«Ўзкоммунхизмат» агентлиги
Download 0.73 Mb.
|
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b
3-боб. Танлов тамойиллари
16. Танлов тамойилларига қуйидагилар киради: тенг шарт-шароитлар, бу буюртмачи томонидан танловнинг барча бўлажак иштирокчилари учун тенг имкониятлар/шарт-шароитлар яратилишини назарда тутади. Бу эса, биринчи навбатда, бўлажак иштирокчиларга бир хил ахборот, ундан тенг фойдаланиш имконияти, танловда ғолиб чиқиш учун тенг шарт-шароитлар яратилиши орқали таъминланади. Тенг шарт-шароит деганда, бирон-бир хусусиятга кўра иштирокчиларнинг (таъминотчилар ва пудратчилар) камситилмаслиги тушунилади. Ушбу тамойилга кўра шу ҳам назарда тутиладики, танловни ўтказиш пайтида иштирокчилардан бири билан буюртмачи ўртасида бошқаларга нисбатан унга афзаллик берилишига сабаб бўладиган ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаслиги керак; очиқлик ва ошкоралик, бу ўринда танловда барча ҳоҳловчиларнинг иштирок этиш эркинлиги, танловнинг оммавий равишда ўтказилиши, танлов ҳақидаги маълумотнинг, шу жумладан, унинг натижаларини вақтинчалик ёки доимий сир тутилишига йўл қўймаслик назарда тутилади; рақобат, бу танловда иштирок этишни истовчилар ўртасида тенг шартларда мусобақалашиш, рақобатлашув ва ҳамма учун бир хил қонун-қоидалар амал қилишини англатади. Буюртмалар очилмасидан аввал барча иштирокичларга ғолиб қайси мезонларга кўра аниқланиши хабар қилинади; ёзма ҳужжатлар, улар танловнинг барча босқичлари ҳақиқатдан ҳам ўтказилганлигини тасдиқлайди. Ғолибни танлаш жараёнининг ёзма расмийлаштирилиши, бутун танлов ҳужжатларининг сақланиши ширкат бошқарувига исталган мулкдорга маълумот бериш ва мулкдорлар учун маблағлардан фойдаланиш ҳақидаги асосланган ҳисоботни тақдим этиш имконини беради; буюртма (таклифлар)ни баҳолаш холислиги, бу танлов буюртмаларни таҳлил қилишга ҳалол муносабатни, уларга нисбатан олдиндан маълум бўлган ва барча учун бир хил мезонларнинг қўлланилиши. Танловнинг ҳар бир иштирокчиси танлов ғолибини анқилаш натижалар билан танишишга ҳақли. 17. Конкурс танлови тамойиллари нисбатан содда бўлиб, энг муҳими, уларга риоя қилишдир. Танлов ўтказишда ширкат улардан четлашса, бу ҳол танлов расмиятчилик учун ўтказилаётганидан далолат беради, аслида танлов натижаси олдиндан маълум бўлиб, ва бу кимнингдир субъектив манфаатига жавоб беришини англатади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling