«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


-§. Танловдан олдин кенгаш ўтказиш


Download 0.73 Mb.
bet16/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

12-§. Танловдан олдин кенгаш ўтказиш
88. Танловдан олдинги кенгаш танлов комиссияси томонидан бўлажак иштирокчиларга танлов, танловга қўйилган ишлар хусусиятлари ҳақида тўлиқ ва батафсил ахборот бериш, шунингдек, танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиш таркиби ва тартибини тушунтириш мақсадида ўтказилади.
5-боб. Танловни ўтказиш
89. Танловни ўтказиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • танлов аризаларини қабул қилиш;

  • танлов аризалари солинган конвертларни очиш ва тегишли баённома тузиш;

  • танлов аризалари/таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш;

  • таклифларни қиёсилаш, таҳлил қилиш ва танлов ғолибини аниқлаш.

1-§. Танлов аризаларини қабул қилиш
90. Ширкат танлов комиссияси танлов иштирокчилари аризаларини танловда иштирок этиш таклфиномасида кўрсатилган манзил ва муддат бўйича қабул қилиши керак. Танлов таклифлари муҳрланган конвертларда қабул қилинади, улар қабул қилинган муддати ва вақти кўрсатилган ҳолда рўйхатга олинади, рўйхатга олиш қоғозига топширувчи ва қабул қилувчи шахс имзо қўяди.
91. Буюртмачи томонидан аризаларни тақдим этиш вақти тугагандан кейин олинган барча таклифлар тўхтатилади ёки иштирокчига очилмаган ҳолда қайтарилади. Буюртмачи ўз қарорига биноан танлов аризаларини тақдим этиш бўйича охирги муддатни кейинга суриши ва танлов ҳужжатларига ўзгартиш ёки қўшимчалар киритиши мумкин. Бундай ҳолда буюртмачи ва иштирокчиларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўзгартирилган охирги муддат ҳисобга олинган ҳолда узайтирилади.
92. Иштирокчилар ўз аризасини уни тақдим этгандан кейин буюртмачи аризани ўзгартириш ёки чақиртириб олиш ҳақидаги ёзма тасдиқнома олиш шарти билан танлов аризаларини тақдим этиш бўйича белгиланган муддат тугунга қадар ўзгартириш ёхуд чақириб олиши мумкин. Аризаларни тақдим этиш муддати тугагандан сўнг танлов аризаларига ҳеч қандай ўзгартишлар киритиш мумкин эмас. Танлов аризаларини тақдим этишнинг буюртмачи томонидан белгиланган охирги муддати ва уларга амал қилиш муддати тугаши оралиғида чақириб олиш мумкин эмас.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling