«Ўзкоммунхизмат» агентлиги
Download 0.73 Mb.
|
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-§. Ариза/танлов таклифи шакли
8-§. Шартнома шартлари
73. Танлов ташкилотчиси тайёрлаган шартнома лойиҳасини таклиф этиши мумкин. Танлов иштирокчиларини шартнома лойиҳаси билан таништириш келгусида ғолиб билан шартномани муҳокама этиш ва имзолашга кетадиган вақтни камайтириш имконини беради. 74. Танлов иштирокчиларига танловга тақдим этиладиган ариза таркибида шартнома лойиҳасини таклиф этиш ҳам иккинчи вариант ҳисобланади. 9-§. Ариза/танлов таклифи шакли 75. Ширкат танлов ҳужжатлари пакети таркибида иштирокчилар – бўлажак пудратчилардан танлов таклифларини қандай шаклда олишни хоҳлашини белгилайди. Бундай шаклда қуйидагиларни қайд этиш тавсия этилади: танлов ташкилотчиси – иштирокчи ариза тақдим этадиган ишлар буюртмачисининг номи; танлов иштирокчисининг тўлиқ номи; танловда иштирокчи бажариши лозим бўлган ишларнинг қисқача тафсилоти; иштирокчиларга таклиф этиладиган бажариладиган ишлар/кўрсатиладиган хизматлар нархи. Иштирокчи аризада бажарилган ишлар ва хизматлар учун тўланадиган нархни (қиймат) миллий валютада кўрсатади; нарх (қиймат) барча зарур солиқ ва йиғимлар, шунингдек, бошқа тўловларни (ижтимоий, суғурта ва бошқалар) ўз ичига олганини тасдиқлаш; ишларни бажариш муддати; иштирокчининг танлов аризаси танлов ташкилотчиси белгилаган муддатгача амал қилишига розилиги. 76. Ариза шаклининг айрим бандлари бўйича тушунтиришлар танлов ҳақидаги низомда бўлиши шарт. 77. Танлов аризасига қўйиладиган одатдаги талаблар қуйидагилар ҳисобланади: ариза муҳрланган ёки ўчиб кетмайдиган сиёҳ билан ёзилиши ва тегишли ваколатга эга шахс (шахслар) томонидан имзоланиши лозим; танлов аризасининг барча бетлари (типографияда чоп этилган материаллардан ташқари) танлов аризасига имзо қўядиган шахс (шахслар) томонидан имзоланиши шарт; танлов аризасида сатрлар орасида ҳеч қандай қўшимчалар, ўзгартиш ёки тузатишлар бўлмаслиги керак. Иштирокчи хатоларни тўғирлаш зарур бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Тузатилган хатолар танлов аризасига имзо қўядиган шахс ёки шахслар томонидан имзоланади. 78. Аризага ташкилот раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор – танлов иштирокчиси имзо қўйиши керак. Аризадаги муҳр якка тартибдаги тадбиркорлар учун мажбурийдир. 79. Ариза (жумладан, илова қилинадиган барча ҳужжатлар) конвертга солиниб муҳрланади ва унда танлов иштирок этиш таклифномасида кўрсатилган танлов ташкилотчиси номи ва манзили, танлов номи (танловга қўйилган ишлар) қайд этилади. Танлов иштирокчиси аризасининг намунаси 5-иловада келтирилган. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling