Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари Режа


Ўзини ўзи бошҚариш асосий принциплари


Download 28.5 Kb.
bet2/8
Sana24.12.2022
Hajmi28.5 Kb.
#1062188
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
zini zi bosharishning asosij printsi (1)

2. Ўзини ўзи бошҚариш асосий принциплари

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (1999 йил 14 апрелда қабул қилинган ва 2003 йил 30 августда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) биноан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари:


демократизм,
ошкоралик,
адолат,
инсонпарварлик,
маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик,
жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам ва бошқа тамойиллардан иборат бўлиб, ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти мазкур принципларга негизида амалга оширилади. Юқорида айтиб ўтилган принципларнинг ҳар бирини алоҳида таҳлил қиламиз.

  1. Демократизм принципи. «Демократия» сўзи қадимги юнон тилидан олинган бўлиб, «халқ ҳокимияти» маъносини англатади. ўзини ўзи бошқариш фаолиятида демократизм принципи асосий ўрин эгаллайди, яъни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органи ҳисобланмайди, балки бевосита халқнинг ҳокимияти ҳисобланиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ораганларининг бутун фаолияти халқ манфаатига, халқ фаровонлигига хизмат қилади.

Демократизм принципининг муҳим хусусияти шундаки, унда халқ ҳокимияти, яъни озчиликнинг кўпчиликка бўйсуниши қоидаси расмий равишда эълон қилинади ҳамда фуқароларнинг эркинлиги ва тенг ҳуқуқлилиги эътироф этилади. Бу шартлар жамият ҳамда унинг аъзолари ҳаётининг асосий қонуни бўлган давлат Конституциясида ўз аксини топган. Ўзбекистон Республикасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг асосий мақсади аҳолининг фаровон яшаши учун қулай шароит яратиш бўлиб, бунда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни бажаришда аҳолининг бевосита, яъни шахсан ўзи иштирок этиши ёки қатнашиши, яъни фуқаролар йиғини ёки унинг кенгаши орқали қатнашиши назарда тутилади. Бундай иштирок маҳаллий референдум, ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов, фуқаролар йиғини мажлислари, фуқаролар мурожати ва бошқаларни кўзда тутади.

Download 28.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling