«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


-§. Бўлажак пудратчиларни танлов ҳақида хабардор қилиш


Download 0.73 Mb.
bet15/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

10-§. Бўлажак пудратчиларни танлов ҳақида хабардор қилиш
80. Ширкат танлов комиссиясиннг танлов ҳужжатлари пакетини тайёрлашдан кейинги қиладиган иши бўлажак пудратчиларга танлов ҳақида хабар қилишдир. Оммавий ахборот воситалари, кўпинча кўп нусхада чоп этиладиган оммабоп газеталарда (ёки махсус нашрларда) танловда иштирок этиш учун таклиф шаклида эълонлар бериш танлов ҳақида хабардор қилишнинг оддий услуби ҳисобланади.
81. Эълонни ариза беришнинг охирги муддатидан камида бир ой олдин бериш тавсия этилади.
82. Танловнинг бўлажак иштирокчиларини топиш ширкат томонидан ва бошқа услубларда амалга оширилиши мумкин:

  • пудратчиларнинг ОАВдаги эълонлари/таклифларини таҳлил қилиш ва танлов иштирок этиш учун таклифнома юбориш ёки телефон орқали хабардор қилиш;

  • ихтисослаштирилган ташкилотлар (агентликлар, ХУЖМШ уюшмаси) пудратчилар/етказиб берувчилар маълумотлар базасидан рўйхат бўйича танлов ҳақида ахборот тарқатиш;

  • ширкатга аввалги ишлари ёки алоқалар бўйича маълум, шунингдек, бошқа ширкатлар ёхуд ХУЖМШ уюшмаси тавсияга биноан бўлажак иштирокчиларга таклифномалар жўнатиш.

83. Танлов иштирокчиларини жалб қилиш услубини танлаш ширкат томонидан белгиланади ва танловга қўйиладиган ишлар ёки хизматлар мураккаблиги, ҳажми ва қийматига боғлиқ.
11-§. Танловнинг бўлажак иштирокчиларига танлов ҳужжатларини тақдим этиш
84. ОАВ ёки бошқа услубда танлов ҳақидаги эълон қилинган маълумотни олгач, унда иштирок этиш истагидагилар ширкатга танлов ҳужжатлар хусусида мурожаат қилади.
85. Ҳужжатларни олиш шарти танлов комиссияси томонидан беглинади ва танлов ҳақидаги низомда кўрсатилади.
86. Ҳужжатлар пулли ва бепул асосда тақдим этилиши мумкин. Танлов ҳужжатлари учун пул тўланиши ёки тўланмаслиги уларнинг ҳажми ва мазмунига боғлиқ.. Олинадиган тўлов миқдори танлов комиссияси томонидан белгиланади.
Масалан, агар ширкат тайёргарлик босқичида танлов ҳужжатларини (жумладан техник ҳужжатлар) ишлаб чиққан мутахассислар хизмати учун катта миқдорда пул сарфлаган бўлса, танлов ҳужжатларини пул тўлаш орқали тақдим этиш мақсадга мувофиқдир.
87. Кўпинча, танловни ўтказишда иштирок шарти сифатида, бу ҳам танлов ҳақидаги низомда кўрсатилиши шарт, бай пули тўланиши ҳақидаги талаб кўрсатилади. Бай пули миқдори одатда ишларнинг ҳисобланган қийматининг (пудрат шартномаси нархи) 1-5 фоизини ташкил қилади. Бай пули танловнинг барча иштирокчилари томонидан буюртмачи ҳисобига ўтказилади. Танлов ўтказилгандан сўнг буюртмачи иштирокчиларга (ғолиблардан ташқари) уларнинг бай пулларини қайтаради. Бу пул танлов ғолиби эълон қилинган пайтдан бошлаб, 10 банк кунидан кеччиктирилмасдан комиссия томонидан белгиланган муддатда қайтарилади. Ғолибнинг бай пули буюртмачи тасарруфида шартномага амал қилиш муддати тугагунга қадар, танлов ғолиби томонидан ишлар бажарилишининг тегишли сифатининг кафолати сифатида сақланиб туради.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling