«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


Шартнома шартларининг бузилиши тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш тартиби


Download 0.73 Mb.
bet39/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

5. Шартнома шартларининг бузилиши тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш тартиби
5.1. Бошқарувчи ташкилот томонидан бошқарув хизматлари рўйхати ва сифати ва/ёки уйдаги умуммий мулкни сақлаш ва/ёки коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича (агарда Бошқарувчи ташкилотга бу турдаги ишларни бажариш бўйича буюртмачи вазифаси юкланган бўлса) шартнома шартларини бузган, шунингдек, хоналар мулкдорлари ва /ёки/ хоналарда истиқомат қилувчи кишилар ҳаёти, саломатлигига ва мулкига, умумий мулкка зарар етказилган тақдирда Шартнома шартларининг бузилиши тўғрисида далолатнома тузилади. Бошқарувчи ташкилот ўз айбини тан олган тақдирда далолатнома тузилмаслиги мумкин, бундай ҳолатда, мулкка зарар етказилгна бўлса, томонлар нуқсонлар далолатномасини тузишади.
5.2. Далолатнома камида уч кишидан иборат бўлган Ширкат комиссияси томонидан, Бошқарувчи ташкилот вакили иштирокида тузилади. Бошқарувчи ташкилот вакили Далолатнома тузиш учун телефонограмма ёки факс орқли, курьер орқали ёхуд Бошқарувчи ташкилот таклифни олганлиги тасдиқловчи бошқа усулда хабардор қилинади. Бошқарувчи ташкилот вакили белгиланган вақтга етиб келмаса ва унинг Далолатномани тузиш учун келадиган вақти ҳақида бирон харабар бўлмаса, ёки бузилиш белгилари йўқолиши ёхуд йўқотилиши мумкин бўлса, Далолатнома Бошқарувчи ташкилот вакилисиз тузилади. Бундай ҳолларда Далолатномада унинг Бошқарувчи ташкилот вакилисиз тузилганилиги ҳақида қайд киритилади.
5.3. Далолатнома ихтиёрий тарзда тузилади ва унда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: тузилган вақти ва муддати; бузилиш санаси, вақти ва характери, шартнома шартлари бузилиши сабаблари ва оқибатлари, мулкдорлар ва/ёки хоналарда истиқомат қилувчи кишилар ҳаёти, саломатлигига ва мулкига, умумий мулкка зарар етказиш фактлари; мулкнинг шикастланиши таърифи (имкон бўлган ҳолларда фотосуръат ёки видеотасвир); Далолатномани тузиш пайтида кузатилган барча низолар, алоҳида фикрлар ва эътирозлар; комиссия аъзолари ва Бошқарувчи ташкилот вакили имзолари.
5.4. Далолатнома камида тўрта нусхада тузилади. Бир нусхаси Бошқарувчи ташкилот вакилига тилхат олинган ҳолда берилади ёки буюртмали хат шаклида жўнатилади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling