Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


Download 1.55 Mb.
bet20/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

6.“МУАММОНИ ҲАЛ ҚИЛИШ” (СОФТ СКИЛЛС)

Машғулот мақсади:
Иштирокчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўладилар:
•Муаммони ҳал қилишнинг 6 босқичи
•Муаммони ҳал қилишнинг 6 босқичидан фойдаланиб, жамоадаги муаммони ҳал қилиш учун гуруҳларда ишлаш
•Муаммони ҳал қилишни қарор қабул қилиш билан боғлаш
Зарур бўлган жиҳозлар:
•Гуруҳ қоидалари аниқ ёзилган плакат
Машғулотнинг бориши:
Иштирокчиларнинг қутланг ва бугунги мавзу "Муаммони гуруҳда ҳал қилиш " эканлигини эслатинг
Гуруҳнинг асосий қоидаларига қисқача мурожаат қилинг (қоидалар аниқ ёзилган плакатларга ишора қилинг):
•Ҳурматга асосланган мулоқот ва муносабатдан фойдаланинг
•Гуруҳда барчанинг иштироки муҳимдир
•Бир-бирингизни тингланг
•Бошқаларга ҳам фикр билдириш учун тенг имконият беринг
•Бир-бирингизни қўллаб-қувватланг
•Машғулот вақтида ошкор қилинган ҳар қандай шахсий маълумотлар қатъий сир сақланади
•Оғзаки таҳқирлаш ёки зўравонлик таъқиқланади
1-машқ: “Фил ҳикояси”.
Бир фил қишлоққа келиб қолибди. Бир-бирини етаклашиб келаётган олти нафар кўрлар филга дуч келишибди. Улар бундай ҳайвонни илк бор учратишлари экан. Биринчи кўр одам филнинг ёнига келиб: «Фил катта деворга ўхшайди», дебди. Бошқаси филнинг думини ушлаб “фил арқонга ўхшайди” дебди. Учинчи кўр одам филнинг оёғига урилиб: «Иккалангиз ҳам адашяпсизлар. Фил катта дарахт танасига ўхшайди дебди. Тўртинчиси филнинг қулоғини пайпаслаб дебди: "Фил елпиғичга ўхшар экан".Бешинчи кўр одам фил тишига урилиб: - Сенлар нима деябсанлар ўзи! Фил найзага ўхшайдиъ дебди. Йўқ, - дебди олтинчи кўр, филнинг хартумини ушлаб: - Фил илонга ўхшайди! Улар филнинг нимага ўхшашлиги ҳақида тортишиб, ҳали ҳамон йўл устида ўтиришган дейишади. Улар фил ҳақида қисман таассуротга эга бўлишган эди, холос. Агар улар барчасини умумлаштира олганларида ҳақиқатга яқин келишган бўларди..
•Ушбу ҳикоя фикр алмашиш, низоларни ҳал қилиш, эмпатия ва бугунги мавзу, яъни муаммоларни ҳал қилиш сингари асосий ҳаётий кўникмалар курсида иштирокчилар ўрганган кўникмаларига қандай боғлиқлиги ҳақида мунозара олиб боринг. Қуйидаги саволларнинг барчасини ёки бир нечтасини сўранг:
-Ушбу ҳикоядан қандай ҳулоса чиқардингиз?
-Шу ҳикоя каби вазиятга ўз ҳаётингизда дуч келганмисиз - вазият барчага турлича кўринади?
-Қай тарзда турли хил нуқтаи назарлар қарор қабул қилишни ёки муаммони ҳал қилишни осонлаштиради ёки натижада яхшироқ эчим топишга кўмак беради?
Улар доскада фил воқеаси асосида мисоллар келтириб, у ердаги муаммо ва унинг ечимини келтириб беришди
Хулоса қилинг: ҳар биримизнинг ўз ўтмишимиз, ўз нуқтаи назаримиз бор. Агар биз биргаликда ишласак, яшасак ва ўйнасак, биз бир-биримизнинг нуқтаи назаримизни ҳурмат қилиш йўлларини излашимиз лозим. Шунингдек, биз бир-биримиздан ўрганишимиз ва имкониятлар ҳақида кўпроқ тасаввурга эга бўлишимиз мумкин (масалан, кўр одамлар сингари бошқаларнинг нфикрини ҳисобга олсак).

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling