Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

НАФСИГА СИҒИНГАНЛАР 
Инсонда тоат-ибодат қилиш эҳтиёжи бор. Уни қондирмай иложи йўқ. Даҳрий мисолида оладиган 
бўлсак, у ҳеч қайси динга эътиқод қилмайди, Аллоҳга ишонмайди, ҳаттоки: “Ўзим хоҳлаганимча маза 
қилиб яшаяпман, ҳеч кимга қарам эмасман”, деб ўйлайди. Аслида эса у ҳам ибодат қилади? Нимага 
сиғинишини биласизми? Нафсига!.. Ҳа, у нафси буюрганини қилади, беихтиёр нафсини ўзига илоҳ 
қилиб олади. 
БЕМИННАТ ЯХШИЛИК 
Газ ёки электр токидан фойдаланиб, ҳаққини тўламасангиз бўлмайди. Вақти ўтиб кетса, жаримаси 
билан тўлайсиз. Қуёш йил бўйи устимизда чарақлаб турибди. Ой тунда бизга ёруғлик улашади. Раҳмат 
ёмғирларидан баҳраманд бўламиз. Меҳрибон Аллоҳ бу неъматлари учун бандалардан моддий ҳаққ талаб 
қилмайди. Фақат У Зотни эътироф этиб, ибодат қилсалар, неъматларни Ўзи рози бўладиган йўлда 
ишлатсалар бўлгани. 
Тасаввур қилинг: пулини тўламасангиз, Қуёш зиёси сўниб қолса, кўзингиз кўрмай қолса... 
Ҳисобингизда пул тугаши билан далангиз устига ёмғир ёғмай қўйса ёки юрагингиз уришдан тўхтаса... 
Яратган нақадар Меҳрибон, карами кенг Зот! Шундай эмасми? 
КЎЗ ИЛҒАМАС МЎЪЖИЗА 
Баҳор фасли келиб, қуёш ерга илиқлик бахш этганида, ёмғир суви билан она замин тирилганида 
қуруқ чўпдан гул чиқади. Ке­йин мева тугиб, инсонларга ризқ бўлади. Биз бу мўъжизани 
кўраверганимиздан оддий ҳол, деб парво қилмайдиган бўлиб кетганмиз, худди шундай бўлиши керак, 
деб ўйлаймиз. Аслида, табиатда содир бўлаётган ҳар бир ҳодиса мўъжизадир. 
ОЖИЗ БАНДАЛАР МЕЗОНИ 


Биз ожиз бандалар ҳамма нарсани ўз қаричимиз билан ўлчамоқчи бўламиз. Лекин илоҳий ўлчов 
бутунлай бошқача. Биз ана шу мезон бўйича ҳисоб берамиз. 
ОХИРАТДА ТАНИШ-БИЛИШЧИЛИК ЙЎҚ 
Доим кимгадир орқа қиладиган, ёлғиз ўзи бир ишни эплаб битира олмайдиганлар охират билан 
боғлиқ масалаларда катта қийинчиликка дуч келишади. Чунки пул билан, таниш-билишчилик билан 
ажални қайтариб бўлмайди. Қабрда ёлғиз ётганда ҳеч кимга ҳолингиздан арз қила олмайсиз
устингиздаги азобни енгиллатишни ҳеч кимдан сўрай олмайсиз. Охиратда фақат имонингиз, дунёда 
қилган солиҳ амалларингиз, ортингизда қолганларнинг дуо ва истиғфорлари асқатади, халос. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling