«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


Download 0.73 Mb.
bet7/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

2-§. Танлов ҳужжатлари
25. Ширкат томонидан муайян иш турининг конкурс танлови механизми орқали жалб қилинадиган ихтисослаштирилган ташкилот томонидан бажарилиши мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақида қарор қабул қилинганидан сўнг танлов ҳужжатлари тўпламини тайёрлаш керак. Танлов ҳужжатларининг тўлалиги ва аниқлиги - танлов самарали ўтишининг муҳим таркибий қисмидир, шу сабабли танлов ҳужжатлари тўпламини тайёрлаш танлов комиссияси фаолиятининг масъул жиҳатидир.
26. Танлов ҳужжатлари тўпламига қуйидагилар киради:

  • танлов предметининг таърифи описание;

  • танловда иштирок этишга таклиф қилиш (ахборот хати);

  • танлов ҳақидаги низом (иштирокчилар учун йўриқнома);

  • таклифларни баҳолаш мезонлари;

  • ижрочи/пудратчи малакаси ҳақидаги маълумотлар шакли;

  • шартнома шартлари;

  • буюртма/танлов таклифи шакли.

27. Ширкат зарур ҳолларда танлов ҳужжатлари тўпламига бошқа ҳужжатларни ҳам киритиши мумкин.
3-§. Танлов предмети
28. Қайд этилганидек, ширкат кўп квартирали уйни бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш билан боғлиқ ҳар қандай иш ёки хизмат ижрочисининг танловини амалга ошириши мумкин.
29. Танлов предмети ширкат томонидан аниқ белгиланган бўлиши керак, зеро бўлажак иштирокчилар ширкат қайси турдаги ишга ёки хизматга эҳтиёжманд эканлиги ҳақида яққол тасаввурга эга бўлиши лозим. Танлов предметини белгилаш танлов комиссияси бўлажак пудратчиларга қўйиладиган талабларни ва уларнинг таклифларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиши учун зарурдир.
30. Танлов предмети масалан қуйидагича ифодаланиши мумкин:
«Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати кўп хонадонли уй бошқарувчиси лавозимига танлов эълон қилади...» ёки
«Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати кўп квартирали уйдаги умумий мулкка техник хизмат кўрсатиш ва санитария ҳолатини сақлаш ишларини бажариш учун танлов эълон қилади» ёки
«Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати кўп квартирали уйнинг совуқ ва иссиқ сув тизимларини мкаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун танлов эълон қилади...» .
31. Предметларга тавсиф бериш жараёнида зарур бўлган техник ҳужжатлар киритилади, қайски таърифланаётган объектнинг жорий ҳолати умумий мулкнинг кўп қаватли уйлар ҳисобга олиниб, бошқарув томонидан амалга оширилиши мумкин. Агар ширкат таъмирлаш учун пудратчи излаганда, материаллар ва ишлар, сифатига –талаблар мақсадга мувофиқ бўлиши зарур. Агар бошқарувчи ташкилот керак бўлса, унингг мақсади ҳақидаги маълумотни билиш зарур. Техник хужжатларни лойиҳасида барча ишларни яъни объект қандай ҳолатда бўлиши ва буюртмачи томонидан белгиланган ишлар тугагандан кейин уни қандай ҳолда кўриши шартномада акс эттирилиши ҳамда келажакдаги ижрочи билан бошқарувчининг имконияти асосида пудратчи билан асосланган таклифларни нархи ва бажарилган ишларнинг муддати бўйича келишиш лозим.
32. Ширкат таъмирлаш ишларининг турларини аниқлаш бўйича танлов эълон қилганда аввало материаллар ва ишлар, сифатига ўз талабларини кўрсатиш керак, қайсики ушбу ишлар пудратчи томонидан бажарилади. Техник хужжатларни лойиҳасида барча ишларни яъни объект қандай ҳолатда бўлиши ва буюртмачи томонидан белгиланган ишлар тугагандан кейин уни қандай ҳолда кўриши шартномада акс эттирилиши ҳамда келажакдаги ижрочи билан бошқарувчининг имконияти асосида пудратчи билан асосланган таклифларни нархи ва бажарилган ишларнинг муддати бўйича келишиш лозим.
33. Танлов предметига кирувчи техник ҳужжатларга қуйидагилар киради:
- бино конструкциялари, мухандислик иншоотлари ёки уй атрофи ҳудудини текшириб чиқиш ҳақидаги далолатнома;
- нуқсонлар далолатномаси;
- ишлар таркиби;
- иш чизмалари (биноларнинг алоҳида элементларини алмаштириш ёки реконструкция қилиш, хоналарни қайта режалаштириш учун);
- ишларни амалга ошириш лойиҳаси.
34. Танлов предметига кирувчи техник ҳужжатларни тайёрлаш учун зарурий малака ва тажрибага эга мутахассисларни, ёки ихтисослаштирилган лойиҳалаш ташкилотларини жалб қилиш тавсия қилинади. Таъмирлаш ишларини бажариш бўйича техник ҳужжатларга мисоллар 1 иловада келтирилган (А ва Б мисоллари).
35. Ширкат томонидан бажариладиган таъмирлаш-қурилиш ишлари амалдаги қонунчилик талабларига, архитектура-қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мос ҳолда бажарилиши керак. Айрим иш турларини бажариш, масалан, хоналарни реконструкция қилиш ва қайта режалаштириш учун тегишли давлат органларидан расмий рухсатнома олиш ёки улар билан бу борада келишиш лозим. Тегишли рухсатнома ва келишувларга танлов эълон қилингунга қадар эришилган бўлиши лозим.
36. Танловга қўйиладиган ишлар билан боғлиқ бўлган техник ҳужжатлардан ташқари , ширкатга харажатлар сметасини ишлаб чиқиш орқали ишларнинг тахминий қийматини баҳолаш тавсия этилади. Ишларнинг якуний қиймати танлов натижаларига кўра аниқланса-да, смета қийматини ҳисоб-китоб қилиш биринчидан, ўзидаги мавжуд маблағ ёки ишларни бажариш пайтига келиб ихтиёрида бўладиган маблағ етарли эканлигини белгилаш, иккинчидан, бўлажак пудратчиларнинг нархга оид таклифлари ширкат томонидан тайёрланган харажатлар сметасига нисбатан қанчалик арзон ёки қиммат эканлигини ва бундай фарқларнинг нима билан изоҳланишини (пудратчилар таклиф этаётган материалларнинг сифати, технолгияларнинг ўзига хослиги ва ҳ.лар) баҳолаш имконини беради

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling