«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


Ҳар бир ўйга алоҳида ёндошув


Download 0.73 Mb.
bet10/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

Ҳар бир ўйга алоҳида ёндошув. Профессионал бошқарувчи ўз эътиборини ҳар қайси уйга алоҳида объект сифатида қаратади. Бу бошқарув бошқа объектлардан нафақат инжинер-қурилишдаги тавсифланиши билан фарқланади балки ўз ўрин билан жойлашганлиги ва атрофдаги муҳит билан, асосийси, у уйларни мулкдорлар ҳар хил бўлганлиги, уларни манфаатлари ва имкониятлари турлича эканлиги бошқарувчига нисбатан талаблар ҳам ҳар хил бўлади
Буюртмачини қизиқтириш, диққат эътиборини тортиш ва қанотлантиришни мўлжаллаш. Бозор шароитларида профессионал бошқарувчи мулк эгаларининг – касбга оид маслаҳатчи ва ёрдамчиси бўлиши керак. У ўйларда қилинадиган ишлар бўйича мулк эгаларининг қизиқшлари ва имкониятлари асосида ўзининг асосланган таклифларини бериши зарур. Мулк эгаларининг олдига қўйган мақсадларига эришишда қилинадиган ишларни тушунтириш, тавсиялар бериш зарур ҳолларда ҳаракат қилмаслик натижасида пайдо бўладиган оқибатлар ҳақида огоҳлантириш. Лекин қарорни мулк эгалари қабул қилади. Қачонки қарор қабул қилинганда бошқарувчи уни бажарилишини ташкил қилиб, мулкдор унинг натижаларидан қониқиши лозим.Буюртмачининг қизиқшлари ва қарашлари бошқарувчи учун устувор бўлиш керак. Шунинг учун ҳам бошқарувчида доимий равишда ўзаро алоқа бўйича тизим бўлиб мулкдорларни маълумотлар билан таъминлаб, уларнинг қизиқшлари ва сўровлари бўйича қониқшларига баҳо бериши зарур.
Истиқболи режалаштириш Бошқарувчининг ҳатти ҳаракатлари кўп қаватли ўйларни сақлаш бўйича кундалик масаларни ечиш билан чегараланиб қолиши керак эмас. У мул эгаларини келажакни кўра билиши учун уларни ўз ўйларини келгуси беш, ўн ва ўнбеш йилларда қандай кўришни ҳоҳлашларини изоҳлаб бериши зарур. Шунингдек кўп қаватли ўйларни ривожлантириши бўйича истиқболли порлоқ режалар таклифларини тайёрлаб, бунда белгиланган тадбирларни бажарилишини қадама - қадам кўрсатиб бериши лозим Агар мулкдор ўз мулкини сақлаш ва уни яхшилашни ҳоҳлашса бунинг учун доимий равишда шуғулланиб, бу ҳақида бугун келажак тўғрисида ўйлашлари керак.
Манбаларни тежаш Ўйни юқори даражада сақлаш талаблари йилда-йилга молиявий манбаларни оғирлашувини мулкдор тушуниб етиши керак. Буни бошқарувчи компания бошқарувчиси сезиб, бунинг йўлларини яъни самарадорликни оширишга, кўп хонали уйнинг тузилмасини ўзгартиришга таъмирлаш, ободонлаштириш, замонавийлаш-тириш жараёнида ҳаражатларни камайтириш орқали қулайликларни яратиш ҳисобига амалга ошириши заруру.
57. Бошқаручи компания бошқарувчиси ширкатга кўп қаватли ўйларни баҳолаш баҳолаш конкуруслари бўйича таклифлар тайёрлаётганда ўзини сақлаш бўйича асосий мезонларини қўйидаги тартибида таклиф қилади:
- ўйларни ҳолатини уни сақлаш, ривожлантириш бўйича мулкдорнинг қизиқшларини аниқлаш;
- мол-мулк инвентаризациясини ўтказиш, техник ҳолатни кўрикдан ўтказиш ва хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларига бўлган талабни баҳолаш;
- хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича бажариладиган ишларнинг устуворлигини баҳолаш;
- хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, мулкнинг айрим объектларини (қисмлари) модернизация қилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган нуқсонлар далолатномаси ва бошқа турдаги техник ҳужжатларни тузиш;
- мулкни сақлаш бўйича йиллик ва истиқболли режалар лойиҳасини ишлаб чиқиш;
- техник ва санитария хизматларини кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишлар режалари ва жадвалларини тайёрлаш;
- янги жиҳозлар ва мухандислик тизимларини ўрнатиш, мулкни реконструкция ва модернизация қилиш, ресурсларни тежашга молиявий манбаларни аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
- ишлар ва таъмирларни бажариш ҳар ҳил вариантларини техник-иқтисодий жиҳатдан баҳолаш.
58. Агар ушбу таклиф этилаётган таклифлар бошқарувчи компанияда бўлмаса фақат "стандарт тўплам хизматлар ва ишларни " сақланиши бўйича ва таъмирлашга, бошқарувчи компания, пудратчи ташкилотлар хизматидан фойдаланиши мумкин.
59. Бошқарувчи компанияларни қўшимча мезонлари асосида унинг бошқарув имкониялари бўлиб, бошқариш, ҳисобидан ташкилотларни кўчмас мулк доирасида тегишли диплом ва сертификатлари эга бўлган мутахассислари орқали шуғулланади.
60. Кўп қаватли ўйларни режа асосида бошқариш бўйича таклифлар қанчалик яхши бўлса-да энг аввало турар жой эгалари бунга ишонмоқлари яъни бошқарвучи компаниянинг имкониялари қандай ва уни қандай амалга ошира олади.(ҳақиқатдан ҳам бошқара оладими). Шунингдек бошқарувчи уларнинг қизиқишларини ўрганиб истиқболи режаларини тайёрлагунча мулкдорлар ўз ўйларига оддий хизмат кўрсатиш-лардан мосуво бўлиб қолмаслиги зарур.
61. Ширкатга унинг имкониятлари бошқарувини баҳолаши тўғрисида таавиялар беришда бу соҳада яъни ўй-жой фондида қанча ишлаганлигини эътиборга олган ҳолда алббата қанча ўйни бошқараётганлигини ҳисобга олмасдан қандай мезонлар билан баҳолаш мумкин. Бу қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатларда акс эттирилади:
- ташкилотда бошқарув бўйича тажирба бўлиши ( юқоридагилар мазмуни асосида) гарчи битта ўй учун амалга оширилган ишларнинг натижалари биринчи босқичда бўлса ҳам яъни режалаштирилган ишларнинг самарадаорлиги бошқарув компаниясининг сезилари ўзгаришларга эришганлиги;
- хусусий ўй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки кўп қаватли ўйларни мулк эгаларининг тавсифлари бошқарувчи ташкилот фаолиятига баҳо бериши;
- бошқарув компаниясининг техник санитар хизматлари, ўйларни жорий таъмирлаш, диспечер-авария хизмати, унинг моддий-техник таъминланганлиги ва ходимлар таркиби, алоқа ўрнатилганлиги ва махсус мутахассисларнинг мавжудлиги;
- компанияда сифат назоратининг мавжудлиги масалан; ташкилотда шундай тизимини шаклланаганлиги ва унинг талаб даражасида фаолият юритаётганлиги.
62. Бошқарув компаниясининг тажирбасини баҳолашда қўйидаги мезонларга эътибор қаратиш зарур;
- Бошқарув компания таркибида бўлган кўп қаватли ўйларни сақлаш бўйича мулк эгаларини мажбурий тўловлар бўйича қарздорлари билан ишлаш бу борадаги эришган ютуқларига, натижаларига;
- Бошқарув компания томонидан ўз фаолияти бўйича ўтказилган монтиринг, хусусий ўй-жой мулкдорлари бошқаруви ёки биноларнинг эгалари билан ўзаро доимий хамкорлиги, мижозларнинг баҳоси ва уларнинг қониқишлари;
- шартномларни бажариш бўйича ҳисоботларни тақдим қилиш бўйича ўзига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш;
63. Учинчин энг муҳим томони бошқарувчига баҳо бериш жараёнида у қанчалик даражада ўз вазифасини виждонан ҳалол бажаради ва унга ишониш мумкинми. Шунингдек баҳолаш мезонларининг асосларидан бирига солиқлардан ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи йўқлигига эътибор қаратиш зарур.
64. Бошқарувчи компанияни қўшимча баҳолаш мезонларига унинг фуқаролик жавобгарлик мажбуриятлари кафолатланганми (умумий мулк учун фавқулода содир этилган зиёнларни тўлаш суғурталанганми,кўп хонадонли уйларнинг муддат ўтказиб юборилган қарздорликларнинг ижроси ёки кўп қаватли ўйларни бошқариш бўйича шартномалар ва бошқа мажбуриятлар)
65. Таклифлар нархи хақида. Хизматлар ва ишлар рўйхатини томонлар ўзаро келишув асосида белгилашлари туфайли ушбулар бошқарув шартномасида назарда тутилади, Модомики бошқарув шартномасида мўлжалланган, қайсики томонлар ўзаро келишув асосида хизмат кўрсатиш ва ишларнинг аниқланган рўйхатга кўра бошқарув компаниясига тақдим этилади ва бошқарув ташкилотининг таклифлари хусусий ўй-жой мулкдорлари умумий мажлисида кўриб чиқилиши зарур ва ширкат томонидан хизмат кўрсатиш ва ишлар бўйича рўйхатини кенгайтириш мазмунидаги сўровидан кейин ташкилот ишларни давом эттириши мумкин.
Шунингдек, умумий нархларни умумий таклифлар бўйича эмас балки алоҳида кўрсатилган ишларнини турлари бўйича сўраш керак. Бу эса ташкилотлар бошқарув томонидн берилган таклифлар билан алоҳида тузилган (аниқлаштирилган хизмат ва ишлар) нархлари билан солиштириш имкониятини пайдо қилади.
Конкурс комиссияси асосий эътиборни нархларни баҳолаш конкурси яқинлашганда улар томонидан тақдим этилган алоҳида ишларнинг турлари бўйича баҳолайди. Бошқарув ташкилотларининг тажрибасида ҳисоботлар қуйидаги усуллар бўйича «тўғри чиқим ҳаражатлари” + фойда, даромад – иш ҳақи ёзиш стандарт нархларни ошириш хизмат кўрсатиш, ишлар ва маҳсулотларнинг таннархи ҳисобига амалга оширилади. Хар бир иш турлари бўйича Ширкат конкурснинг муайян қатнашчисига ҳисоботлар жадвалини иш турлари бўйича тақдим этади. (намуна 2).

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling