Ўзбкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 259.5 Kb.
bet3/11
Sana06.04.2023
Hajmi259.5 Kb.
#1333413
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Назарий методологик

Тадқиқотнинг мақсади Суюқлантириш печларидан чиқаётган ёниш маҳсулотларининг иссиқлигидан самарали фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
қора ва рангли металлар ва уларнинг қотишмаларини суюқлантириш учун қўлланиладиган печларнинг конструкциялари ва ишлаш жараёнларини таҳлил қилиш;
қора ва рангли металлар ва уларнинг қотишмаларини суюқлантириш учун қўлланиладиган печлардан чиқаётган ёниш маҳсулотларининг таркиби ва ҳароратини таҳлил қилиш;
қора ва рангли металлар ва уларнинг қотишмаларини суюқлантириш учун қўлланиладиган печлардаги рекуператорларнга мос самарали конструкцияларини ишлаб чиқиш;
қотишмаларни суюқлантириш учун қўлланиладиган печларнинг янги конструкциясини ишлаб чиқиш;
ишлаб чиқилган конструкцияни ишлаб чиқариш корхонасига жорий қилиш асосида газ сарфининг миқдорини 8-10 % га камайтириш.
Тадқиқот обекти: қора ва рангли металл қотишмаларини суюқлантириш учун қўлланиладиган печлар.
Тадқиқотнинг предмети: печларда металл ва унинг қотишмаларини суюқлантириш жараёнларининг қонуниятлари ва печларда кечадиган иссиқлик алмашинуви билан боғлиқ технологик кўрсаткичлари.
Тадқиқотнинг усуллари. Илмий-тадқиқот ишини бажаришда иссиқлик алмашинувининг физик, физик-механик, кинематик, динамик ва экспериментларни режалаштириш ҳамда математик статистика усулларидан фойдаланилади.
Тадқиқот натижаларининг илмий янгилик даражаси:
қора ва рангли металлар ва уларнинг қотишмаларини суюқлантириш учун қўлланиладиган печларнинг конструкцияларининг янги конструкцияси ишлаб чиқилади;
қора ва рангли металлар ва уларнинг қотишмаларини суюқлантириш учун қўлланиладиган печлардан чиқаётган ёниш маҳсулотларининг таркибидаги зарали қўшимчаларни ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилади;
қора ва рангли металлар ва уларнинг қотишмаларини суюқлантириш учун қўлланиладиган печлардаги рекуператорларнга мос самарали конструкциялари ишлаб чиқилади;
шихтани суюқлантириш печига юклашдан олдинги жараённинг самарали технологияси ишлаб чиқилади;
печга юкланаётган шихтани тайёрлашдаги технология асосида олинаётган қуйма маҳсулотларининг ейилишбардошлигини ошириш технологияси ишлаб чиқилади.

Download 259.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling