Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари Режа
- ўзини ўзи бошқариш органларининг молиявий-иқтисодий принциплари
Download 28.5 Kb.
|
zini zi bosharishning asosij printsi (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзини ўзи бошқаришни ташкил этиш ва амалга оширишда қонунийлик принципи
- ўзини ўзи бошқариш органларининг молиявий-иқтисодий принциплари.
Республикамиздаги айрим ўзини ўзи бошқариш органларининг кўп йиллик иш тажрибаси шуни кўрсатадики, мустаҳкам моддий-молиявий базага эга бўлган ўзини ўзи бошқаришгина том маънода маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни хал қилиш ваколатига ва имкониятига эга бўлган тизимга айланади. Демак, Ўзбекистон Республикаси ўзини ўзи бошқариш тизими ўз ваколатларини ва фаолиятини етарли даражада амалга ошириш ҳуқуқига, шунингдек молиявий ва иқтисодий базага эга бўлиши лозим. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маълум бир давлат ваколатларига эга бўлган ҳолларда, мазкур органлар иш фаолияти учун зарур бўлган моддий-молиявий воситалар билан таъминланиши керак. «Бу масалалар ечилмас экан, маҳалладан кўп нарса талаб қилиш ўринсиз бўлади»- деб уқтиради И.А. Каримов. Ўзбекистон Республикасида ўзини ўзи бошқариш органлари ўз фаолиятини юқорида таъкидлаб ўтилган принциплар асосида амалга оширадилар, лекин шундай принциплар мавжудки, уларсиз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Бизнинг фикримизча улар қуйидагилар: 1. Ўзини ўзи бошқаришни ташкил қилиш ва амалга оширишда қонунийлик принципи; 2. Инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши принципи; Ўзини ўзи бошқаришни ташкил этиш ва амалга оширишда қонунийлик принципи жамиятда мавжуд ҳуқуқий муносабатлар субъектлари томонидан давлат белгилаб қўйган ҳуқуқий асосларга риоя этилишини билдиради. У Ўзбекистон Республикасининг асосий конституциявий принципларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига асосан, давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслари, фуқаролар ва уларнинг уюшмалари Конституция ва қонунга риоя этишга мажбурдирлар. Қонунийлик фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг муҳим кафолатидир. Ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари орқали амалга оширади. Ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар, шунингдек шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳалла ҳудудида жойлашган юридик шахслар (уларнинг мансабдор шахслари) томонидан ижро этилиши шарт. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорларини бажармаслик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Қонунийлик принципи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришини ташкил этиш ва унинг фаолиятини фақат қонун асосида амалга оширишни талаб қилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатларини қонундан четга чиқмаган ҳолда, унга ҳурмат руҳида амалга оширишлари назарда тутилади. Давлат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимида қонунийликка риоя этилишини таъминлайди. Бу ўринда сўз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқий нормаларга риоя қилишини давлат назорати остига олиш ҳақида сўз бормоқда. Ўзини ўзи бошқариш фаолиятидаги муҳим принциплардан яна бири инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши принципи ҳисобланади. Мазкур принципнинг ўзини ўзи бошқариш фаолиятидаги аҳамияти шундаки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий даражадаги қадр-қиммат деб билади ҳамда фуқаро ва инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари нафақат давлат ҳокимияти фаолиятининг мазмунини, балки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг мазмуни ва маъносини белгилаб беради. Шунинг учун ҳам инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлатнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг энг муҳим демократик жиҳати бўлиб ҳисобланади. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, авваламбор, улар яшаётган, меҳнат қилаётган ва бошқа фаолият билан шуғулланаётган жойда амалга оширилади, шунинг учун ҳам фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур принципни ҳаётга татбиқ этиш аҳолининг турмушини ташкил этиш фаолияти билан боғлиқ бўлади. Ушбу масалалар маҳаллий ҳаётнинг асосий соҳаларини: таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал ва турар жой, ердан фойдаланиш, савдо, маиший ҳаёт, аҳолига хизмат кўрсатишнинг бошқа турларини қамраб олади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг юқорида кўрсатиб ўтилган фаолиятида фуқароларнинг асосий ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлари амалга оширилади. Ўзини ўзи бошқариш органлари ўз вазифаларини амалга оширар экан, фуқароларнинг асосий, муҳим ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга кўмаклашади. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият сифатида тан олиб, фақатгина инсонга хизмат қилишга қаратилиши лозим. Download 28.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling