«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


-боб. Ширкатнинг танлов механизмларидан фойдаланишига оид тартиблар


Download 0.73 Mb.
bet3/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

2-боб. Ширкатнинг танлов механизмларидан фойдаланишига оид тартиблар.
6. Аввал айтилгандек, ширкат кўп хонадондли уйдаги умумий мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган турли-туман масалаларни ҳал этади. Тегишли равишда ҳар бир ҳолатда ширкатнинг харажатлари маблағига ва даврийлигига кўра фарқ қилади. Масалан, уй томини капитал таъмирлаш 5-10 йилда бир маротаба ўтказилиши мумкин, бироқ мулкдорларнинг бир ой ва ҳатто бир йил давомида келиб тушадиган маблағларига нисбатан ушбу таъмирлаш ишларининг қиймати анча салмоқли бўлади. Шунингдек, канцелярия моллари ёки электр лампочкаларини балки ҳар ойда харид қилиш керакдир ва бунга кам маблағ кетади. Бундай ҳолларда конкурс ўтказиш мақсадга мувофиқми? Ва конкурс жараёнлари қанчалик оддий ёки мураккаб бўлиши лозим?
7. Ширкат, асосан, мулкдорларнинг маблағларини сарфлагани туфайли ширкат уларни товарларни харид қилиш, хизматлар ва пудратчилар ижрочиларини танлаш пайтида амал қиладиган қоидалар билан таништириши мақсадга мувофиқдир. Ушбу қоидалар турлича вариантларга эга бўлиши мумкин: 1) конкурс танлови жараёни (максимал даражада оддийсидан энг мураккабигача); 2) қарор қабул қилиш ваколатига эга шахслар; 3) бундай ҳолда расмийлаштириладиган ҳужжатлар рўйхати. Конкурс ўтказишнинг бирон бир эҳтимолий вариантидан фойдаланиш талабини (ёки, бирон-бир ҳолда бир неча таклифни тўплаш ёки таҳлил қилиш имконияти) ширкатниг муайян вазифани бажариш харажатлари ҳажмига қараб белгилаш мақсадга мувофиқ.
8. Турли мураккабликларга эга жараёнлар қўлланиладиган харажатларнинг ниҳоявий қиймати, ҳар бир ширкат ушбу тартибларни танлашда «ўз мўлжалларига» эга бўлса, ширкат томонидан ширкатнинг ойлик/йиллик даромаларига қиёсланган ҳолда белгиланиши мумкин. Харид қанчалик йирик, иш қанчалик мураккаб ва катта ҳажмли бўлса, уларнинг қиймати ҳам шунчалик катта бўлади, демак, танлашда янглишмаслик муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун мураккаб бўлган конкурс жараёнларига вақт (ва маблағ) сарфлаш ўзини оқлайди.
Агарда, айтайлик, ширкат олдида ҳовли супурувчининг бир йиллик иши учун инвентарь сотиб олиш масаласи турган бўлса, бир неча савдо дўконларини кезиб чиқиш сезиларли фойда келтириши мумкин. Агар ширкат том ёки коммуникцияларни капитал таъмирлаш ниятида бўлса, пудратчини излаш бир неча телефон қўнғироғи ёки газетадаги эълонларни кўриб чиқиш билан чегараланмаслиги керак. Бундай ҳолда ширкат томонидан амалга ошириш жараёнининг мураккаблиги ва илова қилинадиган ҳужжатларига кўра кўпинча «тендер» дея аталадиган (халқаро амалиётда ушбу атама кўп қўлланилади) тўлақонли конкурс ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.
9. Тендерлар1 кўпинча йирик суммага буюртма жойлаштириш пайтида ўтказилади. Тендер ўтказиш учун махсус тендер ҳужжатлари тўплами ишлаб чиқилади, қатъий регламент асосида ўтказилади. Масалан, тендер тўғрисидаги эълон матбуотда чоп этилган бўлиши керак (агар бу очиқ тендер2 бўлса), потенциал пудратчилар тендер ҳужжатлари3 тўпламини эълон қилинган нарх бўйича сотиб олади; потенциал пудратчилардан таклиф қабул қилиниши якунланадиган аниқ сана ва вақт белгиланади; тендер иштирокчилари тендер эълон қилган ташкилот ҳисобрақамига гаров суммасини ўтказади. Тендер таклифлари елимланган конвертларда берилади. Барча конвертлар комиссия иштирокида очилади, тендер таклифлари эълон қилинади ва баённомада қайд этилади. Тендер таклифлари шартларини таклифлар берилганидан сўнг ва буюртмаларни кўриб чиқиш пайтида ўзгартириб бўлмайди ва ҳ.з.
10. Ширкатнинг вазифаларига ваколатли давлат ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган тендер ҳужжатларидан ва уни ўтказиш тартибидан фойдаланиш, буюртмачи бўлганда ишларнинг смета бўйича нархи 25000 доларни ташкил қилади. Агар мукаммал таъмирлашни нархи кам бўлса пудратчи қурилиш ташкилотларини танлаш буюрмачи томонидан танлов пудратчиларнинг таклифлари асосида сўров орқали амалга оширилади. Ширкат фақат ўзининг маблағларига хужайинлик қилиб аввал айтилганидек бу борада ўзининг бажариладиган ишлар бўйича таъминловчилар, ижрочилар танлови тартибини ўрнатади. Ширкатнинг танлов мехнизмидан фойдаланиш қонунчиликда белгилаб қўйилган.
11. Умумий йиғилиш қарорига кўра тасдиқланган конкурс жараёнларини қўллаш тартиблари (1- намунага қаранг) бошқарувга (ёки бошқарувчига) турли ҳолатларда аниқ йўл-йўриқ кўрсатади, уларга риоя этиш эса ширкат фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш билан бирга хонадон мулкдорларининг ишончини орттиради.

1 – Намуна


«ТАСДИҚЛАНГАН»
“__________________” ХУЖМШнинг умумий мажлисида
20__ й. «___» ________
_____- сон баённома



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling