Ўзбекстон ресубликаси
Дарс. Транспорт воситаси кисмлари ейилиши жараёнларини пасайтириш бўйича эксплуатация даврида кўриладиган чоралар. 2-соат
Download 0.84 Mb.
|
ИН ва ДА мустақил таълим КПТ ТВИ
Дарс. Транспорт воситаси кисмлари ейилиши жараёнларини пасайтириш бўйича эксплуатация даврида кўриладиган чоралар. 2-соатТранспорт воситаси кисмлари ейилишининг характерли конуниятлари Бу деталларнинг ишида чегаравий ишкаланиш содир булади, хар хил абразив ва занг моддалари иштирок этади, ейилиш суръати 2...6,мк|1000км чегарасида булади. Цилиндрнинг юкори кисмида унинг пастки кисмидан ейилиш купрок ва у эллипс шаклига кириб колади. Цилиндр деворларининг ейилиши механик, молекуляр-механик ва коррозион механик ейилишларнинг натижаси хисобланади Цилиндр юкори кисми ейилишининг асосий сабаблари, занглаш жараёнларининг фаолашиши, юкори харорат 6осим ва поршеннинг нисбатан нисбатан кескин харакатидир. Бу омиллар мойнинг ёниб кетшига, бугланиб кетмаган ёнилги конденсатининг мойни суюлтириб юборикшига, металл заррачаларининг богликлигини заифлаштиришга молекулар механик ейилишга олиб келади. Цилиндр поршен гурухининг,ейилиш двегатил кувватини пасайишига ёнилги ва мой сарфининг усишига , ёниш жараёнининг ёмонлашиши натижасида ишлатилган газлар захарлилиигининг усишига олиб келади. Ейилиш натижаларини бартараб килишда куйидаги чоралар курилади: а) Эксплуатацион чоралар хаво тозалагич, мой ва ёнилги сузгичларига техник хизмат курсатши ва харорат режимини иложи борича бир хилдатутиш. б) Таъмир чоралари: халкаларни алмаштириш (туташиш жойи тиркиши 0,5 мм га етганда), цилиндрнинг йуниш ва сайкалаш (80 мм диаметрга 0,5мм ейилиш тугри келса) ва бир вактнинг узида поршенларнинг алмаштириш в) Ишлаб чикариш чорлари: компрессион халкаларни хромлаш юкори кисмига ейилишга бардошли вставкалар 6) Кривошип - шатун механизми кисмлари. Улар юкори юклама, абразив зарралари, занг оксидлари ва катта хароратлар фарки шароитларида ишлайди. Бу шароитларда абразив, молекуляр - механик, коррозион ва пластик деформация ейилишлари содир булади. Булардан энг асосийси абразив ейилишдир. Абразив, кисмок ва ейилиш махсулоти мой плёнкасини бузади ва ишкаланиш шароитларини ёмонлаштиради. Тирсакли вал буйинлари учун куйидаги ейилишлар характерли; шагун буйинчалари асосий буйинчалардан 1,5... 2,0 марта купрок ейилади урта асосий буйинчалардан купрок ейилади . Уларда ейилиш натижасида конуслик ва эллипслик пайдо буйилади. Шатун буйинчалари эллпис шаклини олади; тирсакли вал буйинчалари подшиникларга нисбатан тезрок ейилади: Ейилиш нажалари: динамик юкламаларнинг усиши, тиркишларнинг катталиши, буйинчаларнинг тирналиши, подшипникларнинг эриб кетиши. Ейилиш жадаллигини пасайтириш чоралари: -эксплуатацион чоралар: керакли мойларни ишлатиш, уз вактида сифатли мойлаш, харорат, юклама ва тезлик режимларини ушлаш. - ишлаб чикариш чоралари: ейилишга бардошли материалларни куллаш тирсакли вал буйинчаларига махсус термик ишлов бериш, ингичка биметалдан тайёрланадиган вкладишларни, махсус антифрикцион котишмаларни ишлатиш. в). Клапанлар юкори юклама ва харорат, хамда коррозион газ мухитида ишлатади. Бунда мурт бузилиши ейилиши ва коррозион-механик ейилиш кузатилади; клапаннинг утириш сиртлари ейилиб, богланишнинг зичлиги йуколади. Таксимловчи валнинг муштлари, клапаннинг туркткичлари ейилади. Клапанлар ишлаш муддатинни ошириш максадида уларни иссикка чидамли легирланган пулатдан тайёрланади, чикариш клапанларини совутиш тизими билан хамда уларни уз уки атрофида бурилиб туриши таъминланади. г) илашув ва тормоз механизми ишкаланиш натижасида хосил буладиган юкори харорат шароитларида ишлайди. Бошкарилувчан диск накладкларининг ейлиши натижасида илашув тепкисиннг эркин йули камаяди ва туликсиз иланиш натижасида салт юриш кучайиб, еййлиш микдори усади. Тормоз колодкаларидаги накладкалар ва тормоз барабанларининг ейилиши улар орасидаги тиркишни ошириб, тормоз йулини узайтиради (5- шакл). д) Тишли механизмлар деталлари (узатмалар кутиси, таксимловчи вал, бош узатма, дифференциал) юкори солишрма юкламаларда f 40000 кГ/см2), циклик характерга чегаравий ишкаланиш шароитларида ишлайди; мой таркибидаги абразивлар хамда юклама ва тезликларнинг узгарувчан механизмлар (тишли - узатмалар) ишини мураккаблаштиради. Уларда механик; моликуляр механик ва чечаксимон ейилишлар намоён булади. Редукторларда плицали бирикмалар подшипниклар ва уларни урнатиш сиртлари хам дейилади. Бу ёйилшлар натижасида узатмалар кутиси уз узидан узилиб колиши, ейилиш микдори ортиб кетиши ёки деталларнинг синиши хам мумкин. Агрегатларининг куп ейилганлик белгилари - уларнинг исиб кетшии ва тебранишларидир. 2,5 2,0
1,5
1,0
0,5
0
Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling