Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ 


Инсон тана ва руҳдан иборат. Шунинг учун эркак киши аёлининг маънавий эҳ­тиёжларини ҳам 
ҳисобга олиши керак. Чунончи, аёлнинг ёқимли сўзлар эшитиш эҳтиёжи қондирилса, оила мустаҳкам 
бўлади. 
ЭР-ХОТИННИНГ ЛИБОСГА ЎХШАТИЛИШ ҲИКМАТИ 
Хотин эри учун, эр хотини учун либосдир. Кийим инсон авратини беркитади, камчиликларини 
яширади, уни турли азиятлардан, иссиқ-совуқдан, гуноҳ ишлардан сақлайди. Танага энг яқин нарса 
айнан либосдир. Эр-хотин худди кийимдек бир-бирини тўлдиради, зийнатлайди, сақлайди. 
МУҲАББАТНИНГ АСЛ ҚИЁФАСИ 
Эътибор берсангиз, кўп йигитлар чиройли, қадди-қомати келишган қизларни яхши кўриб 
қолади. Бу, уларнинг “муҳаббати” ёлғон, сохта, вақтинчалик, деганидир. Бундай ҳолатда қизда гўзал 
танадан, йигитда шаҳвоний ҳирсдан ўзга нарса бўлмайди. Тўғри, ҳаётда чирой ҳам керак. Лекин қуруқ 
савлатдан фойда йўқ. Шунинг учун оқил инсон биринчи галда имонга, одоб-ахлоққа эътибор беради. 
Унинг назарида ҳусн, бойлик, насл-насаб кейинги ўринда туради. 
ОМОНАТ РИШТА 
Агар оила қадди-қоматга, мол-дунёга таяниб қурилса, гўзал сурат, қўлдаги давлат кетиши 
билан оила асоси емирилади. Оилавий ажримларнинг бош сабаби шунда. 
МЕҲРГА ТАШНА ҚАЛБЛАР 
Ҳозир меҳрибонлик уйларида ҳамма шароитлар бисёр. Шинам хоналар, турли озиқ-овқатлар, 
кийим-кечаклар ва ҳоказо. Шундай бўлса ҳам болалар кўзида мунг бор. Чунки, мутасаддилар болалар 
кўнгли тусаган моддий нарсаларни муҳайё қилишлари мумкин, бироқ ота-она меҳрини бера олишмайди. 
Шу сабаб уларнинг кўнгли ўксик, кўзи ғамгин. 
ЭРКАКНИНГ САБРИ 
Аёлингиз кийимларингизни ювиб, овқатингизни пишириб, уйингизни тозалаяптими, ота-
онангизга, фарзандларингизга қараяптими, нафсингизни қондириб, сизни ёмон ишлардан сақлаб 
турибдими, энди завжангизнинг унча-мунча аччиқ гапларига сабр қиласиз. У аёллигига борса, сиз 
эркаклик қилинг. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling