“Ўзбектелеком” aкциядорлик компанияси
Сурхондарё филиали
ТАСДИҚЛАЙМАН
“Ўзбектелеком” АК
Сурхондарё филиали
директори
__________Ш.Х. Норқўчқоров
__________
|
Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими тўғрисида
Н И З О М
Сурхондарё
Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими ҳақида
Н И З О М
Умумий қоидалар
Мазкур Низом “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё филиали (бундан буён-Филиал)нинг Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими (бундан буён-Бўлим)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва ўзаро муносабатларини белгилайди. Бўлим Филиалнинг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
1.2 Бўлим бевосита Филиал тижорат масалалари бўйича директор ўринбосари (бундан буён - директор ўринбосари)га бўйсунади.
1.3 Бўлим бошлиғи томонидан бошқарилади.
1.4 Бўлим ўз иш фаолиятида қуйидагиларга амал қилади:
Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги амалдаги меъёрий ҳужжатларга;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг амалдаги ташкилий-фармойиш ҳужжатларига;
“Ўзбектелеком” АК (бундан буён-Компания) ва Филиалнинг амалдаги ташкилий-фармойиш ва меъёрий ҳужжатларига;
меҳнат қонунчилиги, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкил этиш асосларига;
Компания уставига, Ягона жамоа шартномасига, Филиал ички меҳнат тартиби қоидаларига, Филиал тўғрисидаги низомга, мазкур низомга;
меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси қоидаларига.
Do'stlaringiz bilan baham: |