«Ўзкоммунхизмат» агентлиги
Download 0.73 Mb.
|
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2 в ариант
- 2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2 вариант: Авариявий-диспетчерлик хизмати.
1.2.7. 1 вариант: Ширкатга уйдаги истеъмолчиларга коммунал хизматларини етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларни тузишда ва шартномаларни бажаришга оид масалаларда хизматларни етказиб берувчилар билан ҳамкорликда ёрдам бериш ёки 2 вариант: Уйдаги истеъмолчилар учун коммунал хизматлар буюртмачиси вазифаларини бажариш. 1.2.8. Уйга техник хизмат кўрсатиш, санитария ҳолатини сақлаш, жорий ва тубдан таъмирлаш ишларида бўлган талабларни асослаб, уйни сақлаш бўйича батавсил харажатлар сметасини ишлаб чиқиш – ҳар йили, _________________ гача бўлган муддатда; 1.2.9. Уйга техник хизмат кўрсатиш ва/ёки таъмирлашга оид алоҳида иш турлари бўйича сметаларни тайёрлаш (керакли пайтида йилига ____________ мартагача); 1.2.10. Ширкатнинг бухгалтерия ҳисоботини олиб бориш ва солиқ ва статистика органлари учун ҳисоботларни тайёрлаш. Ширкатнинг таалуқли давлат бюжетига тўловлар ва солиқларни ҳисоблаб чиқиш. 1.2.11. Уйдаги яшашга мўлжалланган ва мўлжалланмаган хоналар бўйича ҳисобрақамларни олиб бориш, уйни сақлашга қаратилган бадалларни (ва коммунал хизматлари учун тўловларнинг) миқдорини ҳисоблаш, ҳар ойи, ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан кейинги ойнинг ______ кунигача тўлов учун хисоб варақаларни тайёрлаш, уйдаги хоналар мулкдорларидан тўловлар тушумини ҳисоб-китоб қилиш. 1.2.12. Ширкатдаги ҳар бир уй бўйича маблағларни тушум ва харажат қилинишини ҳисоб-китобини олиб бориш. 1.2.13. Яшашга мўлжалланган ва мўлжалланмаган хоналар мулкдорларидан бадал ва тўловлар йиғишни ташкил этиш. 1.2.14. Белгиланган тартибга оид ширкатга тўлов ва бадаллар бўйича қарздорликларни ундириб олишда ёрдам бериш, шу жумладан, нотариал ёзмаларни расмийлаштириш ва судга аризаларни тайёрлаш. 1.2.15. Ширкат топшириғи бўйича давлат ва бошқа муассасаларида унинг манфаатларини химоя қилиш. 2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 2.1. Бошқарув ташкилотининг мажбуриятлари: 2.1.1. Ширкат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда унга топширилган уйни бошқариш бўйича вазафаларни амалиётдаги уй-жой фондини сақлашга оид қонуний ва норматив ҳужжатлар билан мувофиқ равишда бажариш. 2.1.2. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига ҳар йили бошқариш фаолиятининг натижалари юзасидан ҳисобот бериш, ундан ташқари, ҳар кварталда квартал тамом бўлганидан сўнг ____ кундан кечиктирмай, ширкатга томонлар ўртасида келишилган шаклда ҳисобот бериш. 2.1.3. Ширкатнинг талабига мувофиқ уйни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга оид (Бошқарув ташкилотига шу ишларни бажариш бўйича буюртмачи вазифалари топширилган бўлса) маълумотлар ва ҳужжатларни бериш. 2.1.4. Ширкат билан иш бажарувчилар, пудратчилар ва ширтномалар бўйича товарларни келтирувчиларнинг ўртасидаги мулоҳазаларни ечишда иштирок этиш. 2.1.5. Берилган ёрдамчи хоналар ва мол-мулкдан белгиланган мақсадда ва ушбу шартнома мазмунидан келиб чиққан ҳолда фойдаланиш. 2.1.6. Ушбу шартнома фаолият муддати тамом бўлгач, ____ кундан кечиктирмай уйни бошқариш вазифалари билан боғлик техник, молиявий ва бошқа ҳужжатларни топшириш ва қабул қилиш акти бўйича ширкатга ёки ширкат кўрсатмаси билан ширкат томонидан янги танлаган бошқарув ташкилотига топшириш. 2.2. Бошқарув ташкилоти ҳуқуқлари: 2.2.1. Ушбу шартномани бажариш мақсадида ва томонлар томонидан келишилган шартларда ширкатнинг ёрдамчи хоналари ва мол-мулкини фойдаланиш учун олиш. 2.2.2. Фақат ширкатнинг ёзма рухсатномаси билан берилган ёрдамчи хоналар ва мол-мулкни тасарруф этиш (ижарага, вақтинча фойдаланишга бериш). 2.2.3. Унга топширилган уйни бошқариш бўйича вазифаларни ва техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини (Бошқарув ташкилотига шу ишларни бажариш бўйича буюртмачи вазифалари топширилган бўлса) бажариш усулларини мустақил танлаш. 2.2.4. Ширкатнинг иш режаси лойиҳалари ва даромад ва харажатлар сметасини муҳокама этишда иштирок этиш. 2.2.5. Кўп хонадонли уйнинг ҳолатини яхшилаш учун қўшимча молиявий маблағларни жалб этиш мақсадида уйдаги хоналар мулкдорларининг умумий мулкидан, ер участкасидан ва ширкат мол-мулкидан самарали фойдаланиш, ширкатнинг ишлатилмаётган маблағларни жойлаштириш бўйича таклифларни киритиш. 2.2.6. Шартноманинг шартлари бузилиши ҳақида Акт тузилаётган пайтида бошқарув ташкилотининг вакили хабарнома берилмаганлиги ёки вақтида берилмаган сабабли иштирок этмаган бўлса, Ширкат томонидан берилган штраф санкцияларини ўз зиммасига олмасликка ҳақлидир. 2.3. Ширкатнинг мажбуриятлари: 2.3.1. Бошқарув ташкилотининг бошқарув, техник хизматини кўрсатиш, кўп хонадонли уйни ҳолатини яхшилаш, уни сақлаш учун молиявий маблағларни таъминлаш, шу жумладан уйни сақлашга қаратилган харажатлар сметасини ва бадаллар миқдорини ўзгартиришга оид таклиф ва тавсияларини кўриб чиқиб, таалуқли қарорларни қабул килиш. 2.3.2. Бошқарув ташкилотига ушбу шартномада кўзда тутиган фаолиятни олиб бориш учун тагишли техник ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш. 2.3.3. Бошқарув ташкилотига шартнома бўйича фаолиятида кўмак бериш. 2.3.4. Бошқарув ташкилотига бошқарув бўйича вазифаларни бажарганлиги учун ушбу шартнома шартларига мувофиқ ҳақ тўлаш. 2.4. Ширкатнинг ҳуқуқлари: 2.4.1. Ширкат ҳуқуқларга эга: Ишлар ҳажми, хизматлар/ишлар сифати ўзгариши молиявий таъминланган ҳолларда бошқарув вазифалари рўйхатини ўзгартириш ва уйга хизмат кўрсатиш сифати ва таъмирлаш ишлари турларини бўйича талабларни ўзгартириш (агар Бошқарувчи ташкилотга бу ишларни бажариш бўйича буюртмачи вазифаси берилган бўлса). 2.4.2. Бошқарув ташкилотининг уйни бошқариш бўйича фаолияти ва натижаларининг ушбу шартнома шартларига мослигини назорат қилиш. 2.4.3. Бошқарув ташкилоти ҳисобрақамига уйга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун ўтказилаётган маблағларнинг фойдаланиши устидан назорат ўрнатиш (агарда Бошқарувчи ташкилотга бу турдаги ишларни бажариш бўйича буюртмачи вазифаси юкланган бўлса). Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling