Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

УРУҒ СЕПАЁТГАН ДЕҲҚОН 


Эзгу иш қилаётган одам уруғ сепаётган деҳқонга ўхшайди. Ҳали у билмайди: уруғи кўкарадими-
йўқми? Амал қилувчи ҳам “Амалим қабул бўлмай қолмасмикан?!” деб қўрқади. Зеро, амални шунчаки 
бажариб қўйиш нажот топишга етарли эмас. 
ЭЪТИҚОДНИНГ ФОЙДАСИ 
Эътиқоди мустаҳкам одам бойлиги ошиб-тошиб кетса, обрўйи кўтарилса, мансаби юқориласа 
ҳам аввалги ҳолича қолаверади. Чунки бойлик, мансаб-мартаба, насл-насаб банда учун шараф бўла 
олмаслигини яхши билади. 
Имонли инсон мансаб курсисидан тушса, мол-дунёсидан айрилса ҳам ортиқча куйиб-пишмайди, 
бошқаларга ўхшаб қон босими ошмайди, фиғони фалакка етмайди. Чунки мансаб ўткинчи ва 
қадрсизлигини, бойликни охиратга орқалаб олиб кетиб бўлмаслигини яхши билади. 
НИМА УЧУН ҚЎРҚМАЙМИЗ? 
Банда Яратганнинг нақадар улуғлигини унутиб қўйса, У Зотдан қўрқуви камайиб кетади. 
ТАФАККУР ЎЗЛИКНИ АНГЛАТАДИ 
Табиат манзарасига ибрат кўзи билан боққан инсон Холиқнинг қудрати буюклигини, 
бандаларнинг эса ўта ожиз эканини ҳис қилади. 
ХОЛИС НИЯТ БИЛАН ИШ БОШЛАШ 
Иш бошлаётганда фақат пул топишни эмас, эл-юртга, миллатга наф келтиришни ният 
қилсангиз, ҳам савоб оласиз, ҳам моддий даромадга эришасиз. 
ЯХШИЛИК АЛОМАТИ 
Савоб иш қилганда дилингиз яйраса, гуноҳга қўл урганда кўнглингиз ғаш бўлса, демак, сизда 
яхшилик бор. 
КАМЕРА БЎЛСА-БЎЛМАСА, ЎЗИ КЎРИБ ТУРИБДИ! 
Тартиб-интизомни сақлаш учун ҳамма ёққа камера қўйишнинг иложи йўқ. Қолаверса, камера бор 
жойда ўзини одобли тутиб, ҳеч ким “кўрмайдиган” ерда қоидани бузиш ҳолатлари кузатилади. Шунинг 
учун одамлар қалбига “Аллоҳ кўриб турибди. У Зотнинг фаришталари амалларимни ёзяпти. Ҳар бир 
ишимга қиёматда жавоб бераман”, деган эътиқод сингдирилса бўлгани. Шунда кўп муаммолар ҳал 
бўлади. Зиммасига юклатилган вазифани сидқидилдан бажаришда, омонатни адо этишда бу 
эътиқоднинг ўрни жуда катта. 



Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling