Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


Download 1.55 Mb.
bet1/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)






1. “ЎЗИГА БЎЛГАН ҲУРМАТ ҲИССИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ”
(СОФТ СКИЛЛС)


Машғулот мақсади:
Шахслар ўзига бўлган ҳурмат ҳақида билиб оладилар
Машғулотлар учун зарурий жиҳозлар:
•Қалам, маркер, бўр билан оқ доска, флипчарт ёки доска
•Тренер 2 та визуал материал тайёрлаши зарур (ушбу дарс режасига биноан)
•Иштирокчилар ўз иш дафтарларини ушбу машғулотга олиб келишлари керак
иштирокcларни қутланг ва бугунги мавзу “Ўзига бўлган ҳурмат” бўлиши ҳақида эслатиб ўтинг
Гуруҳнинг асосий қоидаларини кўриб чиқинг (қоидалар аниқ ёзилган плакатларга ишора қилинг):
•Ҳурматга асосланган мулоқот ва муносабатдан фойдаланинг
•Гуруҳда барчанинг иштироки муҳимдир
•Бир-бирингизни тингланг
•Бошқаларга ҳам фикр билдириш учун тенг имконият беринг
•Бир-бирингизни қўллаб-қувватланг
•Машғулот вақтида ошкор қилинган ҳар қандай шахсий маълумотлар қатъий сир сақланади
•Оғзаки таҳқирлаш ёки зўравонлик таъқиқланади
Машғулотлар вақтида саволлар қабул қилинади, аммо кимдир ўзаро боғлиқ бўлмаган ва кўп вақт талаб қиладиган саволлар бериб муҳокамаларни мавзудан четга бурган ҳолда, гуруҳни машғулот мавзусига қайтаринг.
Машғулотнинг бориши:
1-машқ. Ўзига бўлган ҳурмат нима?
Бизнинг ўйларимиз ҳис-туйғуларимизни, ҳиссиётларимизни қандай ўзгартириши ва бу кейинчалик хулқ-атворга қандай таъсир қилишини биламиз. Бизнинг ўйларимиз - асосдир. Нима учун баъзи одамлар оптимист, бошқалари эса пессимист бўладилар деб ўйлайсиз?
•Иштирокчиларнинг жавобларини тингланг ва тегишли калит сўзларни доскага , флипчартга ёзинг
•Агар бу ҳақда айтилмаган бўлса, сўранг
Бунинг бир сабаби, кимдир ўзини ўзи қадрлаши билан боғлиқ. Ўзини қадрлаш ҳақида биронтангиз эшитганмисиз? Эшитган бўлсангиз, буни қандай изоҳлайсиз?
•Иштирокчиларнинг жавобларини тингланг ва тегишли калит сўзларни доскага ёки флипчартга ёзинг.
Ўзингизни қадрласангиз, сиз барча одамларнинг туғма қийматини, шу жумладан ўзингизнинг қийматингизни ҳам тан оласиз. Сизда камчиликлар бўлиши мумкин, аммо бу сиз ўзингизни камроқ севишингиз ва қадрламаслигингиз кераклигини англатмайди. Одамларнинг ўзини қадрлаши улар ўзларини қанчалик қадрлашлари даражасини акс эттиради. Ўзини ўзи қадрлайдиган одамлар ўзларини ижобий, аммо шу билан бирга реал ҳолатда кўрадилар. Ўз-ўзини ҳурмат қилиш даражаси паст бўлган одамлар кўпинча ўзларига нисбатан ҳаддан ташқари салбий муносабатда бўладилар. Ўзини паст баҳолайдиган одамлар ўзларининг кучли ва заиф томонларини адолатли баҳолай олмайдилар ва кўпинча ўзлари ҳақида ҳақиқатдан узоқ бўлган салбий таассуротларга эга бўладилар. Улар атрофдаги одамларнинг кучли ва заиф томонлари ҳақидаги фикрларини керак бўлгандан кўра жиддийроқ қабул қиладилар. Ҳар кимнинг ўз ўтмиши бўлиб ва ҳар кимнинг ўтмиши муҳимдир. Дўстларингиз ким эканлиги, қаерда яшашингиз, қаерда ишлашингиз, оилавий ҳолатингиз, қанча пул топишингиз умуман аҳамиятга эга эмас. Сизнинг ҳаётингиз фақат сизга тегишли. Ташқи омиллардан қатъий назар сизга ҳурмат билан муносабатда бўлишларига лойиқсиз


Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling