим олиш ҳуқуқига риоя 
қилиш; 
- махсус болалар муассасасидаги болаларга нисбатан боланинг таълим олишга 
бўлган ҳуқуқига риоя қилиш;
- турли таълим муассасалари томонидан боланинг таълим олиш ҳуқуқига риоя 
қилиниши;
- боланинг таълим олиш ҳуқуқига риоя қилинишининг қонунчилик ҳужжатларига 
мувофиқлиги;
боланинг таълим олиш ҳуқуқи тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг халқаро 
стандартларга мувофиқлигини ўрганиш масалалари долзарблик касб этади. 


247 
Биз эса, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан боланинг 
таълим олиш ҳуқуқи таъминланиши муаммосини ўрганиш ва мониторинг қилиб 
боришни мақсад қилиб қўйдик. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияда ҳам 
иштирокчи давлатлар олдига болаларнинг мактабга мунтазам боришларига кўмаклашиш 
ҳамда мактабни ташлаб кетадиган ўқувчилар сонининг камайиши учун чора-тадбирлар 
кўриш мажбурияти юклатилган. Шундан келиб чиқиб, ―Бола ҳуқуқларининг 
кафолатлари тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига 
мувофиқ боланинг бепул мажбурий умумий ўрта таълим олишида ота-оналар ѐки 
уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг мажбуриятини кучайтириш белгиланди.
Хулоса қилиб айтганда ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқлари уларнинг бошқа 
ҳуқуқларини рўѐбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, таълим 
муассасаларида боланинг таълим олиш ҳуқуқи билан бирга бошқа ҳуқуқларининг ҳам 
таъминланишига эришиш талаб этилади. 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling