Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш
«ИККИГА ИККИ ЁКИ ЯНГИ ЮЛИЙ ЦЕЗАРЬ» машқи. 20 дақ
Download 1.55 Mb.
|
Илова методикалар (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишнинг бориши.
- Ўйин қоидалари.
11.«ИККИГА ИККИ ЁКИ ЯНГИ ЮЛИЙ ЦЕЗАРЬ» машқи. 20 дақ
Мақсад. Стресс шароитида диққатни асосий муаммога қаратиш қобилиятни йўқотмасдан ҳаракат қилишга ўргатиш. Антик даврда яшаб ўтган барча авторлар (Цезарнинг замондошлари) диктаторнинг энергияга бой эканлигини, вазиятнинг ўзгаришига тезда реакция қилишини ва жангларда режага зудлик билан ўзгартириш кирита олиш малакасини тан олганлар. Тарихчилар Цезарь бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиб, ҳам ёзиб ва бирваракайига 4 та ҳар хил хатларни айтиб тура олганлигини (диктовка) гувоҳлик беради. Ишнинг бориши. Ҳар бир раундда тўрт нафар иштирокчи ва икки нафар ҳакам қатнашади. Биринчи ва иккинчи иштирокчи стулларда 2-2,5 м масофада қарама-қарши ўтиришади. Учинчи ва тўртинчи иштирокчи иккинчи иштирокчининг орқасига турадилар. Бу уларнинг бошланғич ҳолати бўлиб, ўйин давомида хона бўйлаб эркин ҳаракатланишлари мумкин. Ўйин қоидалари. 2-3 дақиқа давомида биринчи иштирокчи иккинчи иштирокчининг барча ҳаракатларини такрорлаши керак. Иккинчи иштирокчи ўтирган, турган, хона бўйлаб юрган ҳолатда исталган ҳаракатларни қилиши мумкин. Биринчи иштирокчи шунингдек, учинчи ва тўртинчи иштирокчининг саволларига жавоб бериши керак. Саволлар турлича бўлиши мумкин. Муҳими, саволлар орасида узоқ танаффуслар бўлмаслиги керак. Биринчи иштирокчи ҳазиломуз, мантиқсиз, фантазияли жавоблар бериши мумкин, лекин «Ҳа», «Йўқ», «Билмайман» жавобларидан фойдаланиш мумкин эмас. Ҳакамлар ҳам ўйинда иштирок этадилар. Биринчи ҳакам биринчи иштирокчининг барча ҳаракатларни қайтараётганлиги ва ўтказиб юбормаётганлигини кузатади. Ҳар бир ўтказиб юборилган ҳаракат учун штраф очкоси белгиланади. Иккинчи ҳакам иштирокчи томонидан тақиқланган жавобларга штраф очколарини ҳисоблаб боради. Муҳокама. Иштирокчиларга қуйидаги саволларни бериш мумкин: нима қилиш қийинроқ бўлди – шеригингизнинг ҳаракатларини қайтаришми ёки саволларга жавоб беришми? Ўйин вақтида вазиятни қўлдан чиқардим, деб ўйлаган пайтларингиз бўлдими? Ўзингизни йиғиштириб олишингиз ва ўйинни давом эттиришингизга нима ёрдам берди? Ўзингиз учун ўйиндан нима хулоса қилдингиз? Бу ўйин ва касбий стрессларингиз ўртасида ўхшаш нималар бор? Ўйинни кескинлаштириш мақсадида кейинги иштирокчилар учун қўшимча кўрсатмалар бериш керак: саволга жавоб беришда 3 секунддан ортиқ танаффус учун штраф очколарини киритиш; ҳар сафар кўрсатмани бузганлиги учун штраф очкосини бераётганда ҳакам баланд овозда “Қоида бузилгани учун штраф” дейиши; шахсий ҳаётга тегишли саволлар киритиш («Кимни кўпроқ яхши кўрасан – отангними, онангними?», «Эрингизга оёқлари узун блондинкалар ёқадими?», «Раҳбарингизга муносабатингиз қандай?» ва ҳоказо). Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling