ЎЗ ХАТОСИНИ КЎРГАН ОДАМ
Ўзининг камчиликларини кўра
оладиган, уларни тузатиш билан банд инсонга ўзгалар хатоси
билинмайди.
КИШАНЛАНГАН ҚАЛБ
Қалбингиз
кишанланган экан, минг роҳат-фароғатда, жисман ҳурликда бўлманг, барибир
маҳбуссиз.
КОМИЛ МЎМИНЛИК ШАРТИ
Ният, сўз ва амалда ростгўй бўлмагунимизча комил мўмин ҳисобланмаймиз.
ҲАСАД ОЛОВИ
Ҳасад киши юрагида ловуллаб турган чўғга ўхшайди. У одамни ёндиради,
тинчини бузади,
оромини ўғрилайди. Қолаверса, ҳасад олови эзгу амаллар савобини куйдириб юборади.
ЁЛҒОНЧИ БЎЛИБ ҚОЛМАЙ ДЕСАНГИЗ...
Манзилга етишингизга ярим соат вақт бор. Телефонда: “Беш дақиқада ўша ерда бўламан”, деб
шеригингизга ёлғон гапирасиз. Сиз йўлдасиз. Чорсуда кетяпсиз. Лекин “Фарход бозоридаман”, деб
алдайсиз. Олмани 7000 сўмдан олиб, 8000–9000 сўмдан сотяпсиз. “Ўзим шу нархга олганман. Майли,
сизга ўз нархида: 8000 дан бераман”, деб харидорни “кўндирмоқчи” бўласиз. Шундай ҳолат давом
этаверса, Аллоҳ наздида “каззоб” деб ёзиб қўйиласиз.
ҲАМД ВА МАДҲ
Ҳамд айтган одамнинг Аллоҳ наздида мартабаси ортади. Мадҳ айтган кимсанинг ўзига ўхшаган
банда назарида даражаси кўтарилади. Ҳамднинг савоби боқий қолади. Мадҳнинг
таъсири мансаб
курсисига бошқаси келгунича сақланиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: