«Ўзкоммунхизмат» агентлиги
Download 0.73 Mb.
|
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Шартноманинг амал қилиш муддати
- 8. Шартномани ўзгартириш ва тугаллаш муддати
6. Низоларнинг ҳал қилиниши
6.1. Ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш пайтида низолар юзага келган тақдирда улар музокоралар йўли билан ҳал этилади. 6.2. Низоларни томонлар келишуви орқали ҳал қилинмаган тақдирда низо қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади. 6.3. Ширкат ва уйдаги (уйлардаги) хоналар мулкдорлари Бошқарувчи ташкилот билан шартнома асосида ишлар бажараётган Бошқарувчи ташкилот ёки пудрат ташкилоти ходимларига эътироз билдиришга ҳақли эмас. Барча эътирозлар Ширкатнинг ваколатли шахси томонидан Бошқарувчи ташкилотнинг ваколатли шахсига билдирилиши керак. 6.4. Ушбу шартнома шартларини бажариш бўйича барча эътирозларни томонлар ёзма тарзда расмийлаштириш ва иккинчи томонга буюртмали хат билан етказилиши ёки ваколатли шахсга тилхат орқали топширилиши керак. Даъвога томонлар ва/ёки назорат органлари иштирокида тузилган тегишли ҳужжатлар (кўздан кечириш баённомалари, далолатномалар ва ҳ.) илова қилинади. 7. Шартноманинг амал қилиш муддати 7.1. Мазкур Шартнома «___»__________ 20_ дан «___»___________ 20_ йилгача ______________________________ бўлган муддатга тузилади. 7.2. Томонлардан бирининг шартноманинг амал қилиш муддати тугаган пайтда тугалланиши ҳақида ва/ёки шартнома шартларини ўзгартириш ҳақида аризаси бўлмаган тақдирда у ушбу шартномада кўзда тутилган муддатга ва ўша шартларда узайтирилган, деб ҳисобланади. 7.3. Томонлардан бирининг шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш истаги бўлмаган тақдирда у иккинчи томонни бу ҳақда ушбу шартнома тугаши муддатидан _____ кун аввал огоҳлантириши керак. 8. Шартномани ўзгартириш ва тугаллаш муддати 8.1. Томонлар ўзаро келишувга асосан шартномани муддатидан аввал бекор қилиш ва ўзгартириш ҳуқуқига эга. 8.2. Ушбу шартномага барча ўзгартириш ва тўлдиришлар ушбу шартноманинг узвий қисми бўлган қўшимча шартномани тузиш йўли билан тузилади. 8.3. Ушбу шартномани ўзгартириш ва тўлдириш ёки муддатидан аввал бекор қилиш тўғрисидаги битим ёзма тарзда тузилади ва томонларнинг ваколати вакиллари томонидан имзоланади. 8.4. Шартнома қуйидаги ҳолларда бир томонлама тартиб бекор қилиниши мумкин: а) Ширкат томонидан: Бошқарувчи ташкилот ёки унинг ходимлари, ёки пудратчи ташкилот томонидан уйга Ширкат ойилик умумий харажатларининг_________ баравари миқдорида моддий зарар етказилганда, Бошқарувчини _____ кун аввал огоҳлантирган ҳолда; ой давомида Бошқарувчи ташкилот томонидан шартномавий мажбуриятлар қониқарсиз тарзда бажарилган ёки бажарилмаган тақдирда Бошқарувчини _____ кун аввал огоҳлантирган ҳолда; Бошқарувчи ташкилот айби бўлмаган бошқа ҳолатларда, Бошқарувчи ташкилотнинг амалда қилган харажатларини тўлаган ҳолда, уни _____ кун аввал огоҳлантирган ҳолда; б) Бошқарувчи ташкилот томонидан : Ширкат томонидан Бошқарувчи ташкилот хизматлари ҳаққи бу ҳақда Ширкатни _____ кун аввал огоҳлантирган ҳолда _____ (камида уч ой) муддатда; бошқа ҳолларда, Ширкат харажатларини тўлиқ қоплаган ҳолда ва уни____ кун аввал огоҳлантирган равишда. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling