Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш
Download 1.55 Mb.
|
Илова методикалар (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 16.«ЁҚИМЛИ МАШҒУЛОТ УЧУН РАҲМАТ»
- 8. СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ.
ҚАЙТА АЛОҚА. 20 дақиқа
Иштирокчилар айлана бўйлаб бугунги кун материалларидан қизиқарли ва фойдали бўлган нарсаларни айтиб ўтадилар. Ишнинг бу босқичини ёзма ўтказиш самаралироқ бўлади. Ҳар бир иштирокчи (ёзган конспектларидан фойдаланмай, фақат хотираларига таянган ҳолда) кун давомида бўлиб ўтган барча ўйинлар, машқлар ва мини-маърузаларнинг номларини ёзадилар. Қийинчилик туғилгудек бўлса, гуруҳ ёрдамидан фойдаланиш мумкин. Айниқса, кетма-кетликни айтишда. Гуруҳ бир овоздан барча ўйин, машқ ва маърузаларнинг рўйхатини тузиб чиққандан кейин, тренер ҳар бир иштирокчидан ҳар бир иш шакли ва ундан қониқиш даражасини 5 баллик тизимда баҳолашни таклиф қилади. Иш жараёнида олинган баҳолар гуруҳ билан муҳокама қилиниши ёки тренерга кейинги машғулотларни режалаштиришда қўл келиши мумкин. Қайдлар аввалдан тайёрлаб қўйилган бланкаларда қилиниши маъқулроқ. 16.«ЁҚИМЛИ МАШҒУЛОТ УЧУН РАҲМАТ» машқи 10 дақ Мақсад. Гуруҳни жипслаштириш. Кўрсатма. Келинг, айлана бўлиб туриб оламиз. Бу маросим бир-биримизга дўстона ҳиссиётларимизни ва миннатдорлигимизни билдиришга қаратилган. Ўйин қуйидагича давом этади: биттангиз марказга туриб оласиз ва бошқа иштирокчи унинг олдига бориб, қўлини сиқади ва: “ЁҚИМЛИ МАШҒУЛОТ УЧУН РАҲМАТ!” дейди. Ҳар иккала иштирокчи қўлларини қўйиб юбормаган ҳолда марказда қолади ва кейинги иштирокчи иккинчи иштрокчининг қўлини ушлайди ва қўлини сиқиб, “ЁҚИМЛИ МАШҒУЛОТ УЧУН РАҲМАТ!” дейди. Шундай қилиб, марказдаги гуруҳ катталашиб боради. Ҳамма қўлини ушлаб туради. Гуруҳингизга охирги иштирокчи келиб қўшилганда, айланани бирлаштирасиз ва маросимни 3 маротаба қўл сиқиш билан тугатасиз. 8. СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ. Жисмоний тарбия ва спортга жалб этишда оилавий анъаналарнинг аҳамияти. Жисмоний фаоллик нафақат шахс, балки у яшаётган жамият учун ҳам муҳимдир. Тан оламизми, йўқми - жисмоний фаоллик ҳаётимизнинг муҳим пойдеворларидан биридир. 20 ёки, ҳеч бўлмаганда, 30 ёшдан бошланган жисмоний машқлар билан шуғулланиш одати кишининг кейинги умрини соғлом ўтказишини таъминлайди Ҳар бир инсонда жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш оиладан бошланади. “Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиб турувчи киши даволанишга камдан-кам муҳтож бўлади» деб ёзган эди Абу Али ибн Сино. Жисмоний машғулотлар касалликлар олдини олиш бирга уларни даволаб, ҳаётдан янада кўпроқ завқ олишимизга имкон беради. Ҳозирги кунда биз ҳаракатсизлик оқибатида юзага келувчи соғлиқ муаммоларидан замонавий тиббиёт ёрдамида нисбатан халос бўлишга одатланиб қолганмиз. Инсонларнинг турмуш тарзи, санитария-гигиенага доир билимлари, бу билимларни кундалик турмушда қўллай олиши ва унга амал қила олиши, ўз организмига унинг саломатлигига онгли муносабатда бўлиши саломатликнинг энг муҳим шартларидир. Ана шу санитария-гигиенага доир билимлар саломатликни, жисмоний ва руҳий фаолликни, узоқ умр кўриш, умрни узайтирувчи омиллар ҳисобланади. Бошқача килиб айтадиган бўлсак, ҳар бир муайян шахснинг саломатлиги биринчи навбатда унинг ҳаёт тарзига, ана шу турмуш тарзи элементларига онгли ёндошишига боғлиқдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, кейинги бир неча ўн йил ичида ортиқча тана вазни ва семизлик муаммоси бутун дунёда кучайиб бормоқда. 2015-йилнинг ўзида юқумли бўлмаган касалликлар 40 миллион одамнинг умрига завол бўлди, бу эса дунё бўйича барча ўлим ҳолатларининг 70 фоизини ташкил қилади. Соғлом турмуш тарзи — инсоннинг кун тартибига риоя этиши, фаол ҳаракат асосида организмини чиниқтириши, спорт билан шуғулланиши, тўла ва сифатли овқатланиши, гигиеник қоидаларга амал килиши, зарарли одатлардан ўзни тута билишидир. Серҳаракатлилик организмни табиий равишда рағбатлантириб туради. Шунинг учун серғайрат, тиниб-тинчимайдиган одамлар доимо тетик, бардам, кексайганларида ҳам бақувват ва шижоатли бўлади. Афсуски, ҳозирги урбанизация шароитида аҳоли ва ёшлар ўртасида жисмоний фаоликнинг сезиларли даражада пасайиши кузатилмоқда. Шу боис жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, камҳаракатлиликка қарши оммавий курашиш, инсонларнинг юксак жисмоний ва ақлий иш қобилиятини муҳофаза этиш, аҳоли кенг қатламлари, айниқса, ёшларни спорт билан шуг'улланишга жалб қилиш тобора долзарблик касб этмоқда. Мамлакатимизда кейинги йилларда ҳамма соҳаларда мисли кўрилмаган кенг кўламли ва чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу янги Ўзбекистонда янги Уйғониш даврига асос солмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим”. Соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ушбу миллий ғоямизнинг асосий устунларидан бири деб эътироф этилганлиги чуқур маънога эга. Нобел мукофоти лауреати Амартя Кумар Сен ва покистонлик машҳур иқтисодчи Маҳбуб ул-Хақ томонидан Инсон тараққиёти консепсияси илгари сурилди. Бу ғоя жамият тараққиётининг марказида нафақат оддий иқтисодий кўрсаткичларнинг ошиши, балки энг аввало инсон, унинг камолоти, бахтли ҳаёт кечириши, узоқ умр кўришига аосланади. Инсон тараққиёти индекси мамлакатнинг ўртача кўрсаткичларини учта йўналиш бўйича ўлчайди: саломатлик ва узоқ умр кўриш (умр давомийлиги), таълим сифати ва даражаси (таълим олиш давомийлиги) ҳамда муносиб ва фаровон ҳаёт кечириш даражаси (аҳоли жон бошига ялпи миллий даромад) бўйича баҳоланади. Ўрта асрлардаёқ Шарқдаги илк Уйғониш даврининг буюк алломаси Абу Али ибн Сино “Ўз вақтида, меъёри билан бадантарбия қилган одамга дард яқин йўламайди. Бадантарбия билан машғул бўлинса, ҳеч қандай дори-дармонга зарурат қолмайди, бунинг учун муайян бир тартибга риоя қилмоқ ҳам шарт”, деб уқтирган эди. “Тиббиёт отаси” сифатида эътироф этилган кўҳна даврнинг файласуфи Гиппократ соғлом ва бахтли ҳаёт кечиришни истаган ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаётида гимнастика, жисмоний машқлар, пиёда юриш мустаҳкам ўрин эгаллашини тавсия қилгани бежиз эмас.Гиппократ “ Пиёда юриш ва жисмоний машқлар меҳнат қобилиятини ва саломатлигини сақлаб қолмоқчи бўлган, чинакам ва шодмон ҳаёт кечиришни хоҳлаган ҳар бир одамнинг турмушида бўлмоғи лозим” деб тавсия берганлиги бежиз эмас. Аслида ҳам соғлом турмуш тарзи-саломатликни сақлаш, касалликларнинг олдини олиш, жисмоний машқлар орқали инсон танасини мустаҳкамлаш демакдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, инсон саломатлигининг 20 фоизини яшаётган жойидаги муҳит, 10 фоизини соғлиқни сақлаш тизими, 50 фоизини эса соғлом турмуш тарзи белгилайди. Соғлом турмуш тарзининг асосий омили ҳисобланган жисмоний фаоллик жисмоний машқлар, пиёда юриш, сайрларни, фаол транспорт (велосипеддан) фойдаланишни назарда тутади. Физиологлар жисмоний фаолликнинг ҳар бир соати умрни 23 соатга узайтиришини ҳам исботлаганлар. Бунда жисмоний фаоллик ҳафтасига камида 2,5 соатни (ҳафтанинг беш кунида кунига 30 дақиқадан) ташкил этиши шарт. Шу билан бирга кунига камида 1 соат юриш (яъни тахминан 8000-10 000 қадам) тавсия этилади. Бунинг учун, масалан агар жамоат транспортидан фойдаланиладиган бўлса, бориладиган жойдан 1-2 бекат илгари тушиб, қолган масофани яёв юриб, босиб ўтиш мумкин. Фан-техника тараққий этиб, қўл меҳнати муттасил камайиб бораётган ҳозирги пайтда жисмоний фаоллик ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бугунги кунда сайёрамиздаги ҳар тўртинчи одамнинг жисмоний фаоллиги халқаро тавсияларда белгиланган мезонларга жавоб бермайди. Шунингдек юрак хасталигининг 30 фоизи, қанд касаллигининг (диабет) 27 фоизи, йўғон ичак касаллигининг 25 фоизи бевосита жимоний фаолликнинг етишмаслиги билан боғлиқ экан. Агар бутун инсоният жисмоний фаол бўлганида йилига 5 миллион одам ўлимига йўл қўйилмаган бўлар экан. Бу, айниқса ёш авлодга тааллуқлидир. Дунёдаги ўсмирларнинг 80 фоизида жисмоний фаоллик етишмаслиги аниқланган. Шунинг учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёшга нисбатан жисмоний фаоллик кўрсаткичларини ишлаб чиққан. Хусусан, 5 ёшгача бўлан болаларга кунига 3 соат, 5-17 ёшдагиларга - камида 1 соат аммо жадаллик билан, 18-64 ёшдагиларга ҳафтасига худди шундай 5 соат жисмоний фаоллик билан шуғулланиш тавсия тилган. CОВИД-19 коронавирус пандемияси жамиятда соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаолликни қарор топтиришнинг ниҳоятда катта аҳамиятга эга эканлигини яққол кўрсатди. Бу хасталик, биринчи навбатда, жисмоний фаоллик етишмаслиги оқибатида юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари касалликларга чалинганлар ҳамда ортиқча вазнга эга бўлганларга ҳалокатли таъсир қилди. Янги кўп қаватли турар-жой биноларини қуриш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик меъёрларида замонавий спорт майдончалари, жумладан, юриш, югуриш, футбол майдончалари, велоспорт, бадминтон, стритбол, ҳовли ва очиқ майдонда фитнес учун мўлжалланган замонавий майдончалари ташкил этиш назарда тутилган. Йилнинг ҳар чорагида республикамиз туман ва шаҳарлардиа “Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла” танлови ташкил этилиб, унинг ғолиблари моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириб борилади. Ушбу кенг кўламли тадбирларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида 2025-йилгача мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳолининг умумий сонини 30 фоизгача, спорт ташкилотлари ва муассасаларида шуғулланаётган ёшларнинг умумий сонини 20 фоизгача ошириш таъминланади. Бу жамиятимизда соғлом турмуш тарзи қарор топишига хизмат қилиши шубҳасиздир. Мутахассисларнинг фикрича, болани жисмоний тарбия ва спортга жалб этишда ота-оналарнинг шахсий намунаси катта аҳамиятга эга. Ота-оналари биргаликда ёнма-ён шуғулланаётганларини кўрган болалар албатта бу фаолиятга янада қизиб борадилар. Чунки жисмоний тарбия билан оилавий шуғулланиш замирида оиланинг тарбиявий имкониятлари кенгаяди, ота-оналар ва болалар, айниқса “тарбияси оғир” ўсмирлар ўртасидаги муносабатлар яхшиланади. Демак жисмоний тарбия ва спорт ота-оналар ва болалар ўртасидаги тўсиқларни бартараф этиб, уларда ўзаро ишонч ҳиссини вужудга келтиради. Маълумки, тарбияси оғир болаларда ота-оналари билан мулоқотда бирмунча қийинчиликлар кузатилади. Жисмоний тарбия ва спорт эса биринчидан, бу бўшлиқни тўлдиради, иккинчидан, фақат шу жараёндагина ота-оналар (айниқса ота) бола учун доимо ибрат бўлиши мумкин. Шубҳасиз, ўғил ёки қизини жисмоний баркамоллик оламига жалб этиш орқали ота-оналар чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқа салбий одатларга нисбатан иммунитетни ривожлантирадилар. Шаҳар ташқарисига саёҳатлар, тоза ҳавода тетиклаштирувчи машқлар (югуриш) оилавий дам олиш учун энг яхши имконият бўлиб, жисмоний фаоллик ва спортдан олинган ҳиссий қувват доимо ижобий сарфланади. Жисмоний маданият - оила маданиятининг ажралмас қисмидир. Улар оила ва никоҳ муносабатларининг барча соҳаларига сингиб кетганлиги сабабли жисмоний тарбия ва спорт бу муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқади. Шунинг учун мутахассислар ота-оналарга, айниқса тарбияси оғир болани тарбиялашда оилавий спорт катта аҳамиятга эга эканлигини уқтиришлари лозим. Шундай қилиб, ўсмирлар учун енгил атлетика, гимнастика, сузиш, турли спорт ўйинлари, туризм билан шуғулланиш фойдалироқ. Бу спорт турлари унчалик кўп жисмоний зўриқишларни талаб этмайди ва организм ривожланишида яхши имкониятларга эга. Лекин, бу бошқа спорт турлари билан шуғулланиш керак эмас демоқчи эмасмиз. Ҳар бир спорт тури фойдали, қачонки болани зўриқтирмаса ва умумий ривожланиш машқлари билан биргаликда олиб борилса. Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш бола организмининг имкониятларини кенгайтиради. 6-10 ёшли болалар. Бу ёшли болалар учун енгил атлетика, теннис, футбол, баскетбол, сузиш, гимнастика, фигурали учиш секциялари, шунингдек, аниқлик, эпчилликни ривожлантирувчи ҳар қандай машғулотлар бўйича машқлар, ҳаракат кўникмаларини ривожланишга алоҳида эътибор қаратилади. Оғир атлетика, тажовузга мойил ва куч билан бажариладиган кучли спорт турлари тавсия этилмайди. Чунки боланинг организми эндигина ривожланмоқда. Агар бола мушакларини астойдил ривожлантиришни бошласа, бўғим ва пайлар ўсишга шунчаки улгурмайди. Бунинг оқибатида турли оғриқлар ва бошқа ноқулайликлар пайдо бўлади. Яна бу ёшда бошга зарба бериладиган бокс билан шуғулланиш тавсия этилмайди. Бола микрожароҳатлар олиши ва бунинг оқибатлари салбий бўлиши мумкин. Болалар сузиш бўйича 7-8 ёшдан, фигурали учишга 6-7 ёшдан, спорт гимнастикасига 8-10 ёшдан (ўғил болалар), 8-9 ёшдан (қизларни), теннисга 7-10 ёшдан ўргатиш мумкин. 10-14 ёшли болалар. Юқоридаги ёш таркибига берилган тавсиялар бу ёшдаги ўқувчилар учун ҳам тавсия қилинади. Бундан ташқари, улар спортнинг якка кураш тури бўлган дзюдо, самбо, ушу, карате, айкидо ва бошқалар билан шуғулланишлари мумкин. Шундай спорт турлари борки, унда вақт бўйича аҳамиятли бўлмаган, тезлик- кучга оид характердаги машқларни талаб қилади: акробатика, енгил атлетика, чанғи, конкида югуриш спорти, тезлик машқлари, волейбол, баскетбол. Спортнинг бу турларига 10-12 ёшдаги болаларни жалб қилиш тавсия этилади. 12-14 ёшдаги болаларда спорт турларини танлаш имконияти кенгаяди. Бироқ бу ёшда бирмунча фойдалиси куч, тезлик, эпчиллик, иродавий сифатларини ривожлантиришга кўмаклашадиган турларидир. Спортнинг бу турларига енгил атлетика, шайба ва коптокли хоккей, чанғи, конкида югуриш спорти, эшкак эшиш, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, сувда ўйналадиган тўп ўйини ва бошқалар тааллуқли. Ўн беш ва ундан катта ёшдаги болалар учун спортнинг енгил атлетика, футбол, баскетбол, сузиш, гимнастика, шунингдек, куч талаб этадиган спорт турларидан оғир атлетика, тош кўтариш, кураш, кикбоксинг, таеквондо ва бошқа спорт сексияларида шуғулланиш тавсия этилади. Бу вақтга келиб, уларнинг мушаклари кучга тўлиб, пай, суяклари етарлича мустаҳкамланади ва ўсмирнинг кучи ҳамда иродавий сифатларининг ривожланиши устида ишлаш ҳалал бермайди, бу, айниқса, ҳатар гуруҳидаги болалар учун муҳим. Болаларни куч ва бардошлилик талаб қилинадиган спорт турларига жалб этишга одатланайлик. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling