Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари Режа
Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида ошкоралик принципи
Download 28.5 Kb.
|
zini zi bosharishning asosij printsi (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Ижтимоий адолат принципи
2. Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида ошкоралик принципи. Жамият ва давлатни бошқариш тизимида ошкоралик принципига асосланиш демократиянинг муҳим жиҳатларидан биридир. Ошкоралик ёрдамида бошқарув фаолиятида демократия таъминланади, шунингдек, фуқаролар ўзларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бемалол талаб қила оладилар.
Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига ошкоралик принципини татбиқ этиш аҳолининг улар фаолиятидан доимо хабардор бўлиб туришини билдиради. Ошкораликни таъминлаш усуллари назарий жиҳатдан ўзини ўзи бошқаришга оид ҳуқуқий нормаларда, амалий жиҳатдан эса, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида ўзининг ҳуқуқий ифодасини топган. Ўзини ўзи бошқариш органлари ўз фаолияти тўғрисида фуқароларнинг тўғри ва тўлиқ маълумот олишини таъминлашга мажбурдирлар. Ошкоралик аҳолини фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мажлислари чиқарган қарорлардан ҳамда маҳаллий сайловлардан доимий равишда хабардор бўлиб туришини талаб қилади. Бундан ташқари, ўзини ўзи бошқариш органлари ўзлари қабул қилаётган қарорларнинг мазмунини фуқароларга маълум қилишлари керак, жумладан, фуқаролар йиғинининг кенгаши молиявий маблағлардан фойдаланганлиги тўғрисида йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини олдида ҳисоб беради. 3. Ижтимоий адолат принципи – ўзини ўзи бошқариш органлари ўз фаолиятида оғишмай риоя қилишлари лозим бўлган энг муҳим принциплардан бўлиб, аҳолининг кам таъминланган табақаларига, яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож етим-есирлар, ёлғиз қолган қариялар, боқувчисини йўқотганлар, кўп болали оилалар, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш зарурлигини назарда тутади. Ушбу принципга риоя қилиш ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг қанчалик демократик эканлигини кўрсатувчи мезондир, чунки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳолига энг яқин ташкилот бўлиб, аҳоли билан доимий равишда ёнма-ён ишлайди, аҳоли тўғрисида кўпроқ ахборотга эга бўлади. Фуқароларга бериладиган у ёки бу йўсиндаги мукофотлар, тақдирлашлар ёки маълум даражадаги имтиёзлар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига биноан ва ижтимоий адолат принципига мос равишда амалга оширилиши лозим, акс ҳолда турли хил нохуш оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Download 28.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling