«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


Download 0.73 Mb.
bet1/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b


«Ўзкоммунхизмат» агентлиги
2014 й. «06» сентябр
86 - сон буйруғига илова
Уй - жой фондига хизмат кўрсатиш учун танлов асосида бошқарув компаниялари бошқарувчиларини аниқлаш тартиби бўйича методик қўлланма ва тавсиялар


КИРИШ

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг вазифаси кўп хонадонли уйдаги умумий мулкни ва унинг тасарруфидаги ер майдонида жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш таркибий қисмини тегишли ҳолатда сақлашдан иборат.


Кўп қаватли ўй-жойлар -бошқарув компаниясининг махсус объекти бўлиб, одамларнинг доимий яшашига мўлжалланганлиги сабабли хонадонларда ҳар жиҳатдан қўлай, шинам шароитлар яратилган бўлиши керак. Бунда оз миқдорда бўлса ҳам зарур бўлган оддий коммунал хизматлардан фойдаланиш имкониятлар бўлиши лозим. Буни хусусий уйлардан фарқи хонодонлар эгаси бундай қўлай шароитларни ўзига яратаолмайдилар. Коммунал хизматлардан фойдаланиш умумий тармоқлар орқали таъминланади.
Хафсиз яшаш учун энг аввало уйнинг барча мухандислик тармоқлари, жиҳозлари ва уларнинг тузилиши ишга яроқли ҳолатда бўлиши, одамларнинг хаёти ва соғлиги ҳаф-хатардан, авариялардан, турли хил фалокатлардан ҳоли бўлиб уланинг мол-мулки бут сақланиши керак.
Ушбу вазифаларнинг ижроси шуни назарда тутадики, ширкат бошқаруви турли-туман ишларнинг мажумини бажариши лозим, бунга кириш йўлакларни мунтазам йиғиштириш ва майда носозликларни тузатиш, канцелярия анжомлари ва иш юритиш учун қоғоздан тортиб, томни қоплаш материаллари ва янги лифт жиҳозларини харид қилиш кабилар киради.
Кўп хонадонли уйни сақлаш учун турли профессионал хизмат турлари: бухгалтерия, юридик соҳага, бошқарувга, сметага оид, техник-мухандислик хизмат турлари талаб этилади. Шу сабабли ширкат доимий равишда қайси сотувчидан товарларни харид қилиш керак, уйни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш ёки бир марталик хизмат кўрсатиш учун кимни ишга ёллаш керак, қайси ташкилот билан жорий хизмат кўрсатиш ёки алоҳида таъмирлаш тури бўйича шартнома тузиш ва бошқа мавжуд муаммоларни ҳал этиш билан шуғулланади.
Ҳозирги кунда ширкат бозордаги кенг кўламли таклифлар орасидан харидор, ижрочи ёки пудратчи танлаш имкониятига эга, келгусида бундай имкониятлар тобора ортиб боради. Умуман бошқарувчи ва бошқарув ташкилотлари кўп қаватли уйларни бошқариш учун ихтисослаштирилган бўлиб, ўз касбининг билимдони сифатида хусусий мулкдорни ширкат бошқаруви орқали бошқариб туради.
Танлаш имконияти – бозор бераётган катта афзалликдир. Саводли танлов ширкатга талаб қилинаётган товар, хизмат ёки ишни зарур ҳажмда ва оптимал нархларда олиш, бу орқали хонадон мулкдорлари кўп хонадонли уйни сақлаш учун берган молиявий маблағлардан самарали фойдаланиш имконини беради. Товарлар, хизматлар ва ишлар бозорида саводли харидор/буюртмачи бўлишга ўрганиш ҳар бир ширкат учун зарур, зеро бу хонадон мулкдорлари томонидан юкланган вазифаларни энг мақбул тарзда бажаришда қўл келади.
Бошқарув ташкилотлари хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига бошқарув учун қуйидаги вазифаларни юклатиши мумкин:
ўйнинг техник ҳолатини баҳолаш, ишларни йўналишлари эҳтиёжини аниқлаш, таъмирлаш, энергия самарадорлигини модернизация қилиш;
мулкдорлар учун таклифлар тайёрлаш;
хизмат кўрсатиш учун кундалик ва мўлжалланган иш режасини тайёрлаш, жорий ва мукаммал таъмирлаш,ишлаб чиқариш имкониятларидан фойдаланиш;
бир-биридан фарқли хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ҳамда молиявий ҳаражатларни баҳолаш,сарфланган маблағларни қоплаш самарадорлигини амалга ошириш;
молиялаштириш йўли билан мукаммал таъмирлашни (модернизации, ишлаб чиқариш имкониятларини ошириш) кредит маблағларини жалб қилиш ҳисобига;
ишларни бажарилишини ташкил қилиш, пудратчиларни танлаш ва улар ишини назорат қилиш;
коммунал хизматларга буюртма бериш, уларни сони ва сифатини назорат қилиш;
тўловларни йиғиш ишларини ташкил қилиш.
Ширкатларни бошқарув вазифаларига айнан бошқарув компанияси бошқарувчиси-мутахассиси лавозимига жалб қилиниб, уларга имкониятлар берилиши кўп қаватли уйларни бошқарув ишларида самарадорликни ошириб, кундалик вазифаларни амалга ошириш жараёнидаги сарфланаётган харажатларни камайтирилишига эришилмоқда (шунингдек бошқарув мобайнида тўлақонли қарорлар қабул қилинмоқда). Бошқарув самарадорлигини ошириш бошқарувчиларнинг билимдонлиги, тажирбаси, ишларни стратегик ва тезкор режалаштириш ҳамда молиявий бошқарув тизимини ўрнатилганлиги уларни мижозлар билан хамкорлиги, турли хилдаги ижтимоий ва дармод келтирадиган мулкдорлар билан шунингдек коммунал пудратчилар ва кредит ташкилотлари билан алоқасининг мавжудлиги. Бу тадбирларнинг амалга оширилиши бошқарув компания-ларининг ютуғидир.
Бундан ташқари бошқарувга бошқарув компанияларини жалб қилининши ширкатлардаги харажатларни камайишига ва кўп қаватли ўйларни ўз кучи билан бошқариш жараёнларини осонлаштиради.
Махсус ишларни ва муайян фаолиятни ташкил қилиш, мижозлар сонини оширилишига ( бу хизмат кўрсатиш ҳажмини кўпайтириб) хизмат кўрсатиш таннархини камайтиради. Бундан ташқари бошқарув компания бошқарувчиларининг танлови янги мижозларни жалб қилиш ва эгалик тушунчаларини сақлаб қолиш ҳамда кўрсатилган хизматлар учун нархларни оширмаслик имкониятини яратади.
Таклиф оз бўлса-да талабдан ортадиган шароитда (яъни, ўз товари ёки хизматини сотишни истовчилар ушбу товарлар ва хизматларни сотиб олувчиларга қараганда кўп бўлади) товар, хизмат ёки ишнинг нархи, сифати ва сонининг оптимал нисбати зарурини ажратиб олишда танлов механизмларидан фойдаланишни таъминлайди.
Танлов механизмлари маиший даражадан бошланиб («дуч келаганини олмаслик») йирик тижорий лойиҳаларни амалга ошириш билан тугайди. Айтайлик, янги кир ювиш машинасини сотиб олмоқчи бўлган киши бир неча маиший техника дўконига қўнғироқ қилар экан, бу унинг соғлом фикрга амал қилишидан далолат беради. Тадбиркор ўз бизнеси учун зарур бўлган жиҳозларни харид қилиш пайтида таъминотчиларни синчковлик билан танлар экан, у ҳам соғлом фикрга таянади. Уларнинг ҳар иккаласи ўз маблағини сарфлар экан, ҳар бир инсон каби камроқ ҳақ тўлашга, айни пайтда кўпроқ фойда олишга интилади. Ана шу истагини қондириш учун уларнинг ҳар иккаласи конкурс танлови механизмидан фойдаланади.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар, ишлар ва хизматлар учун буюртмаларни жойлаштириш бўйича танлов ўтказиш ушбу мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағларини сарфлашнинг мажбурий шартидир.
Хусусий уй-жой мулкдорларининг кўп квартирали уйдаги мулкдорлар бадаллари эвазига шаклланган маблағларини сарфлашга келсак, соғлом фикрга амал қилар эканмиз, бунинг учун ҳам танлов механизмидан фойдаланиш кераклиги маълум бўлади.
Ширкат қандай вазифани ҳал қилади, бунга қанча молиявий маблағ керак, нотўғри қарор қандай оқибатларга олиб келиши мумкин ва ҳ.з. дан келиб чиққан ҳолда танлов механизмлари жараёнларнинг мураккаблиги, изчиллик, ҳужжатли расмийлаш-тирилишига оид талаблар, қарор қабул қилиш вазифаси юклатилган шахсларга кўра жиддий фарқланиши мумкин.
Ушбу тавсиялар доирасида биз танлов (конкурс) истеъмол товарларини танлашни энг яхши қўлай томонларини танлаб, (хизмат кўрсати, ишлар) бир қанча таклифлар ва таққослашлар асосида амалга оширилади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling