«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


-§. Аризаларни баҳолаш ва пудратчини танлаш мезонлари


Download 0.73 Mb.
bet9/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

6-§. Аризаларни баҳолаш ва пудратчини танлаш мезонлари
50. Бошқарув ташкилотни (бошқарувчини) танлаш бўйича таклифлар ва баҳолаш мезонлари. Шартнома асосида кўп қаватли уйларни бошқаришни ширкат ўз зиммасига оласа, бошқарувчи ташкилот эса комплекс хизмат кўрсатиш яъни бошқариш учун, кўп қаватли ўйларни сақлаш ва таъмирлашни амалга оширади. Гарчи бу хизматларни томонлар ўзаро аниқлаб, олган бўлишса-да лекин келишувга кўра ўзгартирилиши мумкин ва бу комплекс масалалар шартномада акс эттирилиши керак.
51. Агар шартномага киритилмаган мажбурий тартиблар бўлса, шартнома бошқарувнинг шартномаси ҳисобланмайди. Ширкат шартнома бўйича хизматлар кўрсатишни кўп қаватли ўйларда ташкил этадиган бўлса бошқарув ташкилотига битта хизмат ёки хар хил танланган хизматларни бошварув ташкилотнинг ўзининг истаги ва розилиги билан амалга оширади..
52. Кўп қаватли уйларни бошқарув шартномаси хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан мураккаб мазмунга эга. Шунга кўра ташкилотнинг бошқарувчисини сайлаш мезонларини кўриб чиқиб, қўлай пайтда қачонки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкалари бошқариш ташкилотига хизматлар ва ишлар мажумасини топшириб, ўзида фақат функциялар назорат ижросини қолдириб, шартномалар бажарилишини, бошқариш ва тўловлар, хизматларни шартнома шартларига мос равишда амалга оширади. Бундай ҳолатлар агар турар жой эгалари ширкатларни хусусий ўйларни бошқаришга эга бўлиш учун эмас балки жамовий буюртмачи сифатида хизматлар ва ишларга буюртма бериш ва ўз маблағлари сарфланишини назорат қилиш учун ташкил қилса мақсадга мувофиқ бўлади

53. Турар-жой бинолари эгаларини энг аввало улар бошқарув ташкилотини ўзлари учун қандай топшларига қизиқтириш зарур. Қайски ушбу ташкилот ўй бўйича барча масалаларни ҳал қила олиш имкониятига эга бўлсин. Бу бизнинг фикримизча энг муҳим масала бўлиб мазкур ташкилот:
- ҳақиқатда ўзи ҳақида соҳани тушуниши, билиши ва кўп қаватли ўйларни бошқаришни ўзи нима?
- Ҳақиқатда ташкилот бошқарувни эплай оладими ва кўп қаватли ўйларни талаблар даражасида сақлай оладими?
- Ташкилот ҳақиқатда ҳалол виждонан ишлайдими, молиявий муносабатларда ишончлими?
54. Профессионал бошқарув ташкилоти фаолиятининг асосий мақсади уй-жой соҳасида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига, кўп квартирали уйлардаги турар-жой ва нотурар-жой мулкдорларига ва кўчмас мулк мулкдорларига ёки мулкдорлар томонидан ваколат берилган органларга кўчмас мулкни бошқариш соҳасида хизмат кўрсатишдан иборат яъни:
- уй-жой фондига хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни бошқариш бўйича хизматлар;
- техник ҳолатни кўрикдан ўтказиш хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларига бўлган
талабни баҳолаш;
- хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича бажариладиган ишларнинг устуворлигини
баҳолаш;
- хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, мулкнинг айрим объектларини (қисмлари) модернизация қилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган нуқсонлар далолатномаси ва бошқа турдаги техник ҳужжатларни тузиш;
- мулкни сақлаш бўйича йиллик ва истиқболли режалар лойиҳасини ишлаб чиқиш;
- техник ва санитария хизматларини кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишлар режалари ва жадвалларини тайёрлаш;
- янги жиҳозлар ва мухандислик тизимларини ўрнатиш, мулкни реконструкция ва модернизация қилиш, ресурсларни тежашга қаратилган чора-тадбирлар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
- ишлар ва таъмирларни бажариш ҳар ҳил вариантларини техник-иқтисодий жиҳатдан баҳолаш;
- мулкни сақлаш режаларини амалга ошириш учун молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни баҳолаш;
- уй-жой мулкдорларининг (хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аъзоларининг) мулкни сақлаш харажатларини қоплаш бўйича тўловлари (бадаллари) миқдорини ҳисоблаб чиқиш;
- мулкдорлар ва улар томонидан ваколат берилган органлар, ташкилотлар ва шахслар учун даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси бўйича ҳисоботларни тайёрлайди.
55. Ушбу ҳаракатлар бошқарув ташкилотларининг кўп қаватли ўйларни бошқариш учун таклиф этилаётган режаларида акс акс эттирилиган бўлиши керак.
56. Кўп қаватли ўйларни бошқаришдаги бундай ёндошув қўйидаги ҳатти-ҳаракатлар асос бўлади:

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling