Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


Амалий қисм “Бундай қилинг, бундай қилманг” машқи (5 дақиқа)


Download 1.55 Mb.
bet38/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

Амалий қисм
Бундай қилинг, бундай қилманг” машқи (5 дақиқа)
Мақсад:

  • Иштирокчилар кайфиятини кўтариш

  • Қиздириш

  • Оддий жисмоний машқларни бажариш

  • Ишчанликни орттириш

  • Мавзуга кириш

Иштирокчиларга машқ мазмунини тушунтинг:

  • Ҳозир биргаликда жисмоний ҳаракатлар қилиб оламиз. Мен оддий бадантарбия машқларини кўрсатаман ва ҳаракатларимни “Бундай қилинг” жумлалари билан бирга бажараман. Мен мабодо “Шундай қилинг” жумласини айтадиган бўлсам, Сиз ҳаракатларни бажармаслигингиз керак бўлади.

Тренер оддий бадантарбия машқлари орқали иштирокчиларни чалғитишга ҳаракат қилади.
Очиқ муҳокама (5 дақиқа)
Тренер саволи: “Ҳаракат - бу ҳаёт” деган жумлани қандай тушунасиз?
Иштирокчиларнинг фикрларини умумлаштирган ҳолда қуйидагиларни айтинг:

  • Ҳаёт - ҳаракатдан иборатдир. Инсон ҳаракат орқали шаклланади, такомиллашиб боради. Шу боисдан инсоннинг саломатлиги, аввало, унинг доимий равишда ҳаракатда бўлиши билан боғланган. Фаол, мунтазам, тартибли ва оқилона ҳаракат саломатликни таъминловчи асосий омиллардан биридир.

Кичик гуруҳларда ишлаш (5 дақиқа)
- Жисмоний ҳаракатнинг инсон организмига фойдали томонларини ёзинг. Сиз буни исталган кўринишда қилишингиз мумкин, яъни плакат, инфографика, расмлар орқали ижодий ёндошишингиз мумкин.
Гуруҳлар ишланмаларининг тақдимоти ва уларнинг муҳокамаси (15 дақиқа)
Тренер хулосаси ва тақдимоти (5 дақиқа)
Маълумки, жисмоний ҳаракат биринчи навбатда;

  • Организмда модда алмашинувини яхшилайди;

  • Организмдаги барча орган ва тўқималарда қон айланишини кучайтиради, уларнинг кислород ва зарур озиқ моддалар билан таъминланишини яхшилайди, айниқса, ўсувчи ёш организмда ўсиш-ривожланиш жараёни яхши кечади;

  • Ташқи таъсирларга қаршилик жавоб реакцияси ошади, иммун тизими кучаяди;

  • Организмда мавжуд бўлган айрим яллиғланиш жараёнлари сўрилиб кетади;

  • Организм ҳар хил чиқинди моддалардан тозаланади.

Ўсиб келаётган ҳар бир ёшнинг мунтазам жисмоний тарбия билан шуғулланиши:

  • Бутун кун давомида яхши кайфиятда бўлишини;

  • Ўқиши сифатли ва унумли, ижодий фаолияти кучли бўлишини;

  • Асаблар тизими мувозанатлашиб, босиқ, ўйли, мулоҳазали бўлишини;

  • Фаоллик, ташаббускорлик, масалага журъатлилик билан киришиш, қийинчиликдан, оғир меҳнатдан қўрқмаслик, ўртоқлик ва дўстлик ҳиссиётларини

шакллантиришини;

  • Мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланиш гигиеник кўникмаларнинг шаклланишига олиб келишини;

  • Тери ости ва ички аъзоларга тўпланган ёғлар камайиб, ихчам, эпчил, чаққон бўлишини;

  • Мушаклар тортишиб, қомати кўркам ва келишган бўлишини;

  • Томирларда қон оқиши яхшиланиб, бутун тана ва аъзоларга кислород ҳамда озиқларнинг бориши яхшиланишини;

  • Организмнинг ҳимоя қобилияти ошишини;

  • Тенгқурларига нисбатан анча ёш, кўркам, ишчан ва соғлом бўлишини таъминлайди.

Эрталабки бадантарбия жисмоний соғломлаштириш усуллари орасида қулайлиги ва оммавийлиги билан аҳамиятга эга.
Эрталабки бадантарбия бутун танани уйғотади, модда алмашинувини кучайтиради, бутун танага роҳат бағишлайди, кайфиятни кўтаради, нимжонликни ва карахтликни йўқотишга ёрдам беради.
Ҳар куни эрталаб ўз вақтида тоза ҳавода бадантарбия қилиш яхши самара бериш билан бирга кун мобайнида теранликни ва ўқиш қобилиятини ошишини таъминлайди. Эринчоқлик сабаб - аксари ёшларимиз ўзлари учун фойдали бўлган жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш ўрнига - қимматли вақтларини телевизор, компютер қаршисида ҳар хил кўрсатувлар кўриб, турли ичимликлар ичиб “дам олишга” сарфлашни афзал кўрадилар. Натижада улар бундай камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқадиган турли касалликларга дучор бўлиб, ўзлари кўзлаган мақсадларга етолмай қоладилар.
Ҳаракатлар қандай тарзда бўлмасин, улар тана аъзоларининг фаол ишлаши ҳисобига энергия сарф бўлиши билан боғлиқ.
Ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаётига кириши зарур бўлган ҳаракат турлари:
Спорт ўйинлари;
Рақс тўгаракларига қатнашиш;
Ёга машқлари билан шуғулланиш;
Ушу, каратэ, таэквандо;
Сузиш;
Жисмоний тарбия (физкултура) ва ҳоказо.
Бугунги ёшлар эртага юртимиз ҳаётининг барча жабҳаларини ўз зиммасига оладиган, бугунги кундаги мақсадларимизни амалга оширадиган инсонлардир. Улар ҳар томонлама етук, шу жумладан жисмонан соғлом бўлишлари ҳам муҳим.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling