Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари Режа


Download 28.5 Kb.
bet4/8
Sana24.12.2022
Hajmi28.5 Kb.
#1062188
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
zini zi bosharishning asosij printsi (1)

4. Инсонпарварлик принципи. Ўзини ўзи бошқариш органлари ўз фаолиятини амалга оширишда инсонпарварлик принципига қатъий амал қилиши лозим, негаки одамзоднинг қадри, унинг эркинлиги, қобилияти ҳар томонлама намоён бўлиши учун курашиш, инсоннинг бахт-саодати, тенг ҳуқуқлилиги, адолатли ҳаётни таъмин этишга интилиш, инсонийликнинг барча жиҳатлари юзага чиқишига шарт-шароит яратиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг негизини ташкил қилиши зарур.
Инсон тақдири, халқ манфаатлари, мамлакат ҳақида ғамхўрлик фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг асосий масаласи қилиб белгиланиши лозим, зеро, дунёдаги энг қимматли нарса инсондир. Бутун мавжудот, борлиқ инсонга, унинг бахт-саодатига хизмат қилиши лозим.
Буюк мутафаккир Форобийнинг фикрича, бахт-саодат, осойишта ҳаёт, кишилар ўртасидаги ҳамкорлик жараёнида инсоннинг кўп ижобий фазилатлари ва хислатлари асосида инсонлар жамоаси юзага келади. Форобий инсонларнинг иноқ ва дўст яшаши халқлар учун катта фойда келтиришини исботлашга интилган ва тинчликни қатъий равишда қувватлаб, бутун фаолиятини инсон хизматига қаратган. Шундай экан, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг таг замирида ҳам инсонпарварлик ғоясига садоқат, инсонга хизмат қилиш ётиши лозим.
5. Маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик принципи. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақил эканлигини ифодалайди. Ўзини ўзи бошқариш институтининг моҳияти ҳам ана шундадир.
Фуқаролар шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари орқали амалга оширадилар. фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг тузилиши ва шаклларини аҳолининг ўзи мустақил равишда белгилайди.
Юқорида кўриб ўтилган ва бошқа масалалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали ёки аҳолининг бевосита иштироки орқали амалга оширилади. Ўзини ўзи бошқариш тўғрисидаги қонунчилик фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мустақиллигини кафолатлар экан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишдаги фаолиятига давлат органларининг аралашувини тақиқлайди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таркибига кирмайди ва қонундабелгиланган ўз ваколатларини тегишли ҳудудда ўзи амалга оширади.

Download 28.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling