Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


ИМОМ БУХОРИЙ ЧЕККАН МАШАҚҚАТ


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

ИМОМ БУХОРИЙ ЧЕККАН МАШАҚҚАТ 
Имом Бухорий битта ҳадис эшитиш ёки саҳиҳлигини аниқлаш учун минглаб километр масофа 
босиб ўтган. Биз-чи? Ҳозир юзлаб, минглаб ҳадислар уйимизга, аниқроғи, телефонимизга ёки 
компьютеримизга келади. Бизда илм олиш, билганимизга амал қилиш учун деярли ҳамма шароит бор. 
Улардан қандай фойдаланиш ўзимизга боғлиқ. 
“БИЛИМДОН” ЖОҲИЛ 
Жоҳилнинг билмайдиган нарсаси йўқ. 
САЁЗ АРИҚ ШАРИЛЛАБ ОҚАДИ 


Ҳаётда бир нарсани кўп кузатдим: одатда бадавлат, кўзи тўқ, ўзини босиб олган кишилар 
мақтанмайди. Чўнтагида ҳемири йўқ айрим кимсалар эса кариллайверади (Бу билан “Камбағаллик айб”, 
демоқчи эмасман). 
Тақводор олим камсуқум, камгап бўлади, хайрли ишни кўп қилсаям индамай юради
мақтанмайди. Бир-иккита маъруза эшитган ёки китобнинг у ер-бу еридан чала-чулпа ўқиб олган баъзи 
кишилар эса ўзини муттақий олимдек тутади, фатво беришга ўч бўлади. Шундай одамларни кўрсам, бир 
гап ёдимга келади. Устоз айтадилар: “Саёз ариқ шариллаб оқади. Чуқур денгиз эса бир маромда, сокин 
ҳаракатланади”. 
ИСТЕЪДОД ЭГАЛАРИГА ЭЪТИБОРСИЗЛИК 
Арабларда бир мақол бор: “Ким айтганига эмас, нима деяётганига қара”. Ҳақ гап. Агар биз шу 
мезонга амал қилганимизда ёш авлод орасидан истеъдодлар кўпроқ чиқарди, кичик олимлар, жажжи 
ихтирочилар, воизлар, адиблар бўй кўрсатарди. Афсуски, кўпинча “Ҳали ёшсан”, “Сенга анча бор”, 
деб бола руҳини синдириб қўямиз. Бу билан келажакда миллатимизга наф келтирадиган бир инсондан 
айрилганимизни билмаймиз. 
СОДДАДАН МУРАККАБГА 
Ҳар қандай масалани мураккаблаштирмасдан, энг оддий, содда нарсалардан бош­лаганимиз 
яхши. Шунда қийин мавзулар онгимизга яхшироқ сингади. 
МАЪНАВИЙ ТАНАЗЗУЛ 
Моддиятни маънавиятдан устун қўядиган халқ ҳалокатга учрайди. 
ЗИЁЛИЛАР ЎЗ ЎРНИНИ БИЛСА... 
Агар шерлар ўрмонда ўз ўрнига эга бўлса, қолган ҳайвонлар ҳаддини билади. Худди шунга 
ўхшаб, жамиятда олимлар юқори мавқеда турса, бошқалар ўзидан кетмайди. Акс ҳолда аҳли илмлар, 
зиёлилар пастда ўтириб, “маданият” вакиллари тўрга чиқиб олади, минбарни бутунлай эгаллаб, фалсафа 
сўқади, бузуқ фикрларини, телба-тескари дунёқарашини халқ онгига сингдиришга уринади. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling