Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

ЗИКРНИНГ ТАЪМИ 
Ғийбатнинг боши “ширин”, охири аччиқ. Зикрнинг боши ҳам, охири ҳам ширин. 
КЎНГИЛ ОЛИШ ЙЎЛИ 
Қалб шундай мустаҳкам қалъаки, уни энг кучли қўшин билан ҳам ишғол қилиб бўлмайди. Қалб 
фақат гўзал одоб ва ширин сўз билан забт этилади. 
ҒИЙБАТ БИЛАН ЗИКР ЎРТАСИДАГИ ТАФОВУТ 
Яқин инсонлар билан йиғилиб, имонлашиш ва ғийбатлашиш ўртасида жуда катта фарқ бор. Бири 
осмонда, иккинчиси ер қаърида. Бири нур, иккинчиси зулмат. Бири тотли, иккинчиси бемаза. 
МОДДИЙ ФАРОВОНЛИК ВА РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИК 
Қорин тўқлиги кўнгил тўқлиги эмас. 


ЎЗ ХАТОСИНИ КЎРГАН ОДАМ 
Ўзининг камчиликларини кўра оладиган, уларни тузатиш билан банд инсонга ўзгалар хатоси 
билинмайди. 
КИШАНЛАНГАН ҚАЛБ 
Қалбингиз кишанланган экан, минг роҳат-фароғатда, жисман ҳурликда бўлманг, барибир 
маҳбуссиз. 
КОМИЛ МЎМИНЛИК ШАРТИ 
Ният, сўз ва амалда ростгўй бўлмагунимизча комил мўмин ҳисобланмаймиз. 
ҲАСАД ОЛОВИ 
Ҳасад киши юрагида ловуллаб турган чўғга ўхшайди. У одамни ёндиради, тинчини бузади
оромини ўғрилайди. Қолаверса, ҳасад олови эзгу амаллар савобини куйдириб юборади. 
ЁЛҒОНЧИ БЎЛИБ ҚОЛМАЙ ДЕСАНГИЗ... 
Манзилга етишингизга ярим соат вақт бор. Телефонда: “Беш дақиқада ўша ерда бўламан”, деб 
шеригингизга ёлғон гапирасиз. Сиз йўлдасиз. Чорсуда кетяпсиз. Лекин “Фарход бозоридаман”, деб 
алдайсиз. Олмани 7000 сўмдан олиб, 8000–9000 сўмдан сотяпсиз. “Ўзим шу нархга олганман. Майли, 
сизга ўз нархида: 8000 дан бераман”, деб харидорни “кўндирмоқчи” бўласиз. Шундай ҳолат давом 
этаверса, Аллоҳ наздида “каззоб” деб ёзиб қўйиласиз. 
ҲАМД ВА МАДҲ 
Ҳамд айтган одамнинг Аллоҳ наздида мартабаси ортади. Мадҳ айтган кимсанинг ўзига ўхшаган 
банда назарида даражаси кўтарилади. Ҳамднинг савоби боқий қолади. Мадҳнинг таъсири мансаб 
курсисига бошқаси келгунича сақланиб туради. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling