Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИК НАЗАРИЯСИ ВА АСОСЛАРИ (МАЬРУЗА)


Download 1.55 Mb.
bet39/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

9. ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИК НАЗАРИЯСИ ВА АСОСЛАРИ (МАЬРУЗА)
"Оилавий зўравонлик" атамаси тез-тез ишлатилишига қарамай, тадқиқотчилар ва амалиётчилар томонидан ишлаб чиқилган ва келишилган ягона таъриф ҳали мавжуд эмас. Бунда "оиладаги зўравонлик" атамасини қачон ишлатиш ўринли деган савол туғилади?
Оиладаги зўравонликнинг асосий хусусиятларидан бири шундаки, бу зўравонликнинг кўп турларининг вақти-вақти билан такрорланиб туришидир (жисмоний, жинсий, психологик ва иқтисодий).
Шаклнинг мавжудлиги- оиладаги зўравонлик ва оиладаги оддий низоли вазият ўртасидаги фарқнинг муҳим кўрсаткичидир. Америкалик психолог ва оилавий зўравонлик муаммосининг таниқли мутахассиси Л. Уолкер ўз тадқиқотида биринчи бор таъкидлаганидек, оиладаги зиддият оиладаги зўравонлик тоифасига кириши учун, турмуш ўртоқлардан бирининг зўравонлик усулларининг қўлланиши у билан боғлиқ вазиятнинг камида икки баробар кўп такрорланиши керак. (Wалкер; 1980).
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги таърифни шакллантириш мумкин:
Оилавий зўравонлик - бу ўз яқинларига ҳукумронлик ва назоратни қўлга киритиш учун уларнинг иродасига қарши қилинган жисмоний, иқтисодий, психологик ва жинсий таъсирларнинг мунтазам равишда такрорланадиган ҳаракатларидир.
Бу ерда, шунингдек, оиладаги зўравонликнинг учинчи асосий хусусиятига эътибор қаратиш лозим. Дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, оиладаги зўравонлик гендер муаммосининг аниқ контурига эга. Кўпинча бу турдаги зўравонлик қурбони аёллардир.
Агар зиддият маҳаллий, изоляция қилинган характерга эга бўлса, унда зўравонлик тизимли асосга эга ва бирин-кетин содир бўладиган ҳодисалардан иборат. Зўравон ўз ишини оқлаш учун турли сабаблар келтириши мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси ҳақиқатдан йироқ. Зўравонликни сабабчи асосий куч - бу аёлига (турмуш ўртоғига) тўлиқ ҳукумронлик ўрнатиш истаги.
Зиддият одатда ҳал қилиниши мумкин бўлган муайян муаммога асосланади. Оиладаги зўравонликнинг "сурункали" ҳолатида, бир киши бошқасини доимий назорат қилади
Шуни ёдда тутиш керакки, зўравонлик ҳолатида нафақат аёл азоб чекади. Оиладаги зўравонлик хавфи ва унинг таъсирининг кўлами ҳақида гапирганда шуни ҳисобга олиш керакки, зўравонлик ҳаракатлари фақат бир кишига қаратилган бўлса ҳам, бошқа барча оила аъзолари ҳам азоб чекишади, "иккинчи даражали қурбонлик" га дучор бўлишади, жабрланувчи бошидан кечираган худди шу психологик оқибатларни зўравонлик гувоҳлари ҳам ўзларида кечирадилар. Айниқса отаси онасини хўрлашини кузатаётган болаларнинг бошига оғир кечинмалар тушади.
Оиладаги зўравонлик худди эпидемия каби бирон бир ижтимоий ёки этник гуруҳдан ўз қурбонларини танламайди, у аҳолининг турли қатламлари оилаларида учрайди.
Аҳолининг барча гуруҳларига хос бўлган оилавий зўравонликнинг "ўзига хос хусусиятлари" мавжуд.


Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling