Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш
Download 1.55 Mb.
|
Илова методикалар (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рефлексия .
- КАЛЕЙДОСКОП” машқи. 10 дақиқа Мақсад.
- Жиҳозлар.
- ИШОНСАНГИЗ АГАР, МЕН..” МАШҚИ 20 дақиқа
«УЙЧАСИЗ ҚУЁН» ўйини. 7–10 дақиқа.
Жиҳозлар: эски газеталар. Ҳар бир иштирокчи ўзига газета олади, уни полга қўяди ва устига туриб олади. Буни энг охирги бажарган иштирокчи бошловчи бўлади. «Қуёнлар» бошловчига билдирмасдан (қарашлар ва мимика орқали) ўз уйларини алмаштириш ҳақида келишиб олишади. Бошловчининг вазифаси — иштирокчилар ўз жойларини алмашаётган вақтида бўшаб қолган газетага туриб олишдан, яъни эгасисиз қолган “уйча”ни эгаллаб олишдан иборат. ”Уйча”сини йўқотган иштирокчи бошловчилик қилади. Рефлексия. Сизга бу ўйин ёқдими? Нима деб ўйлайсиз, бу ўйин нимаси билан фойдали? (Сезгирликни ривожлантиради, бирлашишга, ҳамкорлик қилишга ундайди ҳамда новербал муносабатларга киришиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради). Ўйин қувноқ ва қизиқарли ўтди, чунки барчанинг аниқ мақсади бор эди – “уйча”ни эгаллаб олиш. Мақсад – бу бизнинг хатти-ҳаракатларимизни англанган, интилган қиладиган нарсадир. “КАЛЕЙДОСКОП” машқи. 10 дақиқа Мақсад. Иштирокчиларнинг диққати секин-аста ташқи дунёдан ички дунёга қаратилади. Бу техника бирмунча фалсафий, тинч ёндошишни талаб қилади. Бу машқни таранглашган, чарчоқли учрашувнинг охирида ёки иш жараёни давомида иштирокчилар тинчланишлари, лекин қизиқишларини йўқотмасликлари учун ўтказиш мумкин. Жиҳозлар. Қоғоз-қалам. Ишнинг бориши. Аввало иштирокчиларни бу машқ давомида ўз кечинмаларини айтиб беришларнга хожат бўлмаслиги ҳақида тушунтиринг. • Хаммага севимли хайвонини танлашни ва номини ёзишни таклиф қилинг. Кейин бу ҳайвонни таърифлаш учун 3 та сифат ёзинг. • Иштирокчилар яна бир хайвонни танлайдилар, номини ва унинг 3 та сифатини ёзадилар. • Иштирокчилар кўзларни юмиб 1 минут давомида тропик жунглида, жуда гўзал ўсимликлар орасида тасаввур қиладилар. Тепадан, дарахтлар учлари орасидан қуёш нури ўтиб келмоқда. Бу саҳнани тавсифлаш учун 3 та сифат ёзиш керак бўлади. • Энди иштирокчилар ўзларини денгиз қирғоғида, қуёш ботаётган пайтда тасаввур қиладилар. (1 минут давомида, кўзлари юмуқ холда) Бу кечки палладаги кайфиятларини ифодаловчи 3 та сифатни ёзадилар. • Ва ниҳоят, иштирокчилар ўзларини оппоқ хонада тасаввур қиладилар. Оппоқ гилам тўшалган, оқ деворли ва оқ шифтли. Бу хонанинг эшиги ҳам йўқ, унда мебели ҳам йўқ, фақат кичкинагина дарчаси бор. Иштирокчилар полда ўтириб олиб, деворга қараб турганларини тасаввур қиладилар. Девордан мих чиқиб турибди. Иштирокчилар бу тасвирни 1 минут давомида, кўзлари очиқми, юмуқми ҳолда, тасаввур қиладилар ва бу ҳолатдаги ҳиссиётларини ифодалаш учун 3 та сифат ёзадилар. Кейин Сиз ёзувларнинг интерпретациясини таклиф қиласиз. Биринчи 3 та сифат Сизнинг кундалик ҳаётингиздаги шахс сифатларингизни ифодалайди. Кейинги 3 та сифат идеал партнер ҳақидаги тасаввурларингизни ифодалайди. Учинчи сифат бирлиги сизнинг сексуаллигинигизни билдиради. Сифатларнинг тўртинчи йиғмаси Сизнинг маънавиятингизни билдиради. Ва ниҳоят, бешинчи сифат учлиги Сизнинг айнан ҳозирги пайтдаги ўлим ҳақидаги тасаввурларингизни ифодалайди. “ИШОНСАНГИЗ АГАР, МЕН..” МАШҚИ 20 дақиқа Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling