«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


-§. Танловда иштирок этишга таклиф


Download 0.73 Mb.
bet8/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

4-§. Танловда иштирок этишга таклиф
37. Танловда иштирок этишга таклифномада (ахборот хати) қуйидаги маълумотлар акс эттирилган бўлиши лозим:
- буюртмачининг номланиши (хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати);
- уларни бажариш учун ижрочи/пудратчи изланаётган ишлар/хизматларнинг номланиши (танлов предмети);
- танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тўпламини олиш ҳамда объект билан танишиш жойи ва вақти (одатда, ширкатнинг мулоқот учун маълумотлари ва танлов ҳужжатларини тарқатиш билан шуғулланувчи шахс – танлов комиссияси котиби ва раиси ёки ХУМШ бошқарувчиси кўрсатилади) ;
- танловда иштирок этиш учун буюртма қабул қилиш жойи ва муддати (буюртмаларни қабул қилиш санаси ва вақти кўрсатилади; сўнгги муддатдан сўнг берилган буюртмалар қабул қилинмайди);
- буюртмаларни очиш санаси, вақти ва жойи ҳамда пудратчини танлаш конкурси натижаларига хулоса чиқариш санаси;
- бошқа алоҳида шартлар/талаблар (масалан, ишларни молиялаш манбалари фақат ширкат маблағлари, балки бюджет ёки грант маблағлари бўлса; пудратчи бундай маълумотлардан манфаатдор бўлиши мумкин, бу орқали у молиялаш манбаларидан келиб чиққан ҳолда тўловлар ва/ёки молиявий ҳисобдорликнинг бўлажак хусусиятларини баҳолаши мумкин).
Танловда иштирок этишга таклиф 2-иловада келтирилган.
5-§. Танлов ҳақидаги низом
38. Танловда иштирок этишга таклифнома ва конкурс предмети таърифидан ташқари танлов ҳужжатлари тўпламига танлов ҳақидаги низомни ҳам киритиш лозим. Бу танлов иштирокчилари учун ўзига хос йўриқнома бўлиб, унда танлов ташкилотчиларининг танловнинг бўлажак иштирокчиларига талаблари, танловнинг ўтказлиш тартиби, танлов буюртмасини тўлдиришга оид кўрсатмалар, ғолибни танлаш тартиби ва таклифномада кўрсатилмаган бошқа шартлар кўрсатилади.
39. Танлов тўғрисидаги низомдан қуйидаги талаблар/шартлар ўрин олиши мумкин.
- Буюртмачи-ширкатнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига қўйиладиган талаблар. Ушбу бандда ширкат ўз танлови иштирокчилари орасида кимлар бўлишини исташи, ким бўлажак пудратчи бўлиши мумкинлиги кўрсатилади:
юридик ва/ёки жисмоний шахслар;
давлат, муниципал ва/ёки хусусий ташкилотчилар;
маҳаллий пудратчилар ва/ёки бошқа ҳудудлардан келган пудратчилар.
- Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар. Буюртмачи бўлажак пудртачилар қандай ҳужжатларни тақдим этиши лозимлигини кўрсатади. Одатда уларга қуйидагилар киради:
- танловга қўйиладиган иш ёки хизматлар ижроси учун таклиф этиладиган нархлар кўрсатилган буюртма. Буюртмачи танлов иштирокчиларидан йириклаштирилган ёки батафсил сметани тақдим этишни сўраши мумкин;
- иштирокчи малакаси тўғрисидаги маълумотларда зарурий иловалар билан бирга ишларни бажариш тўғрисидаги лицензия билан бирга (зарур ҳолларда), ташкилотнинг техник жиҳозланиши, ходимларнинг малакаси, бу турдаги ишларни бажариш тажрибаси кўрсатилиш мумкин;
- иштирокчининг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумот, шу жумладан, солиқ идораларидан солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзлар йўқлиги ҳақидаги маълумотнома ва №2 карототекаси йўқлиги ҳақида хизмат кўрсатувчи банкдан олинган маълумотнома, сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси нусхаси;
- буюртмаси сифатида иш юритаётган ширкат ҳохишига кўра бошқа ҳужжатлар.
40. Битта иштирокчидан олинадиган буюртмалар сони.
Ширкат бўлажак буюртмачиларга битта нарх кўрсатилган фақат битта буюртма (танлов таклифини) бериш талабини қўйиши мумкин (бу ҳолда иштирокчи биттадан ортиқ буюртма беришига ҳамда бошқа буюртмаларда субпудратчи бўлишига йўл қўйилмайди).
41. Иштирокчиларнинг буюртмаларни танлаш ва танловда иштирок этишга сарфлайдиган харажатлари.
Ширкатга барча иштирокчилар ўз буюртмаларини (танлов таклифларини) тайёрлаш бўйича харажатларни мустақил қоплаши лозимлиги кўрсатиш тавсия қилинади. Буюртмачи иштирокчининг буюртмаларни танлаш ва танловда иштирок этишга сарфлайдиган харажатлари бўйича ҳеч қандай жавобгарликка эга эмас.
42. Объект билан танишув.
Ширкат бўлажак иштирокчиларга объект билан мажбурий танишиш шартини илгари суриши мумкин.
43. Буюртманинг буюртмачи томонидан белгиланган ишлар ҳажми/сифатига мослиги.
Ширкат аризаларга қатъий талаблар қўйиши мумкин эмас: иштирокчилар аризалари белгиланган танлов предметига мувофиқ тақдим этилиши лозим. Ушбу талабларни бузган аризалар кўриб чиқилмайди.
44. Пудратчини/бошкарув компаниясини танлаш мезони.
Буюртмачи аризаларни баҳолаш ва пудрачиларни танлашда қандай асосий мезонларга амал қилишини кўрсатиши лозим. Одатда, бундай мезонларга таклиф қиймати, малака ва аввалги ишлар тажрибаси киради
. 45. Ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги.
Ширкатга танлов низомида ишштирокчиларга таклиф қийматини ҳисоблашда бўлиши мумкин барча харажатлар – ишчи кучи, материаллар ва ускуналар, сув, иссиқлик, электр энергияси нархи, транспорт харажати, қурилиш машиналари ва механизмларидан фойдаланиш ва ишларни бажариш жараёнида зарур бўлган бошқа хизматларни ҳисобга олиш тўғрисида эслатиб ўтиш тавсия этилади. Барча солиқлар, йиғимлар ва бошқа амалга ошириладиган тўловлар бошқарувчи компанияларнинг фаолиятига мос пудратчининг талабномлар нархига қўшилиши мумкин. Барча нархлар ва маблағлар талабномада кўрсатилиши керак. Талабномада кўрсатилган барча нархлар ва маблағлар шартномада белгиланган даврда танлов ғолибига нисбатан қўлланилиб, қайта кўриб чиқилмайди.
46. Аризани тақдим этиш муддати ва манзили.
Танлов ҳақидаги низомда аризани қайси сана, соат ва манзил бўйича тақдим этиш кераклигини кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.
47. Ариза/танлов таклифи шакли.
Ширкат ариза шакли (бўлажак пудратчилар таклифини таққсолаш осон бўлиши учун) ва ариза тақдим этиш талабларини белгилаши мумкин.
48. Танлов аризасига амал қилиш муддати.
Ширкат аризага амал қилиш муддатини мустақил белгилайди (муйян кунлар ичида) ва уни танлов низомида қайд этади. Бу муддат танлов иштирокчиси ўзининг танлов аризасини маълум муддат ичида ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини англатади. Бу вақт буюртмачига барча аризаларни баҳолаш ва танлов ғолиби ҳақида қарор чиқариш учун керак. Бундан ташқари, танлво ғолиби шартнома тузишдан боштортган тақдирда ширкатга қолган иштирокчилар орасида аризаси маъқул келган танловнинг бошқа иштирокчилари билан музокара ўтказиши учун қўшимча вақт талаб этилади. Аризаси иккинчи ўринни эгаллаган танлов иштирокчиси, унга таклиф этилган нархни рад этмаслиги учун танлов аризасининг амал қилиш муддатини танлов комиссиясига ғолибни аниқлаш мақсадида қарор қабул қилиш учун ажратилган муддатдан яна 7 кун узайтириш таклиф этилади.
49. Танлов ҳақидаги низомда танловни ўтказиш тартиби ҳақида бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин. Ушбу низомнинг айрим бўлимлари ҳақида қуйидаги сўз юритилади.
Танлов ҳақидаги низом намунаси 3-иловада келтирилган.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling