Ўзгидромет Бош директори в в. б И. Каримов раҳбарлигида 023 йил январ куни ўтказилган 2-сон аппарат йиғилиш баёнида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида


Download 30.01 Kb.
Sana28.03.2023
Hajmi30.01 Kb.
#1304904
Bog'liq
2-сон баён ижроси


Ўзгидромет Бош директори в.в.б И.Каримов раҳбарлигида 2023 йил 9 январ куни ўтказилган 2-сон аппарат йиғилиш баёнида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида
АХБОРОТ
2023 йил 13 январ ҳолатига



Баёнда белгиланган вазифалар

Ижро учун масъуллар

Бажарилиш ҳолати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон ҳалқига Мурожаатномасида белгиланган тизимли вазифалардан келиб чиқадиган биринчи галдаги ва кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил
5 январдаги 1-сон Раёсат мажлиси баёни ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.





Маълумот учун қабул қилинди

2.

1 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорида белгиланган тадбирларни ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан тегишли буйруқ лойиҳаси ҳамда назорат-режа ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун киритсин.

Инвестицион лойиҳаларни мувофиқлаштириш, маркетинг тадқиқотлари ва молиялаштириш бошқармаси (Халияров), Гидрометеорология илмий тадқиқот институти (Агзамов) билан биргаликда




Мазкур қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борилишини таъминласин.

3.

2 кун муддатда раҳбарият томонидан ўтказиладиган йиғилиш кун тартиби бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрласин.

Гидрометеорологик таъминот бошқармаси (Зоҳидов), Метеоинфоком ДМ (Умирзақов) билан биргаликда




4.

3 кун муддатда жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги учун ишлаб чиқилган тармоқ иш-режалари тасдиқланиши таъминлансин;

Марказий аппарат бошқарма, бўлим бошлиқлари (Нарзуллаев, Зоҳидов, Гафуров, Халияров, Зайнидинова, Абдурахимов, Ражабова, Комилов), тизим ташкилотлари Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (Агзамов), Тошкент гидрометеорология техникуми (Даулатов), Метеоинфоком ДМ (Умирзақов), вилоят ҳудудий бошқармалари раҳбарлари:

Ижро учун қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги 1-сон Раёсат мажлиси баёнига мувофиқ Ўзгидромет тизимида ишлаб келаётган ҳар бир мутахассис-ходимни эгаллаб турган лавозими талаблари бўйича кунлик, ҳафталик, ойлик ва чораклик шахсий Иш-режаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши алоҳида назоратга олинсин;

3 кун муддатда ўтган 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида таҳлилий ҳисоботлар ҳамда жорий 2023 йилда тизимни ҳар томонлама ривожлантириш юзасидан амалга оширилиши кўзда тутилган аниқ режалар, тадбирлар акс этган жадваллар рақамларни келтирган ҳолда тақдимот (презентация) тайёрлаб, Табиат ресурслари вазирлиги раҳбарияти ҳузурида ҳисобот беришга пухта тайёргарлик кўрсинлар.

5.

11 январдан бошлаб, ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари тизимда ижро интизоми талаблари бузилиши ҳолатларига йўл қўяётган масъуллар жавобгарлигини танқидий тарзда кўриб чиқиш ҳамда уларга тегишли чоралар кўриш мақсадида И.Каримов ҳузурига муҳокама учун киритсин.

Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизоми бўлими (Қориев)




6.

Ушбу йиғилиш қарорида белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизоми бўлими бошлиғи Д.Қориев ҳамда тегишли бошқарма, бўлим бошлиқлари зиммасига юклатилсин.

Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизоми бўлими бошлиғи Д.Қориев ҳамда тегишли бошқарма, бўлим бошлиқлари




Download 30.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling