2.4. Машиналарни конструкциялаш асослари.
Машиналарга қўйиладиган талаблар. Қуймакорликда қўлланиладиган материаллар, печларнинг ишлаш қобилияти ва ҳисоблашнинг асосий принциплари. Янги конструкцияларни яратиш принциплари ва усуллари. Суюқлантириш печларининг тузилишларини ўрганиб чиқиш ҳамда лойиҳалаш.
2.5. Метрология асослари
Метрология асослари мазмуни. метрология ҳақидаги асосий тушунчалар ва таърифлар, ўлчаш, ўлчов ва катталиклар, ўлчаш воситалари, ўлчашдаги хатоликлар, метрология хизмати ва метрологик таъминот.
-илғор технологияларни жорий қилиш орқали тайёр экспортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
- мамлакатнинг экспорт қувватидан тўла-тўкис фойдаланиш, уни жадаллик билан ривожлантириш.
III. НАЗАРИЙ МЕТОДОЛОГИК КУРСЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
Илмий-тадқиқот методологияси. Илмий-тадқиқот фаолиятига тайёргарлик асослари
Курсни ўрганишдан мақсад - фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражаси изланувчисини илмий ахборотларни излаш, улар устида ишлаш ҳамда докторлик диссертацияси тайёрлашга оид тушунча ва малакасини шакллантиришдан иборат.
Курсни ўргангандан сўнг фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражаси изланувчиси:
- сохага оид илмий ахборотлар манбалари, улар билан ишлашни;
- докторлик диссертациясига қўйиладиган талаблар, уни устида ишлашни;
- ахборот, билим ва илм тўғрисида тушунчага эга бўлиши;
- докторлик диссертациясига қўйиладиган талаблар, уни устида ишлаш тартиби, мавзу танлаш ва асослашни билиши керак.
Илмий тадқиқотни янгилиги, назарий ва амалий ахамиятини аниқлаш ва асослаш, илмий ғояни шакллантириш, диссертация мақсади, вазифасини қўйиш, тайёрлаш ва ҳимоя қилиш бўйича билимларни амалга тадбиқ эта олиши керак.
3.2. Металл ва қотишмаларни суюқлантириш технологиясида ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалари.
Қуймакорликда ишлатиладиган печлардаги иссиқлик алмашинув жараёнларининг назарий ва амалий томонлари, ушбу жараёнларни амалга оширишда фойдаланиладиган асосий қурилмаларнинг тузилиши иш тарзи, емирилиш турлари ва асосий мезонларини билиш;
-иссиқлик алмашинув жараёнларини хисоблаш ва лойихалашни ўрганиш ва амалда қўллаш бўйича кўникма хосил қилиш;
- Қуймакорликда қўлланиладиган печларнинг замонавий фан ва техника ютуқлари асосида қўлланиладиган конструкциялари ва хисоблаш усуллари (замонавий ахборот технологиялари асосида) билан танишиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |