Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Әдебиеттер 
1. Пиримжаров М.Х. автореферат диссертации «Совершенствование графической 
подготовке будущих архитекторов в системе высшего образования» (на ученой степени 
к.п.н.), -Т.: 2009., -С.-5. 
2. Зойиров К.А. Теоретические основы интенсификации графической подготовки 
будущего инженера-педагога в системе высшего профессионального образования. / Ж. 
Таълим муаммолари, - Т.: 2003., №2-4., -С.117-119. 
3. Сластѐнин В.А. О моделировании образовательных технологий., / Ж. Наука и 
школа, -2000.,-№4, -С.1-56. 
4. Деражне Ю. Система образовательных технологий, / Ж. Наука и школа, 2001., 
№3, -С.10-12.
5. Архангельский С.И. Некоторые новые задачи высшей школы и требования к 
педагогическому мастерству,-М.: Знание., 1986., -С.-30.
6. Фарберман Б.Л. Новая педагогическая технологии,-Т.: УзАН «ФАН», 2000., -С.-
127. 
7. Беспалько В.П. Педагогика и прогрессивные технологии обучения, - М.: 
Просвещение, 1997. С 335. 
8. Боголюбов В.И. Методы и средства реализации педагогических технологий. / Ж. 
Школьные технологии, -М.: 2004., №4., С 18-31. 
9. Бушля А.К. О самообразование / Ж. Педагогика. 1989., №2, -С.17-23. 
10. Короев Ю.И. Начертательная геометрия, Специальность «Архитектура». -М.: 
Стройиздат, 1987. С 319. 


136 
МЕТОДИСТ-ОЛИМ Ж.ҚАЙЫРБАЕВНИНГ ПЕДАГОГИК ҚАРАШЛАРИ 
Т.Т.Утебаев - Нукус ДПИ 
Умумий педагогика ва психология кафедраси мудири 
п.ф.д.,доцент
Қирқ йил давомида Қорақалпоғистон Республикасида педагогика фанини 
ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган Ж.Қайирбаев ўзининг педагогик фаолиятини 
Нукус давлат педагогика институтида ўқитувчилик қилишдан бошлади. 
―...Инсонга энг аввало тўғри ва инсонпарварлик тарбияси керак. Шунинг учун 
ѐшларни тарбиялаш, уларни тўғри йўлга солиш, инсонпарвар маънавий-ахлоқий, 
хушфеъл, меҳнатсевар, оқ кўнгил инсон этиб вояга етказиш ота-оналар, мактаб ва 
ўқитувчиларнинг кечиктириб бўлмайдиган вазифаси...‖, – дея таъкидлайди педагог олим. 
Ж.Қайирбаев қорақалпоқ тилининг методикаси бўйича Республикамиздаги 
биринчи педагогика фанлари номзодидир. У 1970 йили Низомий номидаги Тошкент 
давлат педагогика институтининг Илмий кенгашида ―Қорақалпоқ мактабининг биринчи 
синфида савод чиқариш методикаси‖ мавзусида номзодлик дессертациясини 
муваффақиятли ҳимоя қилиб, педагогика фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлди. 
Бу унинг неча йиллар давомида педагогик фаолияти жараѐнида болаларга она тилини 
ўқитишдаги тажрибаларидан келиб чиқиб, она тилининг энг қийин масалаларини чуқур 
англаб, уларни болаларнинг қалбига етказишга доир олиб борган амалий ишларининг 
пировард натижасидир. Дастлаб Қорақалпоқ давлат педагогика институтининг 
қорақалпоқ тили ва адабиѐти кафедрасида фаолият юритган Ж.Қайирбаев қорақалпоқ 
мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари ҳамда педагогика билим юртларининг 
талабалари учун дастурлар тузиб, ―Тилшуносликка кириш‖, ―Адабиѐтшуносликка 
кириш‖ фанлари бўйича тажриба-синов ишларини олиб борди. Илмий-назарий ва 
амалий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, Ж.Қайирбаев 1961 йилдан бошлаб 
А.Есемуратов ва П.Палуаниязовалар билан ҳаммуаллифликда биринчи синфлар учун 
―Алифбо‖ни яратди. Деярли 30 йил давомида узлуксиз равишда чоп этиб борилган 
―Алифбо‖ мактабга эндигина дарслик қўйган, ѐш ниҳоллар учун маърифатга бошловчи 
илк қадам бўлди. Шунингдек, устоз-олим ушбу ―Алифбо‖ни ўқитишга доир бир неча 
методик қўлланмалар ҳамда бошланғич синфларда қорақалпоқ тилини ўқитиш 
методлари ва 7-8-синфлар учун ―Ватан адабиѐти‖ ўқув қўлланмаларини яратди.
Ж.Қайирбаев ўзининг кўп йиллик ўқитувчилик-устозлик тажрибаси асосида 
тўпланган материаллардан фойдаланиб, оммавий ҳамда илмий газета ва журналларда 
мақолалар эълон қилди. Айниқса, бошланғич синфларда қорақалпоқ тилини ўқитиш 
масаласи ўша давр учун энг долзарб муаммолардан бири эди. Биринчи синф 
ўқувчиларининг саводини чиқариш даражаси жуда паст кўрсаткичлар берар, болаларда 
ўқиш ва ѐзиш кўникма ва малакаларининг шаклланиши жуда қийин кечарди.
Фан фидойиси, болалар жонкуяри Ж.Қайирбаев Нукус, Хўжайли ва Чимбойдаги 
шаҳар ҳамда қишлоқ мактабларида бўлиб, амалиѐтда йўл қўйилаѐтган юқоридагидек 
камчиликларни ўқитувчиларнинг дарсларини кузатиш, таҳлил этиш орқали аниқлаб, 
илғор тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиб, тажриба-синов 
ишларини олиб борди. Мактабларда тажриба ва синов синфларини белгилаб, 
ўқувчиларнинг ўқиш-ѐзиш ишларини бажариш имкониятлари, уларни англаш, тушуниш, 
англаб ѐзиш даражаларига алоҳида эътиборни қаратди. Олим бошланғич, айниқса, 
биринчи синфларда болаларга сифатли таълим-тарбия бериш уларнинг келгуси ҳаѐтини 
белгилаб беради, савод чиқариш масаласини бошланғич синфларда яхши йўлга қўйиш 


137 
керак, бусиз бола таълим-тарбиясида яхши натижаларга эришиш асло мумкин эмас, 
деган хулосага келади.
Методист-олим фақатгина болаларга таълим бериш жараѐнининг амалдаги 
ҳолатини ўрганиб, уларга илмий-педагогик баҳо берибгина қолмай, балки амалда 
қўлланилиб келинаѐтган ―Алифбо‖ ―Әлипбе‖ даги ҳарфларнинг жойлашиш тизимини 
таҳлил этиб, унинг ютуқ ва камчиликларини ҳам аниқлаган. Илмий-назарий ҳамда 
педагогик таҳлил ва кузатишларини умумлаштириб, бошланғич синфларда илмий 
асосланган янги савод чиқариш тизимини ишлаб чиқди ва ўқиш жараѐнига татбиқ этди. 
Унинг фикрига кўра, мактаб амалиѐтида савод чиқариш, яъни ―Алифбо‖ ―Әлипбе‖ни 
ўрганиш жуда узоқ вақтни эгаллайди. Шунинг учун олимнинг ўзи тавсия этаѐтган 
тизимга кўра бошланғич синф ўқувчилари алифбони уч ой ичида ўзлаштириш имконига 
эга бўладилар. Бунинг учун олим таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган 
мактабларнинг биринчи синфларида ўқувчиларни тез ва самарали ўқиш-ѐзишга ўргатиш 
методларини ишлаб чиқди. Ушбу муаммога бағишлаб Ж.Қайирбаев олиб борган илмий-
назарий таҳлиллари, педагогик кузатишлари ва тажриба-синов ишлари натижаларини 
умумлаштириб, 1972 йили ―Биринчи синфда савод чиқариш методикасининг қисқача 
очерки‖ номли илмий-методик қўлланмасини нашр эттирди. Унда таълим қорақалпоқ 
тилида олиб бориладиган мактаб ўқувчиларини ўқиш ва ѐзишга ўргатиш, шунингдек, 
―Алифбо‖ни илмий-педагогик ва илмий-методик жиҳатдан янада такомиллаштириш ва 
ундан фойдаланишга доир қуйидаги ишлар амалга оширилган(1- жадвал). 
Методист олим Ж.Қайирбаевнинг шу каби қорақалпоқ тилининг ўзига хос 
жиҳатларини инобатга олган ҳолда яратган биринчи синфларда савод чиқариш тизими 
ва ўқитиш методлари халқ таълими тизимида амалиѐтда кенг қўлланилиб келинди. 
1- жадвал
Ж.Қайирбаевнинг биринчи синфда савод чиқариш методикасининг қисқача очерки 
номли илмий-услубий қўлланмасидаги педагогик жараѐнлар 
Ж.Қайирбаевнинг олиб борган илмий-назарий фаолияти 
Қорақалпоқ 
тилида чоп этилган 
ва 
амалиѐтда 
қўлланилиб 
келинаѐтган 
―Алифбо‖ 
қайта 
таҳрир этилиб, унга 
маъ-лум тузатишлар 
киритилган 
Таълим 
қорақалпоқ тилида 
олиб бориладиган 
мактаблар-нинг 
бошланғич 
синфларида савод 
чиқариш 
масаласининг 
амалдаги ҳо-лати 
таҳлил этилиб, 
ютуқ ва 
камчиликлари 
аниқланган 
Товушли 
аналитик-синтетик 
методнинг илмий 
психологик 
асослари ишлаб 
чиқилган. 
Қорақалпоқ 
тили 
фонетикасининг 
ўзига хос 
жиҳатлари 
аниқланиб, уни 
ўқувчи-ларга 
ўргатишга доир 
тажриба-синов 
ишлари 
натижалари таҳлил 
этилган 
Таълим 
қорақалпоқ тилида 
олиб бориладиган 
мактабларда савод 
чиқариш 
методикаси ишлаб 
чиқилган 
ва 
методик тавсиялар 
берилган 


138 
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ж.Қайирбаевнинг ―Қорақалпоғистон‖ нашриѐти 
томонидан 1987 йили тўрт йиллик бошланғич мактаб ўқитувчилари учун ―1-синфда 
ўқитиш‖ номли илмий-назарий ва илмий-услубий қўлланманинг 1-китоби чоп этилди. 
1986 йилдан бошлаб эса Ж.Қайирбаевнинг И.Муятдинов ва У.Абдиреймовлар 
билан ҳаммуаллифликдаги тўрт йиллик бошланғич мактабнинг 1-синфлари учун 
―Ҳарфлик‖ (Ҳәриплик) китоби, шунингдек, ―Ҳарфликка ѐзиш имлоси‖ (Ҳәрипликке 
жазыў үлгиси) 1,2,3,-китобчалар) китоблари узлуксиз тарзда нашр этилиб борилди[1].
1987 йили доцент Ж.Қайирбаевнинг тўрт йиллик бошланғич мактабларнинг 1-
синфлари учун ―Ҳарфликнинг йўлдоши‖ (Ҳәрипликтиң жолдасы) номли илмий-услубий 
қўлланмаси алоҳида чоп этилиб, кенг ўқитувчилар оммасига тақдим этилди.
Методист-олимнинг фикрича ―Ҳарфлик‖ (Ҳәриплик) нинг ўзига хос жиҳати бу 
ундаги товуш ва ҳарфларнинг жойлашиш тартибидир. Олти ѐшдаги болалар учун 
тайѐрланган ушбу ―Ҳарфлик‖ (Ҳәриплик) нинг ―Алифбо‖ дан фарқи шундаки, уларда, 
яъни ―Ҳарфлик‖ (Ҳәриплик) да дастлаб болаларнинг нутқида кам қўлланиладиган, аммо 
ўқувчилар томонидан енгил ва тез ўрганиш мумкин бўлган сўзлар ўргатилади. Бу эса 
дидактиканинг оддийдан мураккабга қараб тамойилига тўла мос келади. Шунингдек, 
―Ҳарфлик‖ (Ҳәриплик) даги материаллар асосида ўқувчиларнинг сўз бойлиги ошиб, янги 
сўзларни амалда қўллаш кўникмаси, шунингдек, мантиқий фикрлаш қобилияти 
шаклланади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳақиқий методист, фидойи ўқитувчи 
сифатида олим Ж.Қайирбаев ―Ҳарфликнинг йўлдоши‖ (Ҳәрипликтиң жолдасы) 
китобида турли хил материалларни ―Ҳарфлик‖ (Ҳәриплик) дарслигида берилган ҳар бир 
ҳарф ва ҳар бир товушга мос тарзда жойлаштирган. Яъни ―Ҳарфлик‖ (Ҳәриплик) ва 
―Ҳарфликнинг йўлдоши‖ (Ҳәрипликтиң жолдасы) китоблари бир-бирини тўлдириб, 
бошланғич синф ўқувчиларининг материални тез ва осон ўзлаштириб олишга 
ѐрдамлашади [2]. 
1990 йили Ж.Қайирбаев ва К.Мирзабаеваларнинг тўрт йиллик бошланғич 
мактабларнинг 1-синфлари учун ―Хатшунослик‖ (Хат таныў) дарслиги иккинчи марта 
қайта нашрдан чиқди. Ушбу дарслик ҳам бошланғич синф ўқувчиларининг ѐш ва 
психологик ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда материаллар оддийдан 
мураккабга қараб мантиқий кетма-кетлик асосида яратилди. Дарсликни яратишда 
муаллифлар турли хил рангли расмлардан фойдаланишган, бундай расмлар бошланғич 
синф ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотиши табиий. Дарс жараѐнида бажариладиган 
ҳамда уйга бериладиган вазифалар ҳам айнан 1-синф ўқувчиларининг педагогик, 
психологик ва ѐш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда берилган бўлиб, улар эндигина 
ҳаѐтга мустақил қадам қўя бошлаган ѐш ниҳолларнинг хат-савод чиқаришлари ва дунѐни 
танишларида муҳим аҳамият касб этди [3]. 
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги 
йилларда мустабид Шўро сиѐсатига қарамай, маънавият, маърифат ва маданиятни кенг 
тарғиб этишга ҳаракат қилган халқ таълими ходимлари, педагог - олимлар, зиѐли-
ўқитувчилар 
таълим-тарбияни 
такомиллаштириш, 
педагогик 
фикрларни 
ривожлантиришга катта ҳисса қўшдилар.

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling