«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг 2001 йил 29 ноябрдаги 374-сонли буйруғи билан
Download 375.85 Kb.
|
Химоя воситалари.
3.1. Электр синовлари
Умумий низомлар 3.1.1. Ҳимоя воситалари электр синовларидан олдин уларнинг ўлчами, бут ва расолиги, жиҳозланганлиги, изоляцион юзасининг ҳолатини текшириш учун ташқи кўрикдан ўтказилиши зарур. Ушбу Қоидалар талабларига тўғри келмаган камчиликлар бартараф қилинмагунча ҳимоя воситалари синовдан ўтказилмайди. 3.1.2. Ҳамма синовлар, одатда, 15° С — 20° С ҳароратда 50 Гц частотали ўзгарувчан ток билан ўтказилади. Кучланишни кўпайтириш тезлиги синов кучланишини 1/3 қисмига қадар ихтиёрий, ундан кейин кучланишни кўпайтириш тез ва бир меъёрда олиб борилиши лозим, лекин синов кучланиши 3/4 қисмдан ошганда ўлчов асбобининг кўрсатгичи ҳисобини олиб бориш учун имконият туғилсин. Кучланиш талаб қилинган даражага кўпайтирилгандан кейин маълум вақт ўтишини кутмасдан (бир маромда кўпайтириш) ёки маълум вақт сақлаб туриб (1 минут мобайнида) кучланиш зудлик билан нолгача пасайтирилиши ёхуд кучланиш 1/3 миқдорга ёки синов кучланганидан кам миқдорга етганда ўчирилиши зарур (ГОСТ 1516.2-76). Резинадан ясалган ҳимоя воситаларини ўзгармас (тўғриланган) ток билан синовдан ўтказиш мумкин. Ўзгармас ток билан синов ўтказганда синов кучланиши миқдори ўзгарувчан ток кучланишининг 2,5 баробарига тенг бўлиши даркор. Бунда маҳсулотдан ўтаётган ток аниқ белгиланмайди. Синов вақти эса ўзгарувчан ток билан синаш вақтига тенг. 3.1.3. Синовларда юқори кучланиш ҳимоя воситасининг изоляцияловчи қисмига беркитади. Ҳимоя воситасини тўлиқ синаш учун керакли юқори кучланиш манбаи бўлмаганда, унинг изоляцияловчи бўлакларини алоҳида синашга ижозат берилади. Бунда ҳимоя воситасини изоляцияловчи қисми кўпи билан 4 бўлакка бўлинади; ҳар бир бўлакка унинг узунлигига пропорционал бўлган ва 20 фоиз қўшилган миқдордаги тўлиқ синов кучланишининг қисми берилиши лозим. 3.1.4. 1000 В дан 110 кВ кучланишгача бўлган юқори кучланишли электр ускуналарида қўлланиладиган асосий изоляцияловчи ҳимоя воситалари тармоқ кучланишининг 3 ҳиссасига тенг бўлган кучланиш билан синалади, лекин бу 40 кВ дан кам бўлмаслиги лозим. 110 кВ ва ундан юқори кучланишли электр ускуналари учун мўлжалланган асосий ҳимоя воситаларини синаш кучланиши эса фаза кучланишининг 3 ҳиссасига тенг бўлиши лозим. Электр ускуналарида фойдаланиши керак бўлган қўшимча изоляцияловчи ҳимоя воситалари электр ускуналаридаги кучланишдан қатъи назар, кучланиш синовидан ўтказилади. 3.1.5. Чиннидан ва баъзи бир ўзига нам тортмайдиган материаллар учун (масалан, шишапластика) берилган тўлиқ синов кучланиши давомийлиги 1 минутни ва қаттиқ органик материаллардан қилинган изоляциялар учун (масалан, бакелитдан) эса 5 минутни ташкил қилади. Резинага изоляциялар учун ишлатиш синовларида берилган кучланиш давомийлиги 1 минутни ташкил қилади, қабул қилиш-топшириш синовларида эса техник шартлар билан аниқланади. 3.1.6. Тешилиш, электр ёй билан чокни қоплаб ўтиш ва юзадаги разрядлар ўлчов асбоблари кўрсатиши ҳамда кўрик натижалари бўйича аниқланади. Буюм орқали ўтувчи токлар кучланиш кўрсатгичлари учун меъёрланади, резинали буюмлар ва изоляцияловчи ускуналар кучланиш остида ишлашга мўлжалланган кучланиш билан меъёрланади. 3.1.7. Қаттиқ органик материаллардан тайёрланган изоляцияловчи воситалар дарҳол синовдан кейин диэлектрик йўқотиш натижасида маҳаллий қизиш йўқлиги ушлаб кўриб текширилиши лозим. 3.1.8. Тешилиш, электр ёй билан чокни қоплаб ўтишлар ва юзадаги разрядлар содир бўлганда, сизиб камайиш токи қиймати меъёрдан ошганда, диэлектрик йўқотиш натижасида маҳаллий қизишлар содир бўлса, ҳимоя воситаси яроқсиз деб топилади. 3.1.9. Электр синовларининг меъёри ва даврийлиги 5-иловада келтирилган. Download 375.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling