«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


- §. Танлов иштирокчиси малакаси ҳақида маълумотлар шакли


Download 0.73 Mb.
bet13/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

7- §. Танлов иштирокчиси малакаси ҳақида маълумотлар шакли
70. Ғолибни аниқлаш учун танлов таклифларини баҳолаш мезонлари нархрлар билан бирга пудратчи малакаси ва аввалги иш тажрибасини ҳам ўз ичига олгани боис, бу ҳужжат – малака ҳақида маълумот шакли – танлов иштирокчисини тегишли равишда баҳолаш учун зарур барча ахборотни акс эттириши лозим. Бундай шаклдаги ҳужжатда қуйидагиларни тақдим этиш тавсия этилади:

  • юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг исми, фамилияси, яшаш жойи ва унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар маълумотлари;

  • юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳонма нусхаси (нусха нотариус томонидан тасдиқланмаган бўлса, аслни тақдим этиш шарти билан) – юридик шахс учун учун; фуқаронинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (нусха нотариус томонидан тасдиқланмаган бўлса, аслни тақдим этиш шарти билан (якка тартибдаги тадбиркор учун;

  • солиқ органида ҳисобда туриши ҳақидаги гувоҳонома нусхаси;

  • маълум турдаги фаолият юритиш учун лицензия нусхаси (нусха нотариус томонидан тасдиқланмаган бўлса, аслни тақдим этиш шарти билан);

  • кейинги 1-3 йил давомида бажарилган ишлар умумий ҳажми (натурал ва пул билан ифодаланганда);

  • аввал бажарилган шундай ишлар ҳақида маълумот, олдинги буюртмачилар манзили, телефон рақамлари (ширкат аввал аризачи томонидан бажарилган ишлар сифатини баҳолаш имкониятига эга бўлиши учун);

  • танловга қўйилган ишларни бажариш учун иштирокчи ихтиёридаги мавжуд зарур қурилиш машиналари ва ускуналари рўйхати;

  • назорат қиладиган мутахассислар, шунингдек, ишларни бажарадиган мутахассислар малакаси ҳақидаги маълумот;

  • махфий хусусиятга эга бўлмаган бошқа ахборот.

71. Ширкат танлов иштирокчиларининг муайян малака мезонларига мувофиқ бўлишини талаб қилиши мумкин, масалан:

  • кейинги уч йилда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми камида

(маблағни қайд этиш) ташкил этиши лозим;

  • кейинги уч йилда икки ёки ундан кўп объектларда пудратчи сифатида иш тажрибасига эга бўлиш керак;

  • мулкка эгалик ҳуқуқи асосида ўз ихтиёрида шартномани бажариш учун асосий турдаги қурилиш ускуналари ва механизмларига эга бўлиш (ёки уларни ижарага олиш имкониятини тасдиқлаш);

  • камида беш йил давомида хусусияти ва ҳажми бўйича шундай ишларни бажариш тажрибасига эга раҳбарларга, жумладан ушбу лавозимда камида уч йиллик стажга эга бўлиш.

72. Бу талаблар танлов ҳақидаги низомда баён этилиши шарт. Малака тўғрисида маълумот тақдим этмаслик иштирокчи аризасини рад этишнинг сабабига айланиши мумкин.
Танлов иштирокчиси малакаси ҳақида маълумот шакли намунаси 4-иловада келтирилган.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling