Ўзбкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 259.5 Kb.
bet6/11
Sana06.04.2023
Hajmi259.5 Kb.
#1333413
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Назарий методологик

Хулоса ва таклифлар ..…..…………………….......……………







Фойдаланилган адабётлар рўйхати………….........…………..







Илова




II. НАЗАРИЙ -МЕТОДОЛОГИК ДАСТУР ВА ЎҚУВ РЕЖАСИ

Ушбу назарий ва методологик дастур ОАК томонидан докторлик диссертацияси ва фан докторига қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб берадиган диссертация ишини тайёрлаш учун зарур бўлган қўшимча билим ва малакаларни фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражаси изланувчисида шакллантириш учун тузилган. Қуймакорлик жараёнини ўрганиш, назарий асослаш, илмий-тадқиқот ўтказиш методологияси ва усуллари каби масалаларни қамраб олган.


Дастур қуйидаги курслардан иборат



т/р

Курслар номи

Ўзлаштириш учун соат ҳажми

1

Илмий-тадқиқот методологияси. Илмий-тадқиқот фаолиятига тайёргарлик асослари




2

Металл ва қотишмаларни суюқлантириш технологиясида ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалари




3

Қуймакорлик назарияси асослари




4

Машиналарни конструкциялаш асослари




5

Метрология асослари




Жами

300



Курсларни зарурий мазмуни


2.1. Илмий-тадқиқот методологияси. Илмий-тадқиқот фаолиятига тайёргарлик асослари
Илмий ахборот турлари, манбалари, излаб топиш, улар билан ишлаш ва узатиш.
Илмий тадқиқот методологияси ва методикалари турлари. Илмий тадқиқот ишларини ўрганиш тартиби, адабиётлар таҳлили, назарий масалаларни қўйилиши, ҳулосаси, амалий натижаларни қайд этиш усуллари. Докторлик диссертациясига қўйиладиган талаблар, уни устида ишлаш тартиби, мавзу танлаш ва асослаш. Диссертация тузилмаси, мавзуни долзарблиги, янгилиги ва амалий аҳамиятини асослаш, мақсад ва вазифаларини қўйиш, тадқиқот методларини танлаш, илмий тадқиқот ишларини режалаштириш. Диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш.
2.2. Металл ва қотишмаларни суюқлантириш технологиясида ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалари.
Қуймакорликда ишлатиладиган печлардаги иссиқлик алмашинув жараёнларининг назарий ва амалий томонлари, ушбу жараёнларни амалга оширишда фойдаланиладиган асосий қурилмаларнинг тузилиши иш тарзи, емирилиш турлари ва асосий мезонларини билиш;
-иссиқлик алмашинув жараёнларини хисоблаш ва лойихалашни ўрганиш ва амалда қўллаш бўйича кўникма хосил қилиш;
- Қуймакорликда қўлланиладиган печларнинг замонавий фан ва техника ютуқлари асосида қўлланиладиган конструкция­лари ва хисоблаш усуллари (замонавий ахборот технологиялари асосида) билан танишиш.
2.3. Қуймакорлик назарияси асослари.
Илмий-техникавий жадаллаштиришни амалга оширишда қуймакорликнинг етакчи роли; қуймалар ишлаб чиқариш жараёнида автоматлаштириш ва механизациялаш, янги қуймакорлик печларининг конструкцияларини яратиш муаммолари; замонавий конструкция ва технологиялар яратишнинг илмий асослари ҳақида маьлумотларни умумлаштириш.

Download 259.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling