Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш
«ТЕМПДА» ўйини. 15 дақиқа
Download 1.55 Mb.
|
Илова методикалар (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- «СТРЕСС МЕНИНГ ҲАЁТИМДА»
- Ишнинг бориши
«ТЕМПДА» ўйини. 15 дақиқа
Мақсад. Энергия тўплаш, иштирокчиларни кейинги ижодий машққа мобилизациялаш. Ўйиннинг бориши. Ҳар бир иштирокчи тренер командасидан кейин бир дақиқа давомида: хонанинг барча бурчакларига тегиши; полга кафтини текказиши; иштирокчиларнинг олти жуфт тирсакларига (тиззаларига) тегиши; ўз исмини доскага ёзиб улгуриши керак. Муҳокама. Тренер иштирокчилардан мақсадга эириши учун қандай стратегиялардан фойдаланганлигини сўрайди. Одатда иштирокчилар ўйин давомида фойдаланган стратегиялари ҳақида қийинлик билан эслайдилар, лекин ишчанликлари ортганлигини билдирадилар. «СТРЕСС МЕНИНГ ҲАЁТИМДА» машқи. 25 дақ. Мақсад. Иштирокчилар учун стрессоген бўлган вазиятларни аниқлаш, турли вазиятларнинг стрессогенлик даражасини баҳолашда субъективликни англаш. Ишнинг бориши. Тренер аввалдан стрессор ҳисобланадиган турли ҳаётий вазиятлар ифодаланган карточкалар тайёрлаб қўяди: Ишдан бўшатиш. Яқин инсони билан урушиб қолиш. Касаллик. Уйдаги кўнгилсизликлар. Автомобилнинг тўсаттан бузилиб қолиши. Йўлдаги «пробка». Раҳбариятдан «ҳайфсан». Кутилмаган моддий рағбатлантириш. Йўқотиш. Фарзандингиз чорагида икки. Турмуш ўртоғининг ҳиёнати ҳақида ҳабар. Халқаро конференцияда чиқиш. Ноҳақ танқид. Ишдан бўшатилиш Ажрашиш Нарҳларнинг ошиши Текширув Уй ишлари Ишга кеч қолиш Фарзандингиз гап қайтарди Тренер карточкаларни иштирокчиларга тарқатади. Иштирокчилар карточкаларни бир-бирларига кўрсатмасдан ва тўлиқ жимликда бир қаторга туриб оладилар. Ҳар бир иштирокчи ўзининг фикрича стрессорнинг таъсир кучига қараб жой эгаллаб олиши керак. Шундай қилиб, энг кучли стрессор шеренгада биринчи ўринни эгаллаши керак. Ҳамма саф тортиб бўлгач, тренер фикр алмашинишни таклиф қилади. Сўнгра биргаликда маслаҳатлашиб, қайтадан сафланишни таклиф қилади. Муҳокама. Агар сафланиш ўзгарган бўлса, гуруҳ иштирокчилари стрессорлар тартибининг ўзгаришининг сабабини муҳокама қиладилар. Яъни нима учун айнан бир вазиятни баъзи иштирокчилар қаттиқ стрессогенларга тааллуқли деб ҳисоблайдилар, бошқалар эса нейтрал ёки умуман стрессоген бўлмаганлар қаторига киритадилар. Одатда иштирокчилар ҳар қандай инсон стресс ҳолатларини нафақат ўзининг шахсий тажрибасига асосланиб, балки мулоқот қилаётган инсон нуқтаи назаридан тушуниши керак эканлиги ҳақида хулосага келадилар. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling