Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


-машқ. “Асосий эҳтиёжларимизни қондириш”


Download 1.55 Mb.
bet3/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

4-машқ. “Асосий эҳтиёжларимизни қондириш”.
Ўз-ўзини ҳурмат қилишга интилишнинг учинчи босқичи - бу уйқу, овқатланиш, жисмоний машқлар ва ижтимоий боғлиқлик каби инсоннинг тўртта асосий эҳтиёжларини қондиришга ишонч ҳосил қилишдан иборатдир.
Уйқусиз, оч, чарчаган ёки ёлғиз бўлсангиз, мия ва танангиз учун оғир кечиб, натижада ҳаётий эҳтиёжларни қондириш, шу жумладан стрессга қарши туриш анча қийинлашади.
Озиқ-овқатга келсак, баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одамлар истеъмол қиладиган егуликлар уларнинг кайфиятига таъсир қилиши мумкин. Баъзи витаминлар ва озуқа моддаларининг етишмовчилиги юқори даражадаги депрессия билан боғлиқ. Овқатланиш кўникмаларига (оралиқ, миқдор ва сифат) эътибор қаратиш ва соғлом овқатланиш амалиётга амал қилиш соғлом турмуш тарзининг таркибий қисми бўлиб, бу ўзини қадрлаш даражасини оширади. Бизнинг кайфиятимизга салбий таъсир кўрсатадиган баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига шакар, кофеин (фақат меъёрида), алкогол ва қайта ишланган ва қадоқланган маҳсулотлар киради. Сабзавот, ловия, сут маҳсулотлари, мева, бутун дон ва баъзида балиқ каби табиий маҳсулотлардан иборат парҳезга риоя қилиш самаралироқдир
Жисмоний машқлар ёки фаоллик: жисмоний машқлар кайфиятни кўтариш ва ўз-ўзини ҳурмат қилишга ижобий таъсир кўрсатади. Машқ қилиш жараёнида, мияда кайфиятни кўтарувчи кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш кўпаяди. Кундалик ҳаётингизда енгил-ўртача даражадаги машқларни бажаришга одатлансангиз, ўзингизни янада барқарор ҳис қилишингиз мумкин. Бу жуда мушкул, чунки одамларнинг ўзларини ҳурмат қилиш даражаси пасайганида, уларнинг энергиялари ҳам пасаяди. Эҳтимол, улар бирон бир нарсага қизиқишлари бўлмаганлиги сабабли, режа тузишга истаклари ҳам бўлмаслиги мумкин. Фаолиятни тўхтатиш, аслида ўз-ўзини ҳурмат қилиш муаммоларини янада кучайтиради. Ўзингиз истамасангиз ёки "кайфиятда" бўлмасангиз ҳам, фаол бўлиш жуда муҳимдир.
Ижтимоий алоқа: Ўзини бошқалардан нари тутадиган одамлар учун, қўллаб-қувватлайдиган дўстлар ва оилалар билан алоқада бўлган одамларга нисбатан, одатда стресс ва ҳиссиётлар билан курашиш қийинроқ кечади. Бу албатта ўзимизга бўлган ҳурматимизга таъсир қилади. Қўллаб-қувватлайдиган одамлар ҳаётнинг энг оғир пайтларида бизни ҳиссиётларга қарши туришга ёрдам берадиган қутқарув тўри вазифасини бажаришлари мумкин. Сизнинг атрофингизда рағбатлантирадиган ва қўллаб-қувватлайдиган одамларнинг бўлиши сизнинг ўзингизга бўлган ҳурматингизни оширишга ёрдам беради.
Якун ясаш.
Иштирокчиларнинг барча саволларига жавоб беринг
•Агар вақт имкон берса, 3-4 иштирокчидан машғулотда ўрганган бирон нарса ҳақида айтиб беришларини сўранг.
•Иштирокчиларга иштироклари учун миннатдорчилик билдиринг.


Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling