Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

КИТОБ ВА ИНТЕРНЕТ 


Интернет китоб ўрнини боса олмайди. Чунки, интернет маълумотлар кўплиги, чалкашлиги, ҳар 
хиллиги билан одамни чалғитади. Китобда эса мавзулар тартиб билан берилади. Қолаверса, китобни 
қўлга олиб, шошилмасдан мутолаа қиласиз, керак бўлса, такрор ўқийсиз, айрим жойларини ўзингиз 
учун белгилаб қўясиз. Интернетда экран четида, юқорида, пастда ранг-баранг эълонлар, турфа 
янгилик­лар кўплиги учун хаёл бошқа нарсаларга чалғийди. Шунинг учун бўлса керак, телефон ёки 
компьютердан кўра китобдан ўқилган маълумотлар хотирада яхши сақланиб қолади. Энг асосийси кўз 
мутолаадан тез чарчамайди. 
Интернет фойдасини инкор этмаган ҳолда, яна бир мулоҳазани айтаман: Фейсбук, телеграмм 
каби тармоқларда маълумотлар тартибсиз, ўлда-жўлда берилади. Бу манбалардан етарли илм оламан, 
бирон соҳа мутахассиси бўламан, деган одам янг­лишади. Чунки, илмда тартиб-интизом бўлиши керак. 
Дуч келган мавзуда, бетартиб ҳолда, исталган одамдан олинган илм қалбга мустаҳкам ўрнашмайди. 
Қолаверса, интернетда баён услуби турлича, маълумотлар ҳар хил. Уларнинг ҳаммаси ҳам ҳақиқат эмас. 
ТОМА-ТОМА КЎЛ БЎЛУР ЁХУД КЎЗ – ҚЎРҚОҚ , ҚЎЛ – БОТИР 
Қўлингизда 700 бетлик китоб бор. Уни ўқишингиз керак. Китобни кўриб, сизни ваҳима босади. 
“Шунча нарсани қачо-о-о-н ўқиб чиқаман”, деб ўйлайсиз. Аслида ҳар куни ҳеч бўлмаса 2 бетдан 
ўқисангиз, бир йилда ўқиб тугатасиз. Демак, умуман ўқимай юргандан кўра, ҳар куни оз бўлса ҳам 
ўқиган яхши. 
ТАОМ ВА МУТОЛАА ЛАЗЗАТИ 
Одам касаллиги учун қўлларини ишлата олмаса, овқатини кимдир едириб қўяди. Аллоҳ асрасин, 
агар ҳолат оғирроқ бўлса, таом махсус жиҳоз ёрдамида тўғри ошқозонга юборилади. Бунда тишлаш, 
чайнаш, таъм билиш, ҳид сезиш умуман бўлмайди. 
Биласизми, агар одам ўз қўллари билан овқат емаса, тўйганини ҳис қилмайди, таом егандек 
бўлмайди. Қоғозда босилган китоб билан электрон китобни шунга қиёслаш мумкин. Нашриётда 
босилган китобни қўл билан ушласа бўлади. Саҳифаларни варақлаб ўқишнинг гашти бўлакча. Электрон 
китобда ундай эмас. Аслида иккала ҳолатда ҳам мақсад ҳосил бўлади: овқат ейилади (ёки ошқозонга 
тушади), китоб ўқилади. Лекин бировнинг ёрдамисиз, ўз қўли билан таомланиш, китобни қўлга олиб, 
варақлаб, шошилмай ўқиш барибир мароқли. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling