Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис
Download 6.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ БЕРИШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ (ФАЛСАФИЙ- МЕТОДОЛОГИК ТАҨЛИЛ) М.Қ. Ниязимбетов
Адабиѐтлар
1. Гершунский Б.С. Философия образования М. «Флинта», 1998. 2. Гусинский Э.Н., Турчанинова Ю.И. Введение в философию образования. М. «Логос», 2000. 3. Дж.Дьюи. Демократия и образование. М. 1992. 4. Ниязымбетов М. Таълим модели жамиятнинг цивилизацион тараққиѐтининг омили сифатида // Замонавий малакали кадрлар – тараққиѐт омили: Кадрлар таѐрлаш миллий Дастури қабул қилинганлигининг 10 йиллигига бағишланган Республика илмий- услубий анжуман материаллари. – Ташкент, 2007. 5. Айзек Азимов. «Ўқитувчи одам булган экан...». // Авто- газетаси, 2012, 22-март сони. ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ БЕРИШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ (ФАЛСАФИЙ- МЕТОДОЛОГИК ТАҨЛИЛ) М.Қ. Ниязимбетов - Нукус ДПИ, фалс.ф.д (DSc) XXI асрда оламда, инсон ҳаѐтида, турмуш тарзида ва онгида бутунлай ўзгаришлар юз бермоқда. Узоқ йиллар давомида амал қилиниб келинган илмий қарашлар, маънавий қадриятларнинг кўпи ўз ўрнини янги ҳаѐтий ҳақиқатларга бўшатиб бермоқда. Биз бугун янги асрнинг янги талаб ва реалликлари асосида яшашга интилмоқдамиз. Мазкур туб ўзгаришлар кўплаб фанлар сингари педагогикага ҳам бевосита даҳлдор бўлдики, бугун бизнинг олдимизда таълим ва тарбия бериш жараѐнида методология муаммоси биринчи қаторга чиқди. Бунга сабаб, биринчидан, олам мураккаб, ночизиқли, ноаниқлик ва олдиндан башорат қилиш мумкин эмас хусусиятларга, яъни бир сўз билан айтганда борлиқ мураккаб онтологик структурага эга экан, талабаларда ушбу мураккабликни билишда ва уларга иш берувчининг талабларига мос, унга жавоб бераоладиган билим ва куникмаларни бериш долзарб аҳамият касб этмоқда. Сабаби эскича методология юқоридаги талабларга адекватли эмас. Кадрлар тайѐрлаш жараѐнида таълим ва тарбияни биргаликда олиб бориш энг устувор вазифалардан ҳисобланади. Мазкур вазифанинг реал асосини ўқитиш жараѐнида адекват тадбиқ этиш белгиланган мақсадга эришиш воситасидир. Жумладан, магистратура босқичида ўтиладиган «Шахс маънавиятини ривожлантириш омиллари» фанида мавзуни ўқитишда илғор педогогик технологиялардан унумли фойдаланиш талабаларга экологик таълим ва тарбияни беришга хизмат этади. Шахсий тажриба 122 мисолида «Шахс маъанвиятини ривожлантириш омиллари» мавзуси бўйича амалий дарс ўтиш моделини кўйидагича қуриш мумкин. Биринчи модель: Гуруҳ талабалари 2 та кичик гуруҳларга бўлиниб, биринчи гуруҳга «Антропоцентрик парадигма»ни, иккинчи гуруҳга эса «Экоцентрик парадигмани» тасдиқлаш позициялари топширилади. Бунинг учун «табиат ва инсон», «табиат ва жамият» тизимлари орасидаги ўзаро муносабатларни белгилайдиган моделларни, яъни экологик онгнинг анторпоцентристик ва экоцентристик парадигмаларнинг мазмунини очиб берайлик. Бунда анторпоцентристик – оламнинг маркази сифатида инсон олиб қаралса, экоцентристик – бу оламнинг маркази сифатида экология олиб қаралади. Мазкур парадигмаларнинг фалсафий мазмуни ва маъносини очиб курсатайлик. Антропоцентристик парадигманинг характерли белгилари (мезонлари) сифатида куйидагиларни эътироф этишимишга булади: Инсон энг буюк қадрият сифатида олиб қаралади. Фақатгина инсон қадрига эга, табиат нарсалари, агар улар инсон учун фойдали бўлсагина қадрли, акс холда қадрга эга эмас. Табиат иносннинг мулкидир, бунга у хуқуқли. Табиат инсоннинг прагматик талабларини қондириш лозимдир. Инсон фаолиятининг хамма сохаларида «фойдалилик» тамойили биринчи уринга чиқади. Табиат эгасиз атроф муҳит сифатида инсон манипуляцияси объекти сифатида олиб қаралади. Оламнинг иерархик манзарага эга эканлиги. Мазкур иеархиянинг чуққисида инсон туради, ундан паста эса табиат ва бошқа нарсалар урин олган. Ахлоқий нормалар табиат билан ўзаро таъсирда аҳамиятга эга эмас, улар фақат инсонлар орасидаги муносабатларгагина таълуқлидир. Табиат мақсад эмас, балки инсон эхтиѐжларини қондиришнинг воситаси сифатида олиб қаралади. Бунда инсоннинг ўзи ҳам мақсад эмас, балки восита бўлиб хизмат этади. Демак, экологик таълим беришнинг антропоцентристик парадигмаси моҳияти – бу инсон энг олий қадрият сифатида эътироф этилиб, табиат эса унинг шахсий мулки сифатида инсон ва табиат қарама-қарши қуйилиб, инсоннинг табиатга таъсири фақат прагматик характерга эга. Экологик таълимнинг беришнинг антропоцентристик парадигмаси инсон фаолиятининг кўпчилик соҳаларида кенг қўлланилди: таълим тизимида, сиѐсатда, иқтисодиѐтда, қишлоқ хўжалигида ва б. Масалан, иқтисодиѐт соҳасида, ишлаб чиқариш режали асосда ташкиллаштирилиб, табиатдан рационал фойдаланилмади. Мазкур админстративлик бошқариш тизимида инсон ва табиат орасидаги ўзаро муносабат, табиатни восита сифатида қуллаш хуқумронлик этти. Орол тенгизининг қуриши ҳам табиат билан ўзаро таъсирнинг норационал ва қадриятлик мезонларга эътиборсизлик туфайли юзага келди. Ҳаттоки, таълим тизимида ҳам, мактаб дарсликларида «урмонларнинг халқ хўжалигида аҳамияти», «пахта етиштиришда cув хавзаларидан фойдаланиш» ва шунга ухшаш тушунчалар шахс онгига сингдирилди. Буларнинг ҳаммаси инсоннинг табиат билан ўзаро муносабатининг бир томонлама йўналиш беришига асос бўлиб хизмат қилди. Жамият тараққиѐтининг бош мақсади инсон манфаатларини, максадалирини реализация этиш, уларнинг имкониятларини кенгайтириш ва барқарор ривожланишини таъминлаш, ушбу мақсадларга етиш усулининг методологик тамойилларини ишлаб чиқиш талаб этилади. Юқорида биз антропоцентристик парадигмасининг мезонларининг бири сифатида табиат мақсад эмас, балки инсон эҳтѐжларини қондиришнинг воситаси сифатида олиб қараган эдик. Бунда инсон мақсад эмас, балки восита бўлиб хизмат қилади. 123 Албатта, инсон талабларини қондиришнинг манбаии – табиат. Табиатнинг ресурсларини ўз мақсадлари учун фойдаланади. Аммо, Она табиатдан фақатгина «олмоқ» установкаси сифатида муносабат қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Бундай муносабатни мутлақлаштириш оқибатида инсон табиат билан аянчли хайрлашади. Мазкур антропоцентирик назария Собиқ шуролар даврида инсон фаолиятида ҳуқимронлик қилди. Экоцентристик парадигманинг характерли белгилари (мезонлари) сифатида кўйидагиларни олиб қарашимизга бўлади. Инсон ва табиатнинг биргаликда гармоник ривожланиши энг олий қадрият сифатида боҳаланади: Бунда табиат қадрият сифатида боҳаланиб, ундан инсон фаолиятида фойдаланиш мумкинми, мумкин эмасми барибир у мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга. Инсон табиатнинг мулкдори эмас, балки унинг бир аъзоси сифатида эътироф этилади. Оламнинг иерархик манзараси инкор этилади. Инсоннинг юксаклиги унинг ақли билан белгиланмайди, балки ушбу ақлдан табиат билан муносабатда ақилона, жавобгарлик тўйғуда бўлишин тақазо этади. Инсон билан табиат бир-бири билан қарама-қарши қўйилмайди, балки улар иккаласи ҳам ягона, яхлит тизимнинг элементлари холос. Инсон ва табиат муносабатида асосий мақсад, инсон талабларини қондириш эмас, ва шу билан бирга табиат талабалрини ҳам қондириш олиб қаралади. Инсон ва табиат муносабати характери кўйидаги «экологик императив» билан аниқланади: Фақат шу нарса тўғри ва рухсат этилади, агар табиаттаги экологик мувозанат сақланса. Бунда биз Н. Моисеевнинг фикрига қўшиламиз, сабаби, табиат билан жамиятнинг биргаликда (коэволюцион) ривожланишини экологик императив сифатида қўлланади. Н. Моисеев «Коэволюция шароити ва экологик императив – бу асосан синоним тушунчалар» – деб олиб қарайди [6]. Табиат ва инсонинг ўзаро таъсирида, табиат тўлиқ ҳуқуқли субъект сифатида қабул этилади. Аҳлоқий қойдалар фақатгина инсонлар орасида эмас, балки, табиат билан муносабатта ҳам бир хил аҳамиатга эга бўлади. Табиатга восита эмас, балки мақсад сифатида муносабат қилинади. Демак, экологик таълим беришнинг экоцентристик парадигмаси моҳияти – бу табиатга восита эмас, балки мақсад сифатида, инсон ва табиатнинг биргаликда гармоник ривожланиши, аҳлоқий қойдалар фақатгина инсонлар орасида эмас, балки, табиат билан муносабатта ҳам бир хил аҳамиятга эга бўлиши тушинилади. Экологик таълим беришнинг экоцентристик парадигмасининг асосий параметри сифатида табиатга восита эмас, балки мақсад сифатида муносабат қилганда кўйидагиларни эътироф этиш мумкин. Табиат – мақсад модели шакли жиҳатдан субъектив бўлгани билан, мазмуни жиҳатдан объективдир. Сабаби, унинг асоси объектив талабларининг, муаммоларнинг субъектив кўриниши ҳисобланади Аниқроқ айтадиган бўлсак, унинг асосини инсоннинг талаблари, унинг мавжудлиги ташкил этида. Сабаби, инсон табиатдан ажралган ҳолда мавжуд эмас, аксинча унинг бир қисмидир. Табиат – мақсад моделининг субъективлиги, у ғоя сифатида онгимизда мавжуд бўлади. Табиат – мақсад моделинининг объективлиги, биринчидан, табиат – мақсад моделида муайян нарса шундан иборатки, ушбу моделда инсоннниг тақдири табиат тақдири билан чамбарчас боғлиқда эканлигини кўрамиз. Ўз навбатида табиат инсон учун, унинг талабларини қондириш воситаси бўлиб ҳам хизмат қилади. Аммо, бу маълум бир меъѐрда амалга оширилса мақсадга мувофиқдир. Гуруҳлар ўзлариннинг фикр-мулоҳазаларини билдирганликларидан кейин дарс якунида антропоцентрик теориянинг бир томонламалиги ва эндиликда экоцентрик теориянинг принципиал аҳамияти ҳақида хулосага келинади. 124 Иккинчи модель: Яна бир дарс ўтиш моделда гуруҳ талабалари 3 та кичик гуруҳларга бўлинади: «Олимлар» (аниқ ва табиий фан олимлари назарга тутилади), «Аҳлоқшунослар» ва «Экспертлар» гуруҳлари. Биринчи гуруҳга «Фан жамият тараққиѐтида муҳим ўрин эгаллайди, унга этиканинг аралашиши керак эмас» тезиси, иккинчи гуруҳга эса, «Фанга этика аралашиши лозим, бу жамият тараққиѐтининг омили» тезисига аргументлар келтириш топширилади. Гуруҳлар ўзларига қарши гуруҳ аргументларини рад этишга ҳақли. Ҳар бир гуруҳ томонидан берилган фикр мулоҳазалар экспертлар томонидан боҳаланади. Мазкур усулда дарсни ташкиллаштириш этика ва фаннинг ўзаро боғлиқлиги, олимнинг аҳлоқи, ўз кашфиѐти олдида жавобгаршилиги сингари тушунча ва тамойилларга аниқлик киритилади. Бу эса экологик этика фани йўналиши тамойилларининг амалга оширилишига хизмат этади. Учинчи модель: Талабаларга мустақил таълим бўйича топшириқлар берилганида «Театр педагогикаси» ѐки «Музей педагогикаси» методларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бунда талабалар театр ва музейларга бориб берилган табиат эстетикаси, яъни экоэстетика мавзуси бўйича эсселар ѐзиш топширилади. Бундай метод уларда маънавиятнинг бир мезони бўлган гўзаллик ғоясини англаш, тушуниш ва баҳолаш сингари билим ва куникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Хулоса қилиб айтганда, жамиятимизнинг маънавий юксалиши йўлида экологик таълим орқали, талабаларда онг экологияси, қалб экологиясини ривожлантирсак, шундагина биз олдимизга қуйган комил инсон, баркамол авлод масаласини ечган бўламиз. Download 6.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling