Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Адабиѐтлар 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ―Хотин -
қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини 
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 5325-сон Фармони www// lex. 
uz. 
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Ўзбекистон Республикаси 
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва Оила» илмий-
тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Қарори. Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 11.06.2020 й., 09/20/367/0741). 
3. Мусурманова О. Фарзандларимга насиҳатлар. Тошкент. Yoshlar nashriyot uyi
2020, -186 бет. 
4. Қуронов М. Мактаб маънавияти ва миллий тарбия. – Т.: ФАН, 1995. – 118 б. 
5. Оилада маънавий-ахлоқий тарбия. ―Маҳалла зиѐси‖ республика ўқув услубий 
маркази. Оммабоп рисола. – Т.2015 й. –72 б. 
 
ҚОРАҚАЛПОҚ ХАЛҚ МУСИҚА САНЪАТИНИНГ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР 
МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИГА ТАЪСИРИ 
Ы.Ж.Моянов - ӮзДСМИ НФ
«Халқ ижодиѐти» кафедраси п.ф.ф.д (PhD) 
Қорақалпоқ халқ мусиқа санъатининг ўзига хос шундай қудрати борки, бу уни 
бошқа санъат турларидан ажратиб туради. Бу инсонга кучли таъсир этувчи оҳанг 
қорақалпоқ халқ мусиқа санъатининг ўзига хос хусусиятлари, воситаларида товуш 
тембри, баланд - пастлиги, ритм хилма-хиллиги, гармония тузилиши, интервал ва 
аккордлар тузилишидаги ранг-баранглик, динамик тус ва бошқалар ўқувчини ҳис-
ҳаяжонга соладиган, унинг туйғулари оламида мўъжизалар яратадиган беқиѐс таъсир 
воситасидир. 
Ўқувчи шахсининг камол топиши ва шаклланишида мусиқанинг, айниқса, 
халқнинг юрак дардлари, қувончу шодликлари, ғам-аламлари, орзу-умидлари 
силсиласидан яралган қорақалпоқ халқ мусиқасининг тутган ўрни беқиѐсдир. 
Педагогика ҳамда психологияга оид адабиѐтларда мусиқанинг катта тарбиявий 
аҳамиятга эга эканлигининг алоҳида таъкидланиши бежиз эмас. 


165 
Ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини тарбиялаш жараѐнида 
уларнинг янгидан-янги эҳтиѐжлари пайдо бўлади. Шу эҳтиѐжларни қондиришга 
ҳаракат қилиш ўқувчида ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга 
интилиш, изланишни қарор топтиради. Бу ҳаракат боланинг ўқувчилик даврида яққол 
кўзга ташланади. 
Мавзу жиҳатидан турлича бўлган болаларбоп қорақалпоқ халқ мусиқаси 
намуналарини мунтазам равишда ўрганиб бориш, ижро этиш ўқувчиларнинг нафақат 
репертуарини бойитади, балки уларнинг миллий қадриятларимизга бўлган муносабатини 
барқарорлаштиради, 
дунѐқарашини 
кенгайтиради 
ва 
маънавий-ахлоқий 
фазилатларининг такомиллашишига ѐрдам беради. Бу туйғулар ғоят кўп қиррали ва 
хилма-хилдир. 
Педагог олимларнинг фикрларига таянган ҳолда айтиш мумкинки, қорақалпоқ 
халқ 
мусиқаси 
воситасида 
5–7-синф 
ўқувчиларининг 
маънавий-ахлоқий 
фазилатларини шакллантиришни қуйидаги индикаторлар асосида амалга ошириш 
мумкин: 
- ўқувчиларни қорақалпоқ халқ мусиқаси сирларидан хабардор этиш;
- ўқувчиларда нафосат, гўзалликка интилиш ва уни ардоқлаш ҳисларини 
тарбиялаш; 
- ўқувчиларни санъат намояндалари ва улар томонидан яратилган неъматларга 
бўлган муносабатини шакллантириш; 
- қўшиқларни идрок этиш орқали нафосат элементларини таркиб топтириш; 
- мусиқа маданияти, санъатшунослик фанларидан етарли маълумотга эга бўлиш;
- ижтимоий-сиѐсий саводхонлик;
- бошқа миллат маданиятини ҳурмат қилиши, толерантлик, тафаккурнинг 
шаклланганлиги ва кенг дунѐқарашга эга бўлиш;
- миллий ва замонавий чолғу асбобларини мукаммал билиш;
- ижодкорлик, ўз-ўзига талабчанлик;
- ўз устида доимий мустақил ишлаш ва изланувчанлик;
- янгиликларга интилувчанлик, ўз устида мунтазам ишлаш ва фаолиятига танқидий 
муносабатда бўлиш;
- коммуникативлик, креативлик;
- масъулиятлилик;
- шахслараро мулоқот маданиятига эга бўлиш;
- ижтимоий соҳадаги республика ва халқаро тажрибалар, халқ мусиқа санъати 
янгиликлардан хабардор бўлиши;
- замонавий таълим-тарбия мазмуни, шакл, метод ва воситаларидан хабардорлик;
- маънавий комиллик; адолатпарварлик; демократик қадриятларнинг мазмун-
моҳиятини ўзлаштириш;
- ўз шахсий фикри ва қарашларига эга бўлиб мустақил ва эркин фикрлай олиш; 
- мусиқани қалбан ҳис қила олиш, меҳнатсеварлик, ташкилотчилик, иродалилик, 
мақсад сари қийинчиликлардан қўрқмаслик, саҳна маданиятига риоя этиш, зеҳнлилик, 
қизиқувчанлик, масъулиятлиликни ҳис қилиш, мусиқий қобилиятига эга бўлиш. 
Ушбу йўналишларда амалга оширилаѐтган ишлар натижаси таҳлиллари шундан 
далолат берадики, унда ўқувчи-ѐшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш 
тўртта таркибий компонентдан таркиб топади:

ўқувчи-ѐшларда глобаллашув жараѐни талабларига мос ижтимоий-маънавий 
фаолликни шакллантириш;


166 

умуминсоний ва миллий демократик қадриятларга содиқлик асосида замонавий 
кенг дунѐқараш ва бағрикенгликни ривожлантириш;

маънавий-маърифий тарбия негизида ѐшларда миллий маданий мерос ва миллий 
ўзликни англашни шакллантириш;

қорақалпоқ халқ мусиқаси асосида ўқувчиларда маънавий-ахлоқий фазилатларини 
тарбиялаш замирида моддий–маънавий қадриятлар 
ҳамда анъаналаримизни 
шакллантиришга алоҳида эътибор бериш. 
Ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий фазилатлари уларнинг ақлий, эстетик, бадиий ва 
маданиятлилик каби кўп қиррали таркибий қисмларидан иборат.
Жамиятнинг моддий-маънавий ривожланишига қадриятлар, тарбия воситаси 
бўлган турли қарашлар ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Маънавий қадриятлар 
мустақиллигимизнинг барқарорлиги, ривожланиши учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат 
қилишини унутмаслик лозим. Шахсда маънавий-ахлоқий тарбия одоб–ахлоқ қоидалари 
замирида шаклланиб боради. Шарқона тарбия мезонларида иймон, эътиқод тушунчалари 
негизида маънавий-ахлоқий маданиятнинг моҳияти мужассамлашгандир. 
Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти таълимида ўқувчиларнинг 
маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш воситаларидан бири қорақалпоқ халқ 
қўшиқларидир. Бундай халқ қўшиқлари турли байрам ва тантаналарда айтилиши билан 
бир қаторда, мусиқа маданияти дарсларида ҳам ўрганилади. Бу жараѐн ўқувчиларнинг 
ўзлигини англашга ѐрдам бериб, фаоллигини оширади. Ўқувчиларни халқ қўшиқлари 
орқали маънавий-ахлоқий тарбиялаш, аввало, уларда гўзалликни, санъатни қалбан ҳис 
қилишни такомиллаштиради. Бунда ўқувчиларнинг ѐш хусусиятлари, индивидуаллигини 
ҳисобга олиш, мусиқани идрок қилиш, уни таҳлил қила олишга ўргатиш педагогик-
психологик шарт-шароитларнинг мавжудлигига бевосита боғлиқдир. 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling