"Ўзбектелеком" aкциядорлик компанияси Сурхондарё филиали


Download 25.2 Kb.
bet3/4
Sana24.02.2023
Hajmi25.2 Kb.
#1227207
1   2   3   4
Bog'liq
Максуд

Ҳуқуқлари

Бўлим ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:



  • ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур ресурсларни Филиал раҳбариятидан сўраш;

  • Бўлимга юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш учун зарур маълумотларни Филиал раҳбарияти ва таркибий бўлинмаларидан олиш;

  • Бўлим ходимларини малака ошириш курсларида ўқитиш учун Филиал раҳбариятидан ёрдам сўраш;

  • аниқланган камчиликлар тўғрисида бевосита раҳбарига хабар бериш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;

  • Бўлим фаолиятига тегишли саволлар бўйича ўрнатилган тартибда ёзишмалар олиб бориш;

  • Бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича тушунтиришлар, тавсиялар ва кўрсатмалар бериш;

  • Бўлим фаолияти масалалари бўйича мажлисларда ўрнатилган тартибда иштирок этиш.

  1. Жавобгарлик

Бўлим ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни тегишли равишда бажаришга, шунингдек қуйидагилар учун жавобгардир:



  • амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга, меъёрий ҳужжатларга риоя қилинишига;

  • ахборот хавфсизлиги бўйича талабларга риоя қилинишига;

  • Бўлим тасарруфидаги моддий бойликларнинг сақланишига;

  • тақдим этилаётган ҳисобот маълумотларининг ишончли тақдим этилишига, шунингдек Филиал раҳбарияти томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва кўрсатмаларнинг сифатли бажарилишига;

  • санитария-гигиена меъёрларига риоя қилишга, иш жойлари ва барча хоналар ҳолати мос равишда сақланишига;

  • коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими талабларига риоя қилинишига;

  • сифат менежменти тизими талабларига риоя қилинишига;

  • ички тартиб қоидалари, ёнғин ва техника хавфсизлиги талабларига риоя қилинишига.

Бўлим ходимларининг жавобгарликлари уларнинг лавозим йўриқномаларида белгиланади.




  1. Download 25.2 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling